ВАФОЮ МЕҲР ҲЕЧ КЕТМАЙДИ ИЗСИЗ...
То унут бўлмайсан
ўйларимда сен,
Сўзлашиб турамиз гўё юзма-юз.
Қалбимга туташган, дунёдаги энг
Азиз, мўътабардир сен айтган ҳар сўз...
Нурафшон онларни қолдириб ортда,
Кунлар елиб борар, тунлар бетоқат.
Чангалин узатган қайси бир дардда,
Нечоғлик азобда сабру қаноат.
Кимдир ёдга олар,
Кимгадир малол,
Йўғингда ўтган ҳар сония – золим.
Мен истар меҳр ҳам кўргандир завол,
Ҳеч қачон ёнинга етмас хаёлим.
Дил истар соғинчнинг ҳасрати оғир,
Ҳар куни неча бор кўксингга ботар.
Ўйларинг қайдадир адашар, санғир,
Сўроқлар қалбингда занг босиб ётар...
Боқасан кунларнинг бўйи-бастига,
Қийноғи, қувончи унда жамулжам.
Авайлаб орзунгни юрак остида
Қайга ҳам борардинг, билмайман, эркам.
То унутиб бўлмас
ўшал сўзларни,
Кўнгилнинг мулкидан билиб омонат.
Меҳрга лиммо-лим чақноқ кўзларни
Ёдига муҳрлаб яшайди тоқат.
Бир зумда маҳзунлик олади чирмаб,
Ич-ичдан эзилиб чиқади афсус.
Ҳаттоки уйқуда чиқасан йиғлаб,
Пойингга сарғайиб тикилади Куз.
Илтижо, умидлар энди кор қилмас,
Хаёлан сен томон учар надомат.
Гоҳида ишониб, ишонгим келмас,
Наҳотки, бу ҳаёт шунча бешафқат...
Кўнгил боғчалари қолар ҳувиллаб,
На унда сабо бор, на тоза ҳаво.
Хаёлан ҳар саҳар номалар йўллаб,
Бугун тиниб қолдим мен ҳам бенаво...
Оқибат!
Гинам йўқ ё заррача кек,
Аямай улашган меҳрингдир – малҳам.
Хаёлан сен уни юрагимга тўк,
Қайғурма, мен томон келолмасанг ҳам!
То унутиб бўлмас,
бўлиб юзма-юз,
Сўзларинг ёдимда, дил осмон қадар.
Вафою меҳр ҳеч кетмайди изсиз,
Ул онлар мен учун доим мўътабар...
То унут бўлмайсан
ўйларимда сен...
© Ўткир Раҳмат
#Куз_илҳомлари | @Otkir_Rahmat
То унут бўлмайсан
ўйларимда сен,
Сўзлашиб турамиз гўё юзма-юз.
Қалбимга туташган, дунёдаги энг
Азиз, мўътабардир сен айтган ҳар сўз...
Нурафшон онларни қолдириб ортда,
Кунлар елиб борар, тунлар бетоқат.
Чангалин узатган қайси бир дардда,
Нечоғлик азобда сабру қаноат.
Кимдир ёдга олар,
Кимгадир малол,
Йўғингда ўтган ҳар сония – золим.
Мен истар меҳр ҳам кўргандир завол,
Ҳеч қачон ёнинга етмас хаёлим.
Дил истар соғинчнинг ҳасрати оғир,
Ҳар куни неча бор кўксингга ботар.
Ўйларинг қайдадир адашар, санғир,
Сўроқлар қалбингда занг босиб ётар...
Боқасан кунларнинг бўйи-бастига,
Қийноғи, қувончи унда жамулжам.
Авайлаб орзунгни юрак остида
Қайга ҳам борардинг, билмайман, эркам.
То унутиб бўлмас
ўшал сўзларни,
Кўнгилнинг мулкидан билиб омонат.
Меҳрга лиммо-лим чақноқ кўзларни
Ёдига муҳрлаб яшайди тоқат.
Бир зумда маҳзунлик олади чирмаб,
Ич-ичдан эзилиб чиқади афсус.
Ҳаттоки уйқуда чиқасан йиғлаб,
Пойингга сарғайиб тикилади Куз.
Илтижо, умидлар энди кор қилмас,
Хаёлан сен томон учар надомат.
Гоҳида ишониб, ишонгим келмас,
Наҳотки, бу ҳаёт шунча бешафқат...
Кўнгил боғчалари қолар ҳувиллаб,
На унда сабо бор, на тоза ҳаво.
Хаёлан ҳар саҳар номалар йўллаб,
Бугун тиниб қолдим мен ҳам бенаво...
Оқибат!
Гинам йўқ ё заррача кек,
Аямай улашган меҳрингдир – малҳам.
Хаёлан сен уни юрагимга тўк,
Қайғурма, мен томон келолмасанг ҳам!
То унутиб бўлмас,
бўлиб юзма-юз,
Сўзларинг ёдимда, дил осмон қадар.
Вафою меҳр ҳеч кетмайди изсиз,
Ул онлар мен учун доим мўътабар...
То унут бўлмайсан
ўйларимда сен...
© Ўткир Раҳмат
#Куз_илҳомлари | @Otkir_Rahmat