#ЎГАЙ_ОНА
#Назли
38
— Ҳаммасига сизлар айбдорсизлар, келганда олиб кет деганингизда бундай бўлмасди. Дилдора жим ўтириб бирдан тутоқиб кетди
— Биз айбдор? Дилфуза кўрсаткич бармоғи билан кўксига урди. — Сен айбдорсан ҳаммасига икки гўдакка дори бериб, сочидан тортиб, уришингдан олдин ўйлагин эди. Акангга айтибди, Зафар. — Сени олиб кетиш ниятиям йўқ Зафарни, сал бўсаям ўзингни ҳурмат қилганингда шу уйда тошдек қотган бўлардинг. Энди бизни айблашдан бирор фойда йўқ. Ҳаммасига ўзинг айбдорсан. Яйраб-яшнаб юрдинг-да, биров мушугингни пишт демай битта бола туғиб ўзингдан кетиб қолдинг. Мана мениям учта болам бор, акангдан бошқа қай биринг қараяпсан, фақат асабимни ейишдинг. Иккалангнинг ҳам тилинг икки қарич.
— Ойии, атай қилмадим мен, ўзлари Гулсевар, Гулсевар деб гапиришарди.
— Гапирса гапирар, нима Гулсевар гўридан тирилиб қайтиб чиқиб келадими? Гулсеварни гапиришса икки етимда нима айб? У икки бола Гулсеварни эмас, сени она деб катта бўлишаётганди, нима қилдинг? Ҳаммасини расво қилдинг! Бор иш қидирасанми, ишга кирасанми, яна эрга тегасанми умуман қизиқмас, кўзимга кўринма. Илоҳим қизинг ўзингга ўхшаган бўлмасин. Дилфуза дуо қилиб ўрнидан туриб кетди. Дилдора жойида қолди...
— Ажрашса ажрашар, битта боламни боқиб оламан, тўлиқ юриб кетгунча эрга тегволаман ана кейин куйиб ўтиради. Манзура чой олиб келиб қўйди.
— Дилдора нимага кайфиятингиз йўқ, бирор нима бўлдими. Ошхонада куймаланиб бўлган ишлардан хабари йўқ Манзура Дилдорага қаради
— Сизга нима? Ё, билиб туриб сўрайсиз-а ёки хурсанд бўляпсизми? Устимдан кулмоқчимисиз? Сизда борда ҳимоя қиладиган эр йўриғингизга юрдириб олгансиз гаҳ десангиз қўлингизга қўнади.
— Алам қиляптими, сизда шунақа эр йўқлиги? Манзура шунча пайтдан бери қилинаётган ёмон сўз-у ҳақоратларга чидаб келаётганди, бу сафар индамай туролмади. — Қўлингиздан келса сиз ҳам шундай қилинг эди, Зафарни қўлидан ушланг эди, ипсиз боғлаб олинг эди. Дилдора қизариб энди гапиришга оғиз жуфтлаган эди дарвозадан акаси кириб келаётганини кўриб тилини тишлади.
— Ассалому алайкум, адаси яхши келдингизми? Манзура югуриб бориб Аҳрорнинг қўлидан нарсаларини олди. Дилдора четдан қараб туриб янги келинлик давридагина бир-икки бор Зафарга шундай муомала қилганини эслаб ич-этини еди...