Эрон миллий валютаси АҚШ долларига нисбатан қадрсизланишда давом этмоқда
1 АҚШ доллари Эрон қора бозорида 795 000 риал атрофида сотилмоқда, бу рекорд даражада паст кўрсаткичдир. Доналд Трамп АҚШ президенти этиб сайланган 5 ноябрдан бери Эрон риали ўз қийматининг 15 фоиздан ортиғини йўқотди.
Эрон миллий валютаси қийматининг кескин пасайиши мамлакат фуқароларининг кундалик ҳаётига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатади. Эронликлар риалда маош олишлари сабабли уларнинг харид қобилияти пасаяди, бу эса талабни камайтиради, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг қисқаришига ва иқтисодий фаолликнинг пасайишига олиб келади.
Эронда ўртача ойлик маош тахминан 40 миллион риалга етади, бу ҳозирги курсда тахминан 50 АҚШ долларига тенг. Бу ўртача яшаш мумкин бўлган миқдор эмас.
Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/PANORAMA_NEWS_AND