ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН АСКАРЛАРИМИЗ
Тикилсанг — кўз етмас сарҳадинг улуғ,
Ҳар қарич ерингда мардларнинг шони.
Чўққиларни бўйлаб хилпираган туғ —
Момомнинг меҳри у, бобом имони.
Шу сабаб тинмагай дил торларимиз,
Янги Ўзбекистон аскарларимиз!
Широқ жасорати қалбимизда жо,
Ҳар шиддати сабоқ Жалолиддиннинг.
Темур адолати бўлибди пайдо —
Бахт-иқболи кулди қўҳна очуннинг.
Шу қадим маъводир бизнинг боримиз,
Янги Ўзбекистон аскарларимиз!
Аҳдимиз бу дунё тургунча турар,
Ёниб асрагаймиз сарҳадларингни.
Кўксимизда юрак шу юрт деб урар,
Кўзга суртажакмиз дилхатларингни.
Шу қадим ошённинг дилбандларимиз,
Янги Ўзбекистон аскарларимиз!
Олам чайқалса-да тургаймиз собит,
Биз озодлик тараф, биз тинчлик томон!
Сен бор экансанки, бахту иқбол бут,
Ватан, юксалавер, мангу бўл омон!
Шу қадим она юрт фарзанларимиз,
Янги Ўзбекистон аскарларимиз!
Шодмон бўлсин элим, бор бўлсин Ватан,
Мангу йўлдош бўлсин ой ила офтоб.
Юртбошим чўққилар сари кўз тиккан,
Олға интиламиз, тўхтамас шитоб!
Бунёдкор халқимиз суянч тоғимиз,
Янги Ўзбекистон аскарларимиз!
Бу замин ҳар қарич тупроғи азиз,
Кўзларга тўтиё, фидо бўлсин жон.
Муқаддас, жонажон Ватандан ҳаргиз,
Шону шавкатимиз кетмас ҳеч қачон.
То абад шу юртнинг посбонларимиз,
Янги Ўзбекистон аскарларимиз!
Янги Ўзбекистон аскарларимиз...
© Ўткир Раҳмат
#Қутлов| @Otkir_Rahmat
Тикилсанг — кўз етмас сарҳадинг улуғ,
Ҳар қарич ерингда мардларнинг шони.
Чўққиларни бўйлаб хилпираган туғ —
Момомнинг меҳри у, бобом имони.
Шу сабаб тинмагай дил торларимиз,
Янги Ўзбекистон аскарларимиз!
Широқ жасорати қалбимизда жо,
Ҳар шиддати сабоқ Жалолиддиннинг.
Темур адолати бўлибди пайдо —
Бахт-иқболи кулди қўҳна очуннинг.
Шу қадим маъводир бизнинг боримиз,
Янги Ўзбекистон аскарларимиз!
Аҳдимиз бу дунё тургунча турар,
Ёниб асрагаймиз сарҳадларингни.
Кўксимизда юрак шу юрт деб урар,
Кўзга суртажакмиз дилхатларингни.
Шу қадим ошённинг дилбандларимиз,
Янги Ўзбекистон аскарларимиз!
Олам чайқалса-да тургаймиз собит,
Биз озодлик тараф, биз тинчлик томон!
Сен бор экансанки, бахту иқбол бут,
Ватан, юксалавер, мангу бўл омон!
Шу қадим она юрт фарзанларимиз,
Янги Ўзбекистон аскарларимиз!
Шодмон бўлсин элим, бор бўлсин Ватан,
Мангу йўлдош бўлсин ой ила офтоб.
Юртбошим чўққилар сари кўз тиккан,
Олға интиламиз, тўхтамас шитоб!
Бунёдкор халқимиз суянч тоғимиз,
Янги Ўзбекистон аскарларимиз!
Бу замин ҳар қарич тупроғи азиз,
Кўзларга тўтиё, фидо бўлсин жон.
Муқаддас, жонажон Ватандан ҳаргиз,
Шону шавкатимиз кетмас ҳеч қачон.
То абад шу юртнинг посбонларимиз,
Янги Ўзбекистон аскарларимиз!
Янги Ўзбекистон аскарларимиз...
© Ўткир Раҳмат
#Қутлов| @Otkir_Rahmat