Nasoimul_hikmat 🌱


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


📜 Ҳикматлар
📄 Тафаккур
🗞 Иқтибос
📚 Улуғлар ҳаёти
🔎 Ибратли сўзлар.
❓Савол-жавоблар
👉 Оят ва ҳадислар
👉 Мулоҳазалар

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


#Биласизми?

Жек Читтакми ёки Юсуф Раис?

"Кариб денгизи қароқчилари" фильми орқали барчамизга таниш бўлган Жек Читтак (Жек Уорд) аслида тарихий шахс ҳисобланади. У 1553 йилда Англиянинг Фавершам шаҳарчасида туғилган. Аввалига балиқчилик билан шуғулланган Жек, кейинчалик Англия денгиз флотида хизмат қила бошлайди. Аммо, ҳукумат сиёсати билан келиша олмай, ватанини тарк этишга ва узоқ вақт денгизда сарсон кезишига тўгри келган. Бу вақтда у ўз атрофида яхшигина жамоа шакллантиради. Кейинроқ, Тунисга боради. Энди Усмонийлар давлати учун хизмат қила бошлаган Жек исломни қабул қилиб, исмини Юсуф Раис деб ўзгартиради. У, ҳатто, Усмонийлар флотида адмирал даражасига кўтарилган. Юсуф Раис 1622 йилда Тунисда вафот этган.

©️"Ислом тарихи ва ҳазораси"дан

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга ҳам уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔
https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


​​#Солиҳлар_гулшани

📌Бунга сен учун жаннатдан уй сотиб олдим

Саро ибн Яҳёдан ривоят қилинади: «Бир хуросонлик киши Басрада яшаш учун бор-будини сотди. Пули ўн минг дирҳам бўлди. Басрага келгач, хотини билан ҳаж қилиш учун Маккага отланди. Ўн минг дирҳам пулини омонатга қолдириш учун бирор ишончли одамни суриштирди. Унга Ҳабиб Абу Муҳаммад деган кишига омонат топшириш мумкинлигини айтишди. Хуросонлик Ҳабиб Абу Муҳаммаднинг олдига келиб, «Мен аёлим билан ҳажга кетяпман. Мана бу ўн минг дирҳамга Басрадан уй сотиб олмоқчи эдим. Бирор уй топсангиз, имкониятингиз бўлса, сотиб олинг», деди. Кейин аёли билан Маккага жўнаб кетди. Бироз вақт ўтиб, Басрада очарчилик бошланди. Ҳабиб Абу Муҳаммад шерикларини маслаҳатга чақирди. Очарчилик одамларни ҳолдан тойдиргани учун омонатга берилган ўн минг дирҳамга ун сотиб олиб, муҳтожларга садақа қилиб, уларни очликдан ўлиш азобидан сақлаб қолмоқчилигини айтди. Шериклари: «У одам бу пулларни уй сотиб олиш учун омонатга қўйиб кетганди-ку?» деб эътироз билди-ришди. Ҳабиб Абу Муҳаммад: «Уни садақа қилиб, эвазига Роббим азза ва жалладан пулнинг эгаси учун жаннатдан уй сотиб оламан. Эгаси рози бўлса, айни муддао. Рози бўлмаса, пулларини қайтариб бераман», деди. Сўнг бор пулга ун ва нон сотиб олиб, (қийналиб қолганларга) садақа қилиб юборди. Ҳаж мавсуми тугаб, хуросонлик киши Маккадан қайтиб, Ҳабиб Абу Муҳаммаднинг олдига келди. «Эй Абу Муҳаммад, мен сизга ўн минг дирҳам омонат қолдирган эдим. Агар уй сотиб олмаган бўлсангиз, қайтиб берсангиз, ўзим уй сотиб олсам», деди. Ҳабиб Абу Муҳаммад: «Мен сенга сўрилари, мевазор боғлари, анҳорлари бор уй сотиб олдим», деди. Бу хушхабарни эшитган хуросонлик дарҳол аёлининг олдига бориб, бу хушхабарни етказди. Орадан икки-уч кун ўтиб, ҳалиги киши Ҳабибнинг олдига келиб, «Эй Абу Муҳаммад, ўша уй қаерда? Уни бир кўрсам дегандим», деди. Ҳабиб эса табассум билан: «Сенга айтган қасрлари, анҳорлари ва бошқа гўзал сифатларга эга бўлган уй жаннатдаги уй эди», деб вазиятни тушунтирди. У киши қойил қолиб, аёлининг олдига борибди ва аёлига: «Ҳабиб бизга Роббидан жаннатдаги уйни сотиб олган экан» деб, бор пуллари очарчилик пайтида муҳтожларга тарқатиб берилганини айтди. Оқила аёл: «Аллоҳ таоло Ҳабиб Абу Муҳаммад сотиб олган уйга бизни муваффақ қилсин. ­Дунёда қанча ҳам яшардик. Унинг олдига боринг, бизга ўша уйнинг кафолатини ёзиб берсин», деди. У Ҳабибнинг олдига келиб, «Эй Абу Муҳаммад, сиз сотиб олган уйни қабул қилдик, энди бизга кафолат хати ёзиб беринг», деди. Ҳабиб Абу Муҳаммад унинг сўзини маъқуллади ва бир котибни чақириб, қуйидаги сўзларни ёздирди:
«Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу Ҳабиб Абу Муҳаммаднинг Робби азза ва жалладан хуросонлик Фалончи учун сотиб олган уйнинг кафолатидир. Унга Роббидан жаннатда қасрлари, анҳорлари, дарахтлари ва бошқа сифатлари билан бўлган уйни ўн минг дирҳамга сотиб олди. Ушбу жаннатдаги уйни хуросонлик фалончига бериш, Ҳабибни эса кафолатдан озод қилиш Аллоҳ таологадир».
Хуросонлик хатни аёлига олиб бориб берди ва уни сақлаб қўйишни тайинлади. Кўп ўтмай, у қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Орадан қирқ кунча ўтгач, ўлим вақти яқинлашганда аёлига: «Мени ювиб, кафанлагандан кейин ўша кафолат хатини кафаним ичига қўйишсин», деб васият қилди. Хуросонлик кишини дафн этишди, васиятини ҳам адо қилишди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, қабр тепасида бир хат пайдо бўлди. Унда ушбу сўзлар ёзилган эди: «Хуросонлик фалончи учун ўн минг дирҳамга жаннатдан уй сотиб олганига кафил бўлган Ҳабиб Абу Муҳаммад учун хушхабар! Дарҳақиқат, Робби хуросонликка Ҳабиб шарт қилган уйни ато этиб, унинг кафолатини адо этди».
Бу хат Ҳабибнинг қўлига етиб келгач, уни ўқиб туриб, йиғлаб юборди. У хатни ўпиб, шериклари олдига бориб, «Бу Роббим азза ва жалланинг мени поклагани ҳақидаги башоратдир» деб, хурсандчилигини улар билан баҳам кўрди.

©Ҳоний ал-Ҳаж. «Солиҳлар гулшани»

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🌺🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
✒️ https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


🌎 Дунё бўйича 9 та энг афзал табиблар:

1. 📖 Қуръонни тиловати.
2. 🍯 Асал.
3. ☘️ Қора седана.
4. 🥘 Меъёрида озиқланиш.
5. 💦 Кўп сув ичиш.
6. 🌤 Эрта тонгдаги тоза ҳаво.
7. ☀️ Қуёш нури.
8. 🌙 Тундаги уйқу.
9. 📜 Қадарнинг яхши-ю, ёмонига рози ва қаноатли бўлиш.


••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


ҲИКМАТЛИ ҒАЗАЛЛАР

Бўлибдир ғамга ошён маскани дил,
Шу боис ғам келур, сўрсам: қани, дил?
Кўзим мақсуди васлинг-у, қани кўз,
Дилим ёди ғаминг, аммо қани дил?
Адашган корвонга қўнғироқчам,
На куйлар куйламасдан нолани дил?
Киши йўқдир кишига зору муҳтож,
Вале дил тутганидир домани дил.
Қадам қўйганда хоки турбатимга
Бўл огоҳким, оёғинг босгани дил.
Агар-чи сувратим Бедилдир, аммо
Қилур бошдин-оёқашким мани дил
.

Мирзо Абдулқодир Бедил

#Бедил #Ғазал #Рубоий

🌾Каналимизга уланинг!↙️
🆔 @nasoimul_hikmat


Воқеа сурасини ўқиш фазилати

Ҳофиз ибн Асокир Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳақида шундай ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Маъсуд вафот этиши арафасида бетоб бўлиб қолди. Усмон ибн Аффон унинг зиёратига келиб: «Нимадан шикоятинг бор?» деб сўради. Ибн Маъсуд: «Гуноҳларимдан», деди. Усмон ибн Аффон: «Нимани хоҳлайсан?» деб сўради. Ибн Маъсуд: «Роббимнинг раҳматини», деди. Усмон ибн Аффон: «Сенга табиб буюрайми?» деди. Ибн Маъсуд: «Табиб (яъни Аллоҳ) мени бетоб қилди», деб жавоб қилди. Усмон ибн Аффон: «У ҳолда сенга ҳадя буюртирайми?» деб сўради. «Унга ҳожатим йўқ», деди Ибн Маъсуд. Усмон ибн Аффон: «Сенда ҳожат бўлмаса, сендан кейин қизларингга қолади», деди. Ибн Масъуд бунга жавобан: «Қизларимнинг камбағал бўлиб қолишларидан қўрқяпсанми? Мен уларга ҳар кечада Воқеа сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг: «Кимки ҳар кечада Воқеа сурасини ўқиса, зинҳор қашшоқликка учрамайди», деганларини эшитганман», деб жавоб берди».

🔘ВОҚЕЪА СУРАСИНИ ТИНГЛАШ🔘

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг 👇👇👇
🆔
https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


Ражаб ойи — тинчлик ойи

Ражаб ойи Аллоҳ таоло Қуръони Каримда хабар берган тўрт ҳаром ойнинг биттасидир. Бу ойларда қабилалар ўртасида уруш, йўлтўсарлик, қон тўкиш каби тажовузкорлик қилиш ман этилади — ҳаром қилинади.

Бу қоида жоҳилият даврида ҳам мавжуд эди, Ислом келгандан сўнг ҳам ўз кучида қолди ва Қуръони Карим ояти ва Суннат билан қувватланди.

🔗
Тўлиқ ўқиш

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸️🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


🌹 Жума куни қилинадиган амалларнинг энг афзалларидан бири – Пайғамбаримизга кўп салавот айтишдир. ↙️

🌾 "Аллоҳумма солли ъалаа набиййина Муҳаммад".

•••┈┈••✾•🌿🌺🌿•✾••┈┈•••
♻️ Дўстларингизга улашинг:
✒️ https://t.me/nasoimul_hikmat


#Жума

Бугун Аллоҳнинг раҳмати чексиз!
Амал дафтарингизда қолдирингиз!
Ҳамду санолар айтинг ҳаргиз!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам табрикланг👇👇👇
https://t.me/nasoimul_hikmat


#Ривоят

Мустажоб дуо

Саъид ибн Мусайябнинг ўғли Яҳё ибн Саъиддан ривоят қилинади: «Отам шундай ҳикоя қиладилар:
«Бир куни кечаси масжидга кирдим. Тонг вақти бўлиб қолди деб ўйласам, ҳали тун экан. Туриб, намоз ўқидим. Сўнг ўтириб, дуо қилдим. Шу пайт орқамдан кимдир: «Эй Аллоҳнинг бандаси, айт!» деб нидо қилди. «Нимани айтай?» дедим ҳайратланиб. У шундай деди:

«Аллоҳим, Сендан сўрайман. Сен барча мулкнинг Соҳибисан, ҳар бир нарсага Қодирсан, Сен нимани хоҳласанг, ўша иш албатта бўлади», деб дуо қил»

Отам айтадилар: «Шундан кейин қачон шу дуони айтиб, бирор нарса сўрасам, албатта ижобат бўлар эди».

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸️🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


🌷Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!🌷

┈•┈•❁🔅🔸🕋🔸🔅❁•┈•┈
БАРЧА АҲЛИ ИСЛОМГА
Ж У М А М У Б О Р А К!

━•••━••━•❉•ৡ🔅🔸🕋🔸🔅ৡ•❉•━••━•••━
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q

Ижтимоий тармоқларда кузатинг ⤵️
instagram 🔸 facebook 🔸 telegram


Forward from: Hilol Nashr
#иқтибос

Китобдаги маъноларни чуқурроқ англашни истасангиз, «Устозлар билан мутолаа» лойиҳасида иштирок этинг. 😊

Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳанинг илк сони 21 январь куни «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг 3-жузи – «Ният, ихлос, илм» китоби бўйича ўтказилади.

@hilolnashr


#Cаломатлик

Соғлом турмуш тарзининг 5 та олтин қоидасининг энг биринчиси — бу тўғри сув ичиш. Тўғри сув ичиш учун нималарга эътибор берамиз?

1- НЕГА СУВ ИЧИШ КЕРАК ?
Сувнинг организмда 1000 дан ортиқ вазифаси бор, лекин биз унинг 2 та энг муҳим вазифаси учун ичишимиз шарт:

А- ташувчи, яъни биз овқат билан истеъмол қилган, инсон ҳаёти учун муҳим буўлган барча витаминлар, минераллар, аминокислоталар, органик моддаларни ҳужайраларимизга ташийди — ТАШУВЧИ хислати.

Б- тозаловчи, организм учун зарарли ва ёт буўлган гижжалар, бактерия, вирус, шлаклар ва бошҳа ҳар хил зарарли моддаларни ҳужайраларимиздан ювиб, тозалаб олиб чиқариб ташлайди — ТОЗАЛОВЧИ хислати.

2 - КАНЧА СУВ ИЧИШ КЕРАК?
Кун давомида:
- катталар 1кг вазнга 30 мл,
- болалар 1 кг вазнга 40,0 мл ҳисобидан сув ичишлари керак.
Бу миқдор қиш ва кузда, баҳор ёзда ундан ҳам куўп миқдорда (қанча ича олса уўшанча) сув ичиш керак.

3- ҚАНДАЙ СУВ ИЧИШ КЕРАК?

Ичаётган сувимиз:
- қайнамаган;
- газланмаган;
- рангланмаган ва
- минераллашган, тирик сув буўлиши керак.

4- СУВНИ ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ИЧИШ КЕРАК?

- наҳорга 400,0 мл сувни даст куўтариб ичилади (эрталаб наҳорга оч қоринга биринчи тушадиган овқат бу сув бўлиши керак);
- ҳар овқатланишдан 0,5 соат олдин 2 стакан;
- овқатлангандан 1 соат кейиндан то овқатланишга 0,5 соат қолгунча вақт оралиғида кун давомида қултумлаб, чанқоқлик ҳисси пайдо буўлмасдан ичиш керак, чунки чанқоқлик ҳисси пайдо буўлганда организм 1% сувини йўқотиб, моддалар алмашинуви бузилиб улгурган буўлади.

СУВни юқоридаги айтилган тартибда ичсангиз бу жуда ЯХШИ. Лекин ҳар куни ичаётган СУВингизга КОРАЛЛ КАЛЬЦИЙ куўшиб ичсангиз, бу АЪЛО.

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


#Иқтибос 📝

🌺 ПОК ВИЖДОНЛИ ҚИЗ

Умар (розияллоҳу анҳу) кечаларнинг бирида кўча айланиб юрардилар. Бир уйнинг ёнидан ўтаётиб, бир хотиннинг ҳовлида қизи билан жанжаллашиб сўзлаган товушини эшитдилар ва уй эшиги ёнида туриб уларнинг сўзларига қулоқ солдилар. Хотин қизига аччиқланиб:
— Нега мен билан тортишасан? Эртага сотиладиган сутимизга бир оз сув қўш,— деди.
Қиз қабул қилмай:
— Ахир халифа Умар ҳамма сутчиларга сутга сув қўшиб сотмаслик ҳақида буйруқ берганини унутдингизми?
— Нега бунча бидирлайсан? Сув қўш дедимми, қўшавер, бизнинг сув қўшганимизни Умар қаердан билади?—деб онаси қизига аччиғланиб сўзлади. Қизи:
— Онажон, ахир халифа сутга сув қўшганимизни кўрмаса, Аллоҳ кўриб турибди-ку! Виждонсизлик қилмайлик! — деди қизи ва онасининг буйруғини рад қилиб тураверди.
Қизнинг сўзларига халифа жуда ҳам завқландилар, шу номусли, виждонли қизни ўзларига келин қилиб олмоқчи бўлдилар. Саройга қайтгач, бир неча кундан кейин ўша қизни ўғилларига никоҳлаб бердилар ва виждонли келинга эга бўлдилар.

🌸 Байт:
Қолмагай тўғрилар иши пинҳон,
Қилмагай тўғри сўз кишига зиён.

•••┈┈•••✦🌟✦•••┈┈•••
♻️ Каналимизга уланинг:
t.me/nasoimul_hikmat


#Мақола

Улуғларнинг оналари: Бугун қайси сурани ўргандинг?

Динимиз бола тарбиясида онанинг ўрни муҳим эканлигини уқтиради. Чуник, буюк зотларнинг кўплари илм олиб, юксак мартабаларга етишувида оналарининг ҳиссаси кўп бўлганига тарихда мисоллар етарли.

Ҳадис илми устозларидан Суфён Саврийнинг онаси ўғлига бундай деган экан: “Ўғлим, илм ўрганинг, рўзғор ташвишларини ўйлаб, фикрингизни бўлманг. Мен, иншааллоҳ, ип йигириб сотиб ўқишингизга кўмаклашаман”. Натижада унинг ўғли Суфён йиллар ўтиб Авзоий таърифлаганидек: “Ислом уммати сўзини бир овоздан қабул қиладиган нодир олим” бўлиб етишди.

Муҳаммад ибн Идрис Шофиъий отасидан жуда эрта етим қолади. Фарзанд тарбиясидан хавотирланган она икки яшар ўғлини Ғаззадан Маккага олиб келади. “Ота-боболаринг юртида ўсиб-улғайганинг яхши”, дейди. Шофиъийнинг ўзлари ҳикоя қилганларидек: “Онам мени ўқитишни жуда-жуда истарди. Лекин етарли маблағи йўқ эди. Менинг ўзим ўқишга астойдил киришдим”. Музаний дейди: “Шофиъий етти ёшида Қуроънни ёд олган, ўн ёшида эса “Муватто”ни ёдлаган”.

Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбал ҳикоя қилади (у киши ҳам жуда эрта етим қолган): “Олти ёшимда онам мени тонг саҳар уйғотиб, ўзи таҳорат олдирар эди. Таҳорат олиб бўлганимдан сўнг чиройли кийимларни кийгазиб, қўлимдан етаклаб масжидга олиб келарди. Мени хонақохга киргизиб, ўзи масжиднинг пана жойига ўтиб оларди. Бир оздан кейин муаззин келиб, бомдод намозига азон айтарди”.

Ибн Нажийя (Нужийя) номи билан танилган улуғ олим Али ибн Иброҳим даврининг катта муфассир ва воизларидан бўлган. Султон Нуриддин Зинкий ва Салоҳиддин Айюб ҳурматига сазовор бўлган. Ана шу олим тафсир фанида катта ютуқларни қўлга киритишидаги сирни айтиб, бундай дейди: “Тафсирни тоғамдан таълим олганман. Дарсдан қайтишим билан онам сўроққа тутарди:

– Бугун қайси сурани ўргандинг?

Мен дарсни тоғамдан қандай эшитган бўлсам, шундайича онамга айтиб берардим. Онам сўзларимни охиригача тинглаб бўлиб, бошини чайқарди: “Яхши, лекин ҳамма билганларини айтмабди-да. Мен тафсирни тоғанг билан бирга ўрганганман. Аслида уламолар бу оят тафсирида бундай дейишган, яна бундай дейишган”, деб тоғам айтганларига қўшимча қилиб қўярди”.

Бундай гўзал ибратлар билан танишиб, Пайғамбаримизнинг “Жаннат оналар оёғи остидадир”, деган ҳадисларини яна ҳам теранроқ англаймиз. Ҳадисда таърифи келган оналар фарзанд тарбияси улуғ вазифа эканини тушуниб, бурчларини муносиб бажарган оналардир.

“Ҳидоят” журнали 2012 йил, 11-сон.

••••━━━❉•ৡ🌾ৡ•❉━━━••••
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q

Ижтимоий тармоқларда кузатинг ⤵️
instagram 🔸 facebook 🔸 telegram


​​Воқеа сурасини ўқиш фазилати

Ҳофиз ибн Асокир Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳақида шундай ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Маъсуд вафот этиши арафасида бетоб бўлиб қолди. Усмон ибн Аффон унинг зиёратига келиб: «Нимадан шикоятинг бор?» деб сўради. Ибн Маъсуд: «Гуноҳларимдан», деди. Усмон ибн Аффон: «Нимани хоҳлайсан?» деб сўради. Ибн Маъсуд: «Роббимнинг раҳматини», деди. Усмон ибн Аффон: «Сенга табиб буюрайми?» деди. Ибн Маъсуд: «Табиб (яъни Аллоҳ) мени бетоб қилди», деб жавоб қилди. Усмон ибн Аффон: «У ҳолда сенга ҳадя буюртирайми?» деб сўради. «Унга ҳожатим йўқ», деди Ибн Маъсуд. Усмон ибн Аффон: «Сенда ҳожат бўлмаса, сендан кейин қизларингга қолади», деди. Ибн Масъуд бунга жавобан: «Қизларимнинг камбағал бўлиб қолишларидан қўрқяпсанми? Мен уларга ҳар кечада Воқеа сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг: «Кимки ҳар кечада Воқеа сурасини ўқиса, зинҳор қашшоқликка учрамайди», деганларини эшитганман», деб жавоб берди».

🔘ВОҚЕЪА СУРАСИНИ ТИНГЛАШ🔘

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг 👇👇👇
🆔
https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv\_nyvsvMu6Q


Ҳазрат Одам Ато алайҳиссаломнинг ҳоли

Эй ғофил банда!
Ҳазрат Одамнинг ҳолига қара ва ундан ибрат ол! Чексиз қудрат соҳиби Аллоҳ таоло уни ўз қўллари билан яратди, фаришталарни Одамга сажда қилишини буюрди. Биргина гуноҳи туфайли Одамнинг бошидан раҳмат тожи, бўйнидан жаннат зийнатларини олиб ташлади. Ўзини жаннатдан маҳрум этди. Одам алайҳиссалом бу гуноҳи туфайли ер юзида 200 йил йиғлаб тавба қилдилар. Гуноҳини мағфират қилмоғи учун Роббисига ёлворди. Шундан сўнг раҳмли Парвардигор Одам алайҳиссаломнинг гуноҳидан ўтди, тавбасини қабул қилди. Биз қилган гуноҳларимизга шунчалик бепарво бўламизки, худди ҳеч қачон ўлмайдигандек. Тавба ҳақида ўйламай қўйган кишилар қанча.
Аллоҳнинг азоби ҳақ!
Агар тавбага улгурмайдиган бўлсак...


"Обидлар йўли" китобидан.

▫️🔸▫️🔸▫️🔸▫️🔸▫️
📲 У Л А Ш И Н Г
⤵️
📚 t.me/nasoimul_hikmat




#Китобдан

... «Бир нарсани ёд олишда, ёд олган нарсасини ўзгартирмай олиб юришда мусулмонларга тенг келадиган умматни дунё кўрмаган. Бу уммат Аллоҳнинг каломи Қуръони Каримни ўн беш асрдан буён бир нуқтасини ҳам ўзгартирмай ёд олиб, сақлаб келмоқда. Қорилар ҳузурида ҳозиргача ўзи мусҳаф юзидан Қуръонни ўқиб олган одам қори ҳисобланмайди, аксинча, устознинг оғзидан эшитиб, унга ўзига ўхшатиб ўқиб бериб, изн олган шахсгина қори ҳисобланади.

Ҳадислар ҳам ҳозиргача ёд олиб келинмоқда. Умуман, Ислом шариатининг ҳамма асллари ёд олиш орқали қабул қилинган. Ҳамма нарсада асосий эътибор ёд олишга қаратилган. Ҳатто, баъзи ёзишни биладиган кишилар айрим нарсаларни ёзсалар ҳам, ёд олиш учун ёзганлар. Ёд олиб бўлган нарсаларини ўчириб ташлаганлар. Аллоҳ таоло Ўзининг охирги динига ёзишга эмас, ёд олишга суянган халқни, ана шунга одатланган Пайғамбарни ихтиёр қилиши ҳам бежиз эмас».

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг

«Сунний ақийдалар» китобларидан.

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📌 Билимингизни синанг!

Баъзи салаф олимлар беш вақт намозни «Кун ўлчови», жума намозини «Ҳафта ўлчови», Рамазонни «Йил ўлчови» деганлар. Бу билан мусулмонларни, аввало, кунларини саломат ўтказишга ... шавқлантиришган.
Хўш, Ҳажни нима деб номлашган? 👇👇👇

ЖАВОБ БЕРИШ (ЁКИ БИЛИШ 🙂)


#ҲИКМАТ

🗯 АХМОҚНИНГ ХИТОБИГА ҚИЛИНАДИГАН ЖАВОБ.

▪️Имом Шофей роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Агар сенга ахмоқ хитоб қилса, унга жавоб бермагин. Унинг учун энг яхши жавоб сенинг сукутингдир. Агар сен унга жавоб қайтарсанг, бу фақатгина уни тилини ечган бўлади(яъни уни яна гапиришига имконият очиб берган бўласан). Агар ўз ҳолига қўйсанг у қайғурган ҳолатда ўлади.

(📚 Маноқибуш-Шофеъий, 2/151)

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q

20 last posts shown.