Olimjon Allohquli | Qalamdor


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Кундаликлар;
Фикр-мулоҳазалар;
Таржималар;
Мутолаа қайдлари...
————
telegram - http://t.me/OlimjonAllohquli
Телеграм: https://t.me/+JjJ5PlPcf-A2OGFi
instagram - https://www.instagram.com/olimjon_allohquli/
facebook - https://www.facebook.com/allohquli

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


CNN ўзбек алломалари ҳақида мақолалар эълон қилди

Диёримиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг илмий изланиш ва кашфиётлари, маърифий-илмий мероси жаҳон олимлари томонидан ҳамиша юксак эътироф этилган.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизматига кўра, дунёнинг етакчи ахборот платформаларидан бири – CNN Ўзбекистоннинг буюк алломалари ҳақида туркум мақолалар чоп этди. Унда Аҳмад ал-Фарғоний, Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний ва Ибн Сино каби алломаларнинг ўзбек миллатига мансуб бўлгани алоҳида эътироф этилган.

Алгебра фани асосчиси сифатида қайд этилган Ал-Хоразмий ҳақида фикр билдирилар экан, унинг “Ал-китоб ал-мухтасар фи ҳисоб ал-жабр ва ал-муқобала” асари математиканинг ривожига қўшган ҳиссаси алоҳида қайд этилади. “Ҳар сафар смартфон ёки компьютердан фойдаланганимизда Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмийнинг илмий меросига дуч келамиз“, дейилади мақолада.

🔗 Тўлиқ ўқиш

•••➤ t.me/OlimjonAllohquli
•••➥ Telegram|Instagram|Facebook


Исро ва меърож кечаси қачон бўлган?

Исро ва Меърож ҳодисаси юз бергани ҳақида Ислом умматида мутлақо ихтилоф йўқ. Бу ҳақда Қуръони каримда: «(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжидул Ақсога тунда сайр қилдирган Зотга тасбеҳ айтилур. Дарҳақиқат, У эшитувчи ва кўрувчидир» (Исро сураси, 1-оят), дейилган.
Аммо қачон содир бўлгани ҳақида турлича қарашлар бор. Аллома Муборакфурий раҳимаҳуллоҳ “Ар-Раҳийқул махтум” китобида “Исро ва Меърож” воқеаси қачон содир бўлгани тўғрисида айтилган қуйидаги олти хил қарашни келтирган:

🫥Исро Аллоҳ таоло у зотни нубувватга мушарраф этган йили бўлган.

🫥Пайғамбар бўлганларидан беш йил кейин бўлган.

🫥Нубувватнинг ўнинчи йили ражаб ойининг 27-кечасида бўлган.

🫥Ҳижратдан ўн олти ой олдин нубувватнинг 12-йили рамазон ойида бўлган.

🫥Ҳижратдан бир йилу икки ой олдин нубувватнинг 13-йилида муҳаррам ойида бўлган.

🫥Ҳижратдан бир йил олдин нубувватнинг 13-йилида робиъул аввал ойида бўлган.

📌 t.me/OlimjonAllohquli


#Ибрат

Бухородаги қадимги уйлардан бирининг эшиги. Эшикдаги иккита тўқмоқнинг ўнг томондагиси эркаклар учун, чапдагиси эса аёллар учун. Қайси бири тақиллатилса, шунга кўра уйдан эркак киши ёки аёл киши чиқиб жавоб беради.

❗️Аждодларимиз маҳрам-номаҳрам масаласига нақадар қаттиқ эътибор қаратган-а!

•••➤ t.me/OlimjonAllohquli
•••➥ Telegram|Instagram|Facebook


#Иқтибос #илм

Агар инсон олимлардан илм олмаган бўлса, узоқ вақт уларнинг ёнида бўлмаган ва уларнинг хулқ-атвори, одоб-ахлоқи билан зийнатланмаган бўлса, бундай инсон уларнинг қадрини қаердан билсин?

Шайх Муҳаммад Аввома

•••➤ t.me/OlimjonAllohquli
•••➥ Telegram|Instagram|Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Жума

Кунларнинг саййиди - #Жума муборак бўлсин!

Аллоҳ, юртимизга, барча ислом диёрига тинчлик ва хотиржамлик, файзу барака ато этгин!

  Аллоҳ, Исломга қувват, мусулмон бандаларга омад, муваффақият бергин!
•┈┈┈┈••❈•••✾•••❈••┈┈┈┈•
👉 📌 t.me/OlimjonAllohquli




🌹Муборак Жума оқшоми кўпроқ #истиғфор айтамиз, расулуллоҳга #салавотлар йўллаймиз, #дуо қиламиз.

👉 "Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалаа саййидинаа Муҳаммад"

•••➤ t.me/OlimjonAllohquli
•••➥ Telegram|Instagram|Facebook


🤔 #Топишмоқ #15
Ўзингизни синаб кўринг.

Расмда юрак шакли тасвирланган, ундаги арабий жумлани ўқий олдингизми?

•••➤  t.me/OlimjonAllohquli
•••➥ Telegram|Instagram|Facebook


«Ҳар ким ибодат, тоат ва амал қилмасдан Ҳақ таолога яқинлик истаса, деразадан кирган қуёшнинг шуъласи асл қуёшдан қанчалик узоқ бўлса, унинг ҳам Аллоҳдан узоқлиги шунчаликдир». 

Шайх Али ибн Саҳл раҳматуллоҳи алайҳ

•••➤ t.me/OlimjonAllohquli
•••➥ Telegram|Instagram|Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️#Арабча

من أشهر الأخطاء اللُّغوية في قراءة الحديث النَّبويّ.

  Набавий ҳадисларни ўқишда кўп учрайдиган хатолардан баъзилари.
  Эҳтиёт бўлиш керак.

📌 t.me/OlimjonAllohquli


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Субҳаналлоҳ

Юлдузлар орасидаги масофни тасаввур қилинг.

Шунчалик катта коинотда шунчалик катта юлдузларни, сайёраларни яратган ва уларни бир-бирига урилмай, белгиланган низомда ҳаракатланишини таъминлаб қўйган зот нақадар буюк қудрат соҳиби эканини билгандирсиз! Илмлар агар сизни Буюк Яратувчини танишга олиб бормаган экан, сиз ўша илмнинг ҳақиқатини ҳали тополмаган экансиз. Аллоҳ нақадар буюк Зот!

📌 t.me/OlimjonAllohquli


« أنا خير منه»
«Мен ундан яхшиман».


Мана шу сўз уни айтувчисига жаннатдан қувилиш билан қимматга тушди.
Ўзингизни бировдан яхши, афзал билишдан, устун кўришдан тийинг!

•••➤ t.me/OlimjonAllohquli
•••➥ Telegram|Instagram|Facebook


💚 Мадинаи Мунаввара.
1908 йил.

•••➤ t.me/OlimjonAllohquli
•••➥ Telegram|Instagram|Facebook


​​#Китобдан

Аллоҳнинг борлигига энг улкан далиллардан бири галактикамиздир. Ўзимиз яшаб турган Ер ва унинг атрофидаги сон-саноқсиз юлдузлар ҳақида фикр юритиб ўйлаб кўрсак, кишини ҳайратга соладиган даражада ажойиботларни кўрамиз. Буларга инсоф билан назар солган кишининг, албатта, яратувчининг улуғлигига иймони зиёда бўлмасдан иложи йўқ.
... Ҳозирги вақтгача кашф қилинган юлдузлардан энг миттиси "Ванманин" юлдузи бўлиб, у Ердан озгина каттароқдир. Шундай юлдузлардан миллион донасини олиб қуёшнинг ичига жойлаштирилса, яна бўш жой қолар экан. Бошқа бир юлдузнинг номи "Манкабил-Жавзо" бўлиб, катталиги шу даражада эканки, қуёш ҳажмидаги юлдузлардан бир неча миллионини унинг ичига жойласа бўлар экан...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Иймон" китоби.

📌 t.me/OlimjonAllohquli




Узлуксиз #салавот

ЖУМА КУНИ ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ – РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМГА КЎП САЛАВОТ АЙТИШДИР.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
  “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар.
(Байҳақий ривояти).

🌹 Аллоҳумма солли аъла саййидина  Муҳаммад

🌹 Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад

🌹 Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака
ҳамидум мажид

🌹Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака
ҳамидум-мажид.

Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
- ўнта раҳмат йўллайди,
- ўн даражага кўтаради,
- ўнта ҳасанот ёзади,
- ўнта хатосини ўчиради».

(Насоий, Табароний, Баззор).

➖Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга #салавот айтиш учун энг афзал кун #ЖУМА кунидир.

📌 t.me/OlimjonAllohquli


🌙 ЖУМА МУБОРАК

✨Қутлуғ Жума айёми барча мўмин мусулмонларга муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати билан шод айласин…

✨Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу ъалайҳи васалламга мукаммал ва туганмас саловотлар бўлсин…

✨Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад… ✨🍀💐🍀✨

✅ Яқинларни Саййидул-айём билан қутланг!

📌 t.me/OlimjonAllohquli


#Буюк_Аждодларимиз

Амир Темур болалигиданоқ диний илмларни ихлос билан ўрганган, ёшлигидаёқ Исломнинг бош масдари Қуръони Каримни ёд олган. У уч йил ичида Аллоҳнинг китобини шу даражада ёд олдики, ҳозиргача Амир Темур қилган тажрибани бошқа одам қила олган эмас. Амир Темур ҳар бир сурани бошидан охиригача бехато ўқиганидек, охиридан бошигача ҳам, яъни тескарисига ҳам бехато ўқир эди.

Аҳмад Муҳаммад Турсун
"Амир Темур" китобидан.


🔅Ҳинд фанининг асосчиси — Беруний!

•••➤ t.me/OlimjonAllohquli
•••➥ Telegram|Instagram|Facebook


Рейтер агентлиги маълумотларига кўра, келишув тафсилотлари:
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишув дастлаб олти ҳафталик босқични ўз ичига олади, унда Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) марказий Ғазо сектори ҳудудидан босқичма-босқич чиқиб кетади ва кўчирилган фаластинликлар шимолга қайтарилади.
Келишув доирасида ҳар куни 600 та гуманитар ёрдам юк машиналари етказилади, уларнинг 50 таси ёқилғи, 300 таси эса Ғазо сектори шимолига йўналтирилади.
ҲАМАС 33 нафар исроилликни озод қилади, улар орасида барча аёллар, болалар ва 50 ёшдан катта эркаклар бўлади. Аввалига ҲАМАС 19 ёшдан кичик гаровдагиларни, кейин эса 50 ёшдан катта эркакларни озод қилади.
Исроил ҳар бир гаровдаги шахс учун 30 нафар фаластинлик маҳбусни ва ҳар бир аёл-аскар учун 50 нафарни озод қилади. Исроил 7 октябрдан бери ҳибсга олинган барча фаластинлик аёллар ва 19 ёшдан кичик болаларни озод қилади.
Озод қилиниши кутилаётган фаластинликлар сони озод қилинган гаровдагилар сонига боғлиқ бўлиб, 990 дан 1650 нафаргача етиши мумкин. Улар орасида эркаклар, болалар ва аёллар бўлади.
Тирик гаровдагилар аввал озод қилинади, вафот этганлар кейинроқ. Келишувнинг учинчи қисмида барча жасадларни Қатар ва БМТ назоратига топшириш кўзда тутилган.

•••➤ t.me/OlimjonAllohquli


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💜 #Ибрат

— Ака, синглимнинг Фалафел егиси келганди...
———
Фалафел — бу шарқона овқат бўлиб, асосан маржумак — чечевица ёки нўхатдан тайёрланадиган кичик шарчалар ёки котлетчалар шаклидаги таомдир. У араб ошхонасининг машҳур таомларидан бири бўлиб, ўсимлик маҳсулотларидан тайёрланадигани сабабл вегетарианлар орасида ҳам жуда машҳур.

•••➤ t.me/OlimjonAllohquli
•••➥ Telegram|Instagram|Facebook

20 last posts shown.