🔴 🟦🟦🟦
❗️ССВ: Миллий тиббиёт маркази халқаро сифат сертификатига эга бўлди
➡️ Бугун улар сони яна биттага кўпайди. Миллий тиббиёт марказига ISO 9001:2015 халқаро сифат стандартларини жорий этганлиги муносабати билан ASTRAIA Certification, s.r.o. ташкилоти томонидан махсус сертификат топширилди.
📊 Бу ерда йилига 6 мингдан зиёд, жумладан, аорта-коронар шунтлаш, эстетик-пластик хирургия, артропластика, орган ва тўқималарни кўчириб ўтказиш каби юқори технологик жарроҳлик амалиётларини бажариш имконияти яратилган.
📌 Эслатиб ўтамиз, ISO 9001 сифатни яхшилаш ва мижозларнинг талабларига жавоб беришда халқаро эътироф этилган стандарт бўлиб, марказ фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

✅ Янги Ўзбекистон тиббиёти босқичма-босқич трансформация қилиниши натижасида сўнгги йилларда юртимиздаги қатор ихтисослаштирилган марказлар ва тиббиёт олий ўқув юртлари ўз фаолиятини халқаро стандартларга мувофиқлаштириб бормоқда.
➡️ Бугун улар сони яна биттага кўпайди. Миллий тиббиёт марказига ISO 9001:2015 халқаро сифат стандартларини жорий этганлиги муносабати билан ASTRAIA Certification, s.r.o. ташкилоти томонидан махсус сертификат топширилди.
🔬 Шу йил бошида ишга туширилган марказ тиббиётимизнинг энг сўнгги ютуқларини ўзида мужассам этган. 500 ўринга мўлжалланган мажмуада 200 га яқин турдаги 1000дан зиёд илғор тиббий асбоб-ускуналар ўрнатилган бўлиб, амбулатор ва стационар тартибда 200дан ортиқ тиббий хизмат кўрсатилади.
📊 Бу ерда йилига 6 мингдан зиёд, жумладан, аорта-коронар шунтлаш, эстетик-пластик хирургия, артропластика, орган ва тўқималарни кўчириб ўтказиш каби юқори технологик жарроҳлик амалиётларини бажариш имконияти яратилган.
⏩ Тиббиёт муассасаси Хитой, Ҳиндистон, Германия, Туркия, Жанубий Корея каби қатор хорижий давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.