Краснодар ўлкасида Қора денгиздан мазут оқиб келиши давом этаётгани сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилиндиБу ҳақда Краснодар губернатори Вениамин Кондратев маълум қилди.
"Афсуски, Анапа ва Темрюк минтақаси қирғоқларига нефт маҳсулотларининг тўкилиши давом этяпти ва тўхтамаяпти. Дастлаб олимлар ва мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, мазутнинг асосий қисми Қора денгиз тубида қолиши керак эди, бу уни сувда тўплашга имкон берарди, аммо об-ҳаво туфайли ҳаво исиб, нефт маҳсулотлари юқорига кўтариляпти. Натижада улар бизнинг пляжларимизга чиқиб келяпти", — деди губернатор.
Кўнгиллилар мустақил равишда пляжлардан мазутни қопларга йиғиб, олиб кетишяпти, шунингдек, жабрланган ҳайвонларга ёрдам беришяпти.
Экологик ҳалокат 15 декабр куни Россиянинг “Волгонефт 212” ва “Волгонефт 239” номли иккита нефт танкери Қора денгизда чўкиб кетгани туфайли юзага келди.
Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/PANORAMA_NEWS_AND