🚲Тошкент шаҳрида 8 кун ичида 8 та велосипед ўғирлаган шахс 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
| Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |
✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун: @Murojaat777_bot
👉 https://t.me/NazoratUz
Қайд этилишича, 23 ёшли А.Х. муқаддам ҳам ўғрилик учун судланган. Бироқ у ўзига тегишли хулоса чиқармаган. А.Х. жорий йилнинг 27 май куни тахминан 16:30 ларда Тошкент шаҳар Миробод тумани Афросиёб кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагига кириб, қаровсиз қолдирилган велосипедни ўғрилаб, воқеа жойидан яширинган ва велосипед эгасига 7 622 808 сўм миқдорда моддий зарар етказган. Ўша куни А.Х. ярим тунда Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги хонадонларнинг бирининг олдидан 2 млн сўмлик велосипедни яширинча ўғрилаб кетган.
Велосипед “ови”га чиққан А.Х. 28 май куни ҳам Сафдош кўчасидаги хонадон олдида турган Ф.Х.га тегишли 1 млн 900 минг сўмлик велосипедга ўтириб, жуфтакни ростлаган. А.Х. Кичик бешёғоч кўчасида қаровсиз қолдирилган С.Ф.га тегишли баҳоси 2 млн 400 минг сўмлик велосипедга ҳам “эгалик” қилган.
Шунингдек, у 29 майга ўтар кечаси Чилонзор тумани Чарх Камолон кўчасида қаровсиз қолдирилган велосипедни миниб ортга қайтган. Бундан ташқари, у 30 май куни Шота Руставели кўчасидаги хонадонлардан бирининг олдидаги болалар майдончасида трос билан боғлиқ турган 1 млн сўмлик велосипедни ўғрилаган. А.Х. жиноий фаолиятини яна давом эттириб, 1 июнь куни Космонавтлар метро бекатига кириш йўлагида турган М.Э.га тегишли 1 млн 500 минг сўмлик велосипедни ҳам ўғрилаб кетган. У ишини 3 июнь куни ҳам давом эттирган ва 1 млн 500 минг сўмлик велосипедни ўмарган.
У кўп ўтмай ушланган. Суд мажлисда судланувчи А.Х. айбига тўлиқ иқрорлик билдирган. Ўғирлаган велосипедларни номаълум шахсларга сотиб, пулни шахсий эҳтиёжларига сарфлаганини тан олган. Оқибатда А.Х. суд ҳукми билан 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.
| Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |
✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун: @Murojaat777_bot
👉 https://t.me/NazoratUz