🇦🇪Namozni bugundan boshlayman☪️FreePalestine🇦🇪🇺🇿


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Iymon bilan o'lmoq nedur Sharaf
#FreePalestine🇦🇪

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Forward from: Suralar va Duolar
ИНСОН ЎЗИНИНГ ЁЗУВЧИСИДИР !

Бу дунёда инсон хаётининг оппоқ варағига нима ёзса охиратда шуни натижасини кўражак !
Бу дунёда нима қилган бўлса ё фойдасига ё зарарига бўлади !

Аллох Таъоло мархамат қилди :
" Фойдаси ҳам касбидан, зарари ҳам касбидан."
(Бақара, 286-оят)

" Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У зот кўпини афв қилур."
(Шуро 30-оят)

" Ўша кунда одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, амалларини кўриш учун жойларидан қўзғаладир."
Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир.
Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир."
( Залзала сураси 6-7-8-оятлар)

Эй азизлар !
Ўз хаётимиз сахифаларига фақат яхшиликларни ёзишга харакат қилайлик !
Яхшиликни яна бир яхши томони у бир неча баробар купайтирилиб курсатилади .
Иншааллоҳ.
Бугун фақат яхшилик қиламиз,! қани кетдик..

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


Forward from: Дуолар
РАМАЗОНИЙ ТАВСИЯЛАР

• ҒАНИМАТ

• Рамазон кириши билан:
1. Беҳуда гаплар ўрнига зикрни кўпайтиринг!
2. Аллоҳ берган неъматларига шукрни кўпайтиринг!
3. Кўп еманг!
4. Кўп ухламанг!
5. Кўчага зарурат бўлмаса чиқманг!
6. Ҳаромдан сақланинг!
7. Ғийбат қилманг!
8. Тил ва қўл билан инсонларга озор бериб қўйманг!
9. Телефонингизга ажратган вақтингизни бу ойда Қуръонга ажратинг!
10. Намозларни вақтида адо қилинг!
11. Нафл ибодатларни кўпайтиринг!
12. Аллоҳга тавба қилинг!
13. Қариндошларингизга силаи раҳм қилинг!
14. Ҳар куни иложи борича садақа қилинг!
15. Ота-онангиздан хабар олинг!
16. Ёлғон гапирманг!
17. Кунингизни интернетда, телевизор қаршисида бекорчи нарсалар билан ўтказманг!
18. Барча мусулмонларни, яқинларингизни дуода эслашни унутманг!
19. Яхшилик қилинг, ёмонликдан узоқлашинг!
20. Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари борасида тафаккур қилинг!
21. Намозларингизни жамоат билан ўқинг!
22. Азон ва иқомат орасида дуони кўпайтиринг!
23. Ҳар кун Қуръон ўқинг! Қуръон ўқишни билмасангиз тингланг ва ўрганинг!
24. Таровеҳ ва таҳажжуд намозини қолдирманг!
25. Доим таҳоратли бўлинг!
26. Ейиш-ичиш ва таом пиширишда исроф қилманг!
27. Сабрли бўлинг!
28. Умид қилинг!
29. Ниятингиз холис Аллоҳ учун бўлсин!
30. Ҳар куни битта янги ҳадис ўрганинг!

© Аброр Мухтор Алий


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳

👉🏻
@kundalik_duolar_bot обуна буволинг 😊


#ramazon_zikr_duo

📿 ЭНГ АФЗАЛ ЗИКР ВА ДУО

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Энг афзал зикр — Лаа илаҳа иллаллоҳ ва энг афзал дуо — Алҳамдулиллаҳ" (Имом Можа ривояти).

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


РЎЗА ҲАҚИДА ВАЪЗ

Беш нарса рўзанинг савобини йўққа чиқаради:
1) ёлғон гапириш;
2) ғийбат қилиш;
3) чақимчилик;
4) ёлғон қасам ичиш;
5) туҳмат қилиш.


Беш нарсани рўзанинг тугал бўлишини таъминлайди:
1) кўзни шариат ёмон деган барча нарсадан тийиш;
2) тилни тийиш;
3) ёмон нарсаларни эшитмаслик;
4) барча аъзоларни ёмон ишлардан тийиш;
5) ифтор пайти қоринни шубҳалардан тийиш.

Акс ҳолда рўза тутишдан бирор маъни қолмайди. Ҳалол рўзани ҳаром билан очиш худди қаср қуриб, бутун шаҳарни бузишга ўхшайди.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


​​​​🌘ТАРОВЕҲ ТАРОВАТИ

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан таровеҳ намозининг фазилати ҳақида сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай жавоб бердилар: “Ким таровеҳ намозини

1-кеча ўқиса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини мағфират қилади.

Агар 2-кеча ҳам адо этса, Аллоҳ таоло ҳам унинг, илло мусулмон бўлсалар ота-онасининг ҳам гуноҳларини кечади.

3-кечада ҳам ўқиса, фаришталар Аршда “Ҳақиқатан Пок ва Буюк бўлган Аллоҳ олдинги гуноҳларингни афв этсин”, деб дуо қилади.

Агар 4-кечада ҳам ўқиса, Аллоҳ таоло унга Таврот, Инжил, Забур, Қуръонни ўқиган кишининг савобига тенг мукофот беради.

5-кечада ҳам ўқиса, Аллоҳ таоло уни Маккадаги Масжидул Харом, Мадинадаги Масжидул Набавий ва Қуддусдаги Масжидул Ақсода намоз ўқиганлик баробарида ажр билан мукофотлайди.

6-кечадагисига эса Аллоҳ таоло Байтул Маъмурда (Каъбанинг тепасида, самода нурдан яратилган кўринмас жой, у ерда фаришталар доимий тавоф қилишади) тавоф қилганга тенг савоб беради. Байтул Маъмурнинг ҳар бир тоши ва ҳатто лойи Аллоҳ таолодан ушбу инсоннинг гуноҳларини мағфират қилишини сўрайди.

Агар 7-кечада ҳам ўқиса, у Фиръавн ва Ҳомонга қарши курашган Мусо алайҳиссалом ва унинг тарафдорлари даражасига етади.

8-кеча учун қодир Аллоҳ унга Иброҳим алайҳиссалом даражасини беради.

9-кеча адо қилса, Аллоҳ таолонинг яқин банда бўлган инсонларнинг ибодати билан тенглаштирилади.

10-кечадагисига эса Аллоҳ таоло ризқига баракот беради.

11-кечада ҳам таровеҳ намозини ўқиган киши бу дунёни бола она қорнини тарк қилганидай тарк этади.

Агар 12-кечада ҳам адо этса, Маҳшар куни бу инсон қуёшдай нур сочган юз билан келади.

Агар 13-куни ўқиса, барча офатлардан омонда бўлади.

14-куни ўқиса, фаришталар бу инсон таровеҳ намозларини ўқиганлигига гувоҳлик беришади ва Қиёмат куни Аллоҳ таоло уни мукофотлайди.

15-куни ҳам адо этса, уни фаришталар мақтайди, шу жумладан, Арш ва Курсининг соҳиблари ҳам.

Агар 16-кечада ўқиса, Аллоҳ таоло уни жаҳаннамдан озод қилади ва унга жаннатни инъом этади.

17-кеча ҳам ўқиса, Аллоҳ таоло Ўзининг ҳузурида буюк даражот беради.

18-кечадаги адо қилингани учун Аллоҳ таоло: “Эй Аллоҳнинг қули! Мен сендан ва ота-онангдан мамнунман”, деб чорлайди.

Агар 19-кечада ҳам ўқиса, Аллоҳ таоло унинг даражасини Фирдавс жаннатигача юксалтиради.

20-кеча ўқиса, Аллоҳ таоло унга шаҳидлар ва сиддиқларнинг мукофотини беради.

Агарда 21-кеча ҳам адо этса, Аллоҳ таоло жаннатда унга нурдан уй барпо этади.

22-кеча ўқиса, бу инсон ғам-қайғу ва изтироблардан бехатар бўлади.

Агар 23-кеча ҳам ўқиса, Аллоҳ таоло унинг учун жаннатда шаҳар қуради.

24-кеча ўқиса, бу инсоннинг 24 дуоси қабул қилинади.

Агар 25-кечада ҳам адо қилса, Аллоҳ таоло уни қабр азобидан озод қилади.

26-кечада ўқиса, Аллоҳ таоло унинг даражасини 40 баробар оширади.

Агар 27-кечада ҳам ўқиса, Сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтади.

28-кеча ўқиса, Аллоҳ таоло унинг Жаннатдаги даражасини 1000 баробарга юксалтиради.

29-кеча ҳам адо этса, Аллоҳ таоло унга 1000 та ҳаж қилганлик даражасини беради.

Агар 30-кеча ҳам ўқиса, Аллоҳ таоло “Эй, бандам! Жаннат меваларидан е, Кавсар дарёсидан ич. Мен сенинг Яратувчингман, сен Менинг қулимсан”, – дейди».


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


​​#Ривоят

«РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ 9 ВАСИЯТЛАРИ...»

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга тўққиз нарсани васият қилдилар:

◽️ Аллоҳга ширк келтирма, агар қийма-қийма қилиб ташласанг ҳам, ўтга солиб ёқилсанг ҳам.

◽️ Фарз намозини қасддан тарк қилма. Ким фарз намозини қасддан тарк қилса, унда Аллоҳнинг зиммаси қолмайди.

◽️ Хамр (ароқ) ичма, чунки хамр барча ёмонликларнинг калитидир.

◽️ Ота-онанга итоат қил. Агар улар сенинг бу дунёдан чиқиб кетишини буюрсалар ҳам улар учун чиқ.

◽️ Ишбошилар билан мансаб талашма, гарчи ўша мансабга ўзингни лойиқ деб билсанг ҳам.

◽️ Жанг пайтида душмандан қочма, гарчи ҳалок бўлсанг ҳам, шерикларинг қочиб кетса ҳам.

◽️ Топганингдан аҳлингга инфоқ қил.

◽️ Аҳлинг бошига асоингни кўтарма.

◽️ Ва уларни Аллоҳ азза ва жалладан қўрқит».

•Ушбу ҳадиси шарифда ҳозирги кунимиздаги жуда керакли нарсалар зикр қилинган. Буларнинг ҳаммасига эътибор беришимиз керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абу Дардо розияллоҳу анҳуга қилган васиятлари барчамиз учун қилинган васиятлардир.

«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳

👉🏻
@kundalik_duolar_bot обуна буволинг 😊


Иброҳим Адҳам ҳазратларидан сўрашди:
– Рамазонни қандай барпо қилайлик?
– «Очиқни ёп, ёпиқни оч. Тилингни ёп, қўлингни оч. Бахилликни ёп, сахийликни оч. Дангасаликни ёп, ғайратни оч. Ғийбатни ёп, ҳусни зонн (яхши гумон)ни оч. Бекорчи ишларни ёп, нафл (ибодат)ни оч...»

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#rõza_mağfirat_rahmat

РЎЗАДОРНИНГ 2 ХУРСАНДЧИЛИГИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рўзадорга икки хурсандчилик бор. Қачон ифтор қилса, хурсанд бўлади. Роббисига йўлиққанида хурсанд бўлади", дедилар (Имом Муслим ривояти).

Уламолар ушбу ҳадиснинг шарҳида бундай дейдилар:
"Биринчи хурсандчилик - фарз ибодатни саломат ҳолда бажаргани, Аллоҳ таоло унга куч-қувват ва тавфиқ бергани, кўплаб савобларга эга бўлгани учун бўлади.

Иккинчи хурсандчилик - охиратда Роббига йўлиққанида тутган рўзаси учун берилган улкан савобларни кўрганида бўлади".

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


#hikmat_namoz_rõza_jannat

Намоз-рўза-садақа — Жаннатга йўл

Солиҳлар айтадилар: "Намоз ўз эгасини йўлнинг ярмига, рўза Подшоҳ (Аллоҳ)нинг эшигигача олиб боради. Садақа эса унинг қўлидан ушлаб, Аллоҳнинг ҳузурига олиб киради".

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Рамазонда қариндош-уруғ ва қўшниларингиз ҳолидан хабардор бўлиб туринг. Қанчадан қанча хонадонларнинг (сўрашдан ҳаё қилгани учун) иффати сабабли эшиклари
ёпиқ турибди.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


#Ҳадис

ЖАМОАТ НАМОЗИНИНГ ФАЗЛИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам илтифот қилдилар: "Жамоат бўлиб ўқилган намоз (фарз ва таровеҳ) ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража фазилатлидир".
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Шарҳ: Бир кимсанинг жамоат билан ўқиган намози шу намозни уйида ёки тижоратхонасида ўкишидан йигирма беш даража фазилатлидир. Бу шундайдир: киши чиройли таҳорат олиб фақат намоз ўқиш ниятида, бошқа нарсани кўзламай жомеъга борса, қўйган ҳар бир қадами эвазига мақоми бир даража ортади ва бир гуноҳи ўчирилади. Намоз ўқиб бўлгач, сўзлашгунча малаклар: "Аллоҳим, уни афв эт, Аллоҳим, унга марҳамат қил", деб унинг учун истиғфор айтадилар. Намозни кутган киши намозда ҳисобланади".

Имом Шаъроний
"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари" китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy
https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy


Forward from: Suralar va Duolar
#Дуо
📖ГУНОҲЛАРНИ ТАКР ЭТИШГА ЁРДАМ БЎЛУВЧИ ДУО

اللهمّ إنِّي أتوب إليك من المعاصي و لا أرجع إليها أبدا.

📖Ўқилиши: Аллооҳумма инний атуубу илайка минал маъаасый ва лаа аржиъу илайҳаа абада.

🔖Маъноси: Эй Аллоҳ! Мен Сенга (барча) гуноҳлардан тавба қиламан, ва унга харгиз қайтмасман.

✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️

Каналга уланиш учун босинг!
👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


#duo_zikr_sovuq

🤲 Совуқ кунларда ушбу дуони ўқиш тавсия этилади
اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنْ زَمْهَرِيرِ جَهَنَّمَ
🔹 Ўқилиши: Аллоҳумма ажирний мин замҳарийри жаҳаннама.
🔹 Маъноси: Аллоҳим мени жаҳаннамнинг қаттиқ совуғидан асра.

💨 Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Дўзах аҳли жаҳаннамнинг жазирама иссиғидан нажот сўрайдилар ва уларнинг сўровига суяклари синиб кетадиган даражада кучли бўлган совуқ шамол берилади. Сўнгра дўзах аҳли яна ёлвориб иссиқлик сўрашади”.

😔 Аллоҳим, бизни дўзахнинг иссиқ ва совуқ азобидан Ўзинг асра.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Forward from: Дуолар
#ramazon_saharlik_iftorlik

ТОШКЕНТ ВАҚТИ БИЛАН
Саҳарлик ва ифторлик вақтлари.

Саҳарлик (ОҒИЗ ЁПИШ) дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.

Ифторлик (ОҒИЗ ОЧИШ) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Forward from: BaxtQasri 💕
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рўза тутаман деб сахарликга уйғонганларга, Аллохнинг саломи, Жаннат бўлсин!

Саҳарликга уйғонган яқинларингизга улашинг.

@БАХТҚАСРИ 💕 Сиз излаган оилавий канал!🥰


Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари

حَسْبِيَ اللَّهُ لا إِلَهَ إِلا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ

📖Ўқилиши: “Хасбийаллооҳу лаа илааҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм”.

🔖Маъноси: “Менга Аллоҳ кифоядир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Унга таваккул қилдим. У буюк Аршнинг Парвардигоридир!”
(Тавба сураси, 129-оят).

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


​#Қуръон_фазилатлари

ҚУРЪОННИ ҚАНЧАДА ТЎЛИҚ ЁДЛАШ МУМКИН?

- Ҳар куни бир оят ёдлаган киши 17 йилу 7 ойу 9 кунда;

- Икки оятдан ёдланса, 8 йилу 9 ойу 17 кунда;

- Уч оятдан ёдланса, 5 йилу 10 ойу 13 кунда;

- Тўрт оятдан ёдланса, 4 йилу 4 ойу 24 кунда;

- Беш оятдан ёдланса, 3 йилу 6 ойу 7 кунда;

- Олти оятдан ёдланса, 2 йилу 11 ойу 4 кунда;

- Етти оятдан ёдланса, 2 йилу 6 ойу 3 кунда;

- Саккиз оятдан ёдланса, 2 йилу 2 ойу 12 кунда;

- Тўққиз оятдан ёдланса, 1 йилу 11 ойу 12 кунда;

- Ўн оятдан ёдланса, 1 йилу 9 ойу 3 кунда Қуръонни тўлиқ ҳифз қилиш мумкин.

Буни бет (саҳифа) билан ҳисобласа ҳам бўлади. Масалан:

- Ҳар куни ярим бетдан ёдланса, 3 йилу 4 ойу 24 кунда;

- Бир бетдан ёдланса, 1 йилу 8 ойу 12 кунда;

- Икки бетдан ёдланса, 10 ойу 6 кунда Каломуллоҳни тўлиқ ёдлаш мумкин.

Бу маълумот ҳар бир кундан унумли фойдаланиш учун турки бўлса ажаб эмас. Аллоҳ умрингизга барака ато этсин, Каломини қалбингизга жо айлашга тавфиқ берсин!

Манба: «Ҳилол» тақвимининг 2005-йилги 11-сони.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


Forward from: TAXORAT ZIKR FIKR SUKUT
Фаришталар сенинг ҳаққингга дуо қиладиган 8 ўрин бор, сен уларда дуони кўпайтир:

1. Намозда биринчи сафга келиб турганингда.
2. Намозни тугатгач, туриб кетмасдан ўтириб зикр қилганингда.
3. Касални кўргани борганингда.
4. Аллоҳ йўлидаги биродарингни кўргани борганингда.
5. Биродарингни ҳаққига ғоибона дуо қилганингда.
6. Одамларга яхшиликни таълим берганингда.
7. Таҳорат билан уйқуга ётганингда.
8. Саҳарлик қилганингда.

Аллоҳ таоло сизу бизни холис карамли Юзи учун бўлган ҳолда ушбу саккиз ҳолатга эриштирсин!

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

https://t.me/mmm19710316


#дуо
🍃Хотирани кучайтириш учун ва илмни эслаб қолиш учун дуо

اللَّهُمَّ إنِّي اسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

📖Ўқилиши: «Аллоҳумма инний асʻалука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала»

🔖Маъноси: "Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман"

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ👇🏼
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қарзингиз борми? Унда ушбу дуо орқали Аллоҳга юзланинг.

Қуйида қарздорликдан қийналаётган кишилар ўқийдиган дуоларни келтирамиз. Бу дуолар ихлос билан ўқилса, Аллоҳ банда мушкулини осон қилади.

اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلاَلِكَ عَنْ حَرَامِكَ وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ.
📖Дуо ўқилиши: “Аллоҳуммакфиний биҳалаалика ъан ҳаромик, ва ағниний бифазлика ъамман сиваак”.

🔖Дуо маъноси:“Ё Аллоҳ, мени ҳалол (ризқ)инг билан ҳаромдан сақла, фазлинг ила Ўзингдан ўзгага муҳтож қилма!”

Яқинларингизга хам улашинг❤️

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ👇🏼
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻

20 last posts shown.