❓КАЛТАКЕСАК ТУШГАН СУВ
1363-CАВОЛ: Уйимиздаги сув идишимизга калтакесак тушиб ўлиб қолибди. Шу сув покми ёки нопокми?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уйларда яшайдиган калтакесакнинг сувга тушиб ўлиб қолиши билан сув нопок бўлмайди. Чунки бундай калтакесакларда оқувчи қон бўлмайди. Оқувчи қони йўқ ҳайвонларнинг сувга тушиб ўлиб қолиши билан сув нопок бўлмайди. Лекин дала ва саҳроларда яшайдиган эчкемарлар бундай эмас. Уларнинг сувга тушиб ўлиши билан сув нопок бўлади. Бундай сувни таҳорат олиш, истеъмол қилиш, нажосатни поклаш каби ишларга ишлатиш жоиз эмас. “Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий” китобида бундай дейилган:
لو كانت الوزغة كبيرة وفيها دم سائل فحكمها حكم فأرة ينزح عشرون دلوا بموتها في البئر وإن لم يكن لها دم سائل لا ينجس الماء بموتها فيها
"Оқувчи қони бўлган катта калтакесак (эчкемар)нинг ҳукми сичқоннинг ҳукми билан бир хилдир. Шунинг учун у қудуққа тушиб ўлиб қолса, йигирма челак сув олиб ташланади. Агар (уй калтакесакларидек) оқадиган қони бўлмаса, сувга тушиб ўлиши билан сув нажосат бўлмайди".
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
📌Каналга обуна бўлиш учун
👇👇👇
📱
https://t.me/Nasuh_Media