Forward from: NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi
Бугун Навоий Давлат Университетида Навоий вилояти туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари, ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбарлари ҳамда миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ўқув-амалий семинарлари бошланди.
Жорий йилнинг 18-20 ноябрь кунлари Давлатимиз раҳбарининг янги сайланган парламент палаталари мажлисларида сўзлаган нутқларида мамлакатимиз тараққиётининг устувор йўналишлари белгилаб берилди. Бу эса бошқарув кадрлари зиммасига замонавий билимларни ўрганиб, илғор тажрибалар асосида Янги Ўзбекистон тараққиётини юқори босқичга олиб чиқишга хизмат қилиш масъулиятини юклайди.
Янги Ўзбекистон ислоҳотларини амалга ошириш жараёнида бугунги замон раҳбарларидан ҳалоллик, фидойилик, масъулият ва жавобгарликни ҳис қилиш, одамларни тинглай олиш, ҳар бир масалага илмий ёндашиш, қатъиятлилик, талабчанлик, юкланган ҳар қандай топшириқни охиригача сифатли қилиб бажариш, аҳоли билан мунтазам сайёр қабуллар ўтказиш ва уларнинг кўтарган муаммоларини ечиш чораларини кўриш ҳамда энг асосийси ватанпарварлик талаб этилади.
Шундан келиб чиқиб, семинарга республикадаги олий ўқув юртлари ректорлари, профессор-ўқитувчилари ва тажрибали мутахассислар жалб этилиб, йўналишлар бўйича бўлаётган янги ишлар, аҳоли муаммоларини ҳал этишда эътибор қаратилиши зарур бўлган ишлар бўйича тушунчалар беришади.
Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати