⚡️
Шофирконлик о
наси капкир билан жазолаган қизнинг саломатлиги яхшиланмоқда Кеча, ижтимоий тармоқларда Шофиркон туманида яшовчи вояга етмаган қизнинг қўллари ва юзига онаси қизиган капкир босиб қийнагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Болалар омбудсмани муносабат билдириб, ҳолат юзасидан жиноят иши очилганини маълум қилди.
Шунингдек вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи
Элёр Олтиевга кўра қизнинг саломатлиги шахсан бошқарма раҳбарияти назоратига
олинган. Маълум қилинишича, Шофиркон тумани Мирзоқул қишлоғида яшовчи 9 ёшли Б.А, кеча 3 ноябр куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига келтирилган. Бемор комбустиолог кўрувидан сўнг комбустиология бўлимига ётқизилган. Айни пайтда умумий аҳволи қониқарли. Бўлимда махаллий даво муолажалари давом эттирилмоқда.
РШТЁИМ Бухоро филиали директори Мухсин Ражабов томонидан қизнинг саломатлигини шахсан назорат қилмоқда.
| Telegram | @nazoratuzofficial?si=NmS3yp6cdW28LEdq' rel='nofollow'>
YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун: @Murojaat777_bot👉 https://t.me/NazoratUz