Исро ва меърож кечаси қачон бўлган?
Исро ва Меърож ҳодисаси юз бергани ҳақида Ислом умматида мутлақо ихтилоф йўқ. Бу ҳақда Қуръони каримда: «(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжидул Ақсога тунда сайр қилдирган Зотга тасбеҳ айтилур. Дарҳақиқат, У эшитувчи ва кўрувчидир» (Исро сураси, 1-оят), дейилган.
Аммо қачон содир бўлгани ҳақида турлича қарашлар бор. Аллома Муборакфурий раҳимаҳуллоҳ “Ар-Раҳийқул махтум” китобида “Исро ва Меърож” воқеаси қачон содир бўлгани тўғрисида айтилган қуйидаги олти хил қарашни келтирган:
🫥Исро Аллоҳ таоло у зотни нубувватга мушарраф этган йили бўлган.
🫥Пайғамбар бўлганларидан беш йил кейин бўлган.
🫥Нубувватнинг ўнинчи йили ражаб ойининг 27-кечасида бўлган.
🫥Ҳижратдан ўн олти ой олдин нубувватнинг 12-йили рамазон ойида бўлган.
🫥Ҳижратдан бир йилу икки ой олдин нубувватнинг 13-йилида муҳаррам ойида бўлган.
🫥Ҳижратдан бир йил олдин нубувватнинг 13-йилида робиъул аввал ойида бўлган.
📌 t.me/OlimjonAllohquli