Japan Airlines авиакомпанияси киберҳужумга учрагани ва бу парвозларга таъсир қилиши мумкинлигини маълум қилди
"Биз киберҳужумга учраганимизни тасдиқлаймиз ва ҳозирда вазиятни ўрганмоқдамиз. Парвозларда кечикишлар ва бекор қилиниш эҳтимоли мавжуд", — дея АFP'га маълум қилди авиакомпания вакили.
Унинг сўзларига кўра, авиакомпания ҳодиса ҳақида ҳозирча батафсил маълумот бера олмайди.
Kyodo агентлигининг хабар беришича, носозлик туфайли тўққизта ички ва бир нечта халқаро рейс кечиктирилган. Japan Airlines, шунингдек, вақтинча чипта савдосини тўхтатишни режалаштирмоқда.
Japan Airlines — Япониянинг Аll Nippon Airways дан кейин иккинчи йирик авиакомпанияси ҳисобланади.
Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/PANORAMA_NEWS_AND