ФАРАНГЛИКНИНГ ЎЗБЕКЧА СЎЗИ
Қувонч бер, шодликни аяма бугун,
Юрт эркаси каби ёзайин қанот.
Ҳаётим ўтса-да адл ва бутун,
Узоқ-узоқларга қўйгим келар от.
Бебаҳо ҳавонинг қадрини билиб,
Ажнабий меҳмон ҳам қилди кўп таъзим.
Тилига ўзбекча сўзларни олиб,
Гапирса ёш олди бу икки кўзим.
Ҳайратдан лол эдим айни шу онда,
Ногоҳон айтганда неча каломлар.
Меҳрим ошган эди ахир меҳмонга,
Дунёга ёйилар бизнинг саломлар.
Фарангдан келган бир йўловчи инсон,
Берган нон-тузингга рози бўл, деди.
Ва яна айтдики, берган ҳаяжон,
Меҳмондўст элингиз чўнг меҳри эди.
Бир ҳафта кезсам ҳам тўймадим ахир,
Дилга фараҳ берган жамолни кўрдим.
Бир гўзал бахт билан сийлади тақдир,
Мўъжиза ичида ҳангу манг юрдим.
Аслида кетгум йўқ бу ердан асло,
Гарчи олисларда она Ватан бор.
Кўнглимда хуш ният, дилимда дуо,
Ёмонлик келмасин бу ерга зинҳор.
Зилол сувлар ичдим, тотдим нону туз,
Бошимда дўппию елкамда чопон.
Ахир нега айтмай ўзбекча дилсўз,
Яна учрашгунча омон бўл, мезбон!
Хуш кўрдик! Яхши бор юртингга, дедим,
Яхшилик тилайман фақат ўзингга.
Билсанг мен жуда ҳам бахтиёр эдим,
Хайр, деб ўзбекча айтган сўзингга!
© Ўткир Раҳмат
#Ифтихор | @Otkir_Rahmat
Қувонч бер, шодликни аяма бугун,
Юрт эркаси каби ёзайин қанот.
Ҳаётим ўтса-да адл ва бутун,
Узоқ-узоқларга қўйгим келар от.
Бебаҳо ҳавонинг қадрини билиб,
Ажнабий меҳмон ҳам қилди кўп таъзим.
Тилига ўзбекча сўзларни олиб,
Гапирса ёш олди бу икки кўзим.
Ҳайратдан лол эдим айни шу онда,
Ногоҳон айтганда неча каломлар.
Меҳрим ошган эди ахир меҳмонга,
Дунёга ёйилар бизнинг саломлар.
Фарангдан келган бир йўловчи инсон,
Берган нон-тузингга рози бўл, деди.
Ва яна айтдики, берган ҳаяжон,
Меҳмондўст элингиз чўнг меҳри эди.
Бир ҳафта кезсам ҳам тўймадим ахир,
Дилга фараҳ берган жамолни кўрдим.
Бир гўзал бахт билан сийлади тақдир,
Мўъжиза ичида ҳангу манг юрдим.
Аслида кетгум йўқ бу ердан асло,
Гарчи олисларда она Ватан бор.
Кўнглимда хуш ният, дилимда дуо,
Ёмонлик келмасин бу ерга зинҳор.
Зилол сувлар ичдим, тотдим нону туз,
Бошимда дўппию елкамда чопон.
Ахир нега айтмай ўзбекча дилсўз,
Яна учрашгунча омон бўл, мезбон!
Хуш кўрдик! Яхши бор юртингга, дедим,
Яхшилик тилайман фақат ўзингга.
Билсанг мен жуда ҳам бахтиёр эдим,
Хайр, деб ўзбекча айтган сўзингга!
© Ўткир Раҳмат
#Ифтихор | @Otkir_Rahmat