⚡️ШОХ СОХТА ЭКАН !!!
Айтишларича, Савдо-саноат палатаси раиси Вахобов Даврон Абдужалолович Республика “Ҳунарманд” уюшмасига ўзини одамини, яъни палата раиси ўринбосари Ураков Жамшед Ражабовични амалдаги қонунчиликга хилоф равишда раис қилиб қўйганмиш...
Маълумотларга кўра, Д.Вахобов томонидан умумий асосда Конституциянинг 72-моддаси 2-қисми, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддаси, 3-қисми, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги қонуннинг 4,16 ҳамда 19-моддалари талаблари қасддан бузилган.
Шунингдек, Ж.Ураков томонидан ҳам юқоридаги қонун нормалари ва унинг топшириғига кўра айрим шахслар томонидан “Ҳунарманд” уюшмаси уставининг 5.2, 5.3, 5.3.1, 5.3.7, 5.3.9, 5.2.2, 5.3.10 ҳамда 5.2.1-бандлари талаблари бузилган.
Хабарларда айтилишича, Ж.Ураковнинг “Ҳунарманд” уюшмасига сайланганлиги бўйича бирор бир ҳужжат йўқлиги боис, унинг “Ҳунарманд” уюшмасидаги бирор бир харакатлари юридик ахамиятга эга эмас.
“Ураков Жамшед Ражабович каттакон танишлари орқали ўзини “Ҳунарманд” уюшмасига раис в.в.б қилиб тайинлаб олди, у Олий орган ҳисобланган Конференция томонидан сайланмаган бўлсада, айрим шахслар томонидан сайланди деб расмий ҳужжатларга сохта ёзув киритилган деб ҳисоблайман” дейди бизга мурожаат қилган уюшма ходими.
НАЗОРАТУЗ ахборот хизмати Д.Вахобов ва Ж.Ураковлар томонидан қонун бузилиш ҳолатларини тасдиқловчи фактларга эга эмаслиги боис, мурожаатчининг важларига асосан холатни ўрганиш мақсадида ўз суриштирувини бошлайди ва тарафларга ўз минбарини таклиф этади.
Эслатма: Амалдаги қонунчиликнинг умумий асосига кўра, хар бир мансабдор шахс ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига аниқ риоя этиши ҳамда уларни бажариши шарт.
Қонунларни аниқ бажаришдан ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъи назар, қонунийликни бузиш ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
| Telegram | @nazoratuzofficial?si=NmS3yp6cdW28LEdq' rel='nofollow'>YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |
✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун: @Murojaat777_bot
👉 https://t.me/NazoratUz