ОППОҚ УЧҚУНЛАРИ СОЧИЛГАН СОЧҚИ...
Қишдан яширдими бор бисотини,
Олиб кетди шамол, берди тупроққа.
Жиловин тортолмай учқур отини,
Ҳаёт айланади ҳамон чорбоқда.
Дарахтлар оралаб ухлаган сукут,
Қарғалар дастидан ором тополмас.
Ялонғоч новдалар бўлгандай унут,
Мингашиб панжалар парво ҳам қилмас.
Қорнинг ҳавосими чимчилар юзни,
Оппоқ учқунлари сочилган сочқи.
Борлиқ сесканмайин бахш этган ўзни,
Оғочлар тик қотган гўёки соқчи...
Жойини тарк этмас сабру қаноат,
Кийими бўлса-да жуда ҳам юпун.
Негадир булбуллар кўринмас фақат,
Қарғалар овози ҳукмрон бугун...
***
Ўртада меҳрим бор ҳар недан азиз,
Билиб билмасликка оласан атай.
Мағрурлик суқилиб ўртага беюз,
Ялтоқланиб мақтов кўкка кўтаргай.
Боғланган қўл-оёқ маддоҳ дастига,
У судраб боради кундан-кун йироқ.
Оғриқлар юрагим олиб қасдига,
Шодликмас йиғини беради кўпроқ.
Ҳали ўрганмаган кўргулик бунга,
Ишончим тикилиб узмас кўзини.
Тақдир олиб келган бугунги кунга,
Негадир бегона сезар ўзини...
***
Яқинмиз, воқифсан ҳамма бор сирдан,
Барига гувоҳсан, кўриб юрибсан.
Ногоҳон ўзгариб аъмолинг бирдан,
Томошабин бўлиб қараб турибсан...
Қанчалик истамай етмайди қўлим,
Эзгулик аҳволи тикилар ночор.
Манзилин тополмай овора йўлим,
Юракка пинҳона беради озор.
Фурсатлар парвосиз олиб кетар бош,
Менинг борлигимни эслолмас ҳатто.
Ҳаммасига ахир бераяпман-ку дош,
Ҳаёт, айт, нега жим, бефарқмисан ё?...
Омадни йўллайсан аллакимларга,
Ниятим ичида оқмайсан, ҳаёт?
Эргашиб қайсидир сен ҳукмларга,
Афтода қалбларга боқмайсан, ҳаёт?
Умидвор дилимга берсанг-чи қувват,
Мен сени нотанти деб ҳеч билмасман.
Адолат бор экан дунёда фақат,
Сен учун бегона бўлган эмасман...
Умидвор дилимга берсанг-чи қувват...
© Ўткир Раҳмат
#Қиш_илҳоми| @Otkir_Rahmat
Қишдан яширдими бор бисотини,
Олиб кетди шамол, берди тупроққа.
Жиловин тортолмай учқур отини,
Ҳаёт айланади ҳамон чорбоқда.
Дарахтлар оралаб ухлаган сукут,
Қарғалар дастидан ором тополмас.
Ялонғоч новдалар бўлгандай унут,
Мингашиб панжалар парво ҳам қилмас.
Қорнинг ҳавосими чимчилар юзни,
Оппоқ учқунлари сочилган сочқи.
Борлиқ сесканмайин бахш этган ўзни,
Оғочлар тик қотган гўёки соқчи...
Жойини тарк этмас сабру қаноат,
Кийими бўлса-да жуда ҳам юпун.
Негадир булбуллар кўринмас фақат,
Қарғалар овози ҳукмрон бугун...
***
Ўртада меҳрим бор ҳар недан азиз,
Билиб билмасликка оласан атай.
Мағрурлик суқилиб ўртага беюз,
Ялтоқланиб мақтов кўкка кўтаргай.
Боғланган қўл-оёқ маддоҳ дастига,
У судраб боради кундан-кун йироқ.
Оғриқлар юрагим олиб қасдига,
Шодликмас йиғини беради кўпроқ.
Ҳали ўрганмаган кўргулик бунга,
Ишончим тикилиб узмас кўзини.
Тақдир олиб келган бугунги кунга,
Негадир бегона сезар ўзини...
***
Яқинмиз, воқифсан ҳамма бор сирдан,
Барига гувоҳсан, кўриб юрибсан.
Ногоҳон ўзгариб аъмолинг бирдан,
Томошабин бўлиб қараб турибсан...
Қанчалик истамай етмайди қўлим,
Эзгулик аҳволи тикилар ночор.
Манзилин тополмай овора йўлим,
Юракка пинҳона беради озор.
Фурсатлар парвосиз олиб кетар бош,
Менинг борлигимни эслолмас ҳатто.
Ҳаммасига ахир бераяпман-ку дош,
Ҳаёт, айт, нега жим, бефарқмисан ё?...
Омадни йўллайсан аллакимларга,
Ниятим ичида оқмайсан, ҳаёт?
Эргашиб қайсидир сен ҳукмларга,
Афтода қалбларга боқмайсан, ҳаёт?
Умидвор дилимга берсанг-чи қувват,
Мен сени нотанти деб ҳеч билмасман.
Адолат бор экан дунёда фақат,
Сен учун бегона бўлган эмасман...
Умидвор дилимга берсанг-чи қувват...
© Ўткир Раҳмат
#Қиш_илҳоми| @Otkir_Rahmat