Дуолар


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


#Bismillah...
Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal
🤲 Kunlik Duolar
📿 Zikrlar
🔊 Suralar
۞ Oyatlar
📄 Hadislar
📚 Hikoyalar
📖 Hikmatlar
🌹 Rivoyatlar
Тижорий хамкорлик: @Duoyodlash_adminibot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Уйқуда эдим, тушимда жаннатда эканман. Қуръон тиловат қилаётган овозни эшитдим, ким бу?” - деб сўрасам, бу киши Ҳориса ибн Нўъмон дейишди”. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликнинг мукофоти шундай, яхшиликнинг мукофоти шундай” - дедилар. Ҳориса ибн Нўъмон онасига энг кўп яхшилик қилувчи, меҳрибон кишилардан эди.
Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривояти.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Она 6 та ўғлини катта қилишда ишлатган бешикни ёқиб юборди...

Эронлик бу аёл 6 та ўғил туғиб уларга чиройли тарбия берди. Ўзи емасдан фарзандларига едирди. 6 та ўғли ҳам уйланиб камолга етганда Она шу 6 та ўғлини катта қилган бешикни ёқиб юборди.

Онанинг бу ишидан атрофдагилар ҳайрон қолиб нега сиз учун қадрли бўлган бешикни ёқиб юборябсиз деб сўрашганида, онанинг жавобидан ҳамманинг кўзига ёш келди.

Она шундай жавоб берганди: Ҳар гал шу бешикка қараганимда... Давоми👇


ҚУРЪОН ЭШИТИШ ФАЗИЛАТИ

Қуръон ўқилганда мўмин-мусулмон банда бутун вужуди билан Каломуллоҳга соме бўлади. Чунки Аллоҳ таоло бизни Қуръонни диққат-эътибор билан тинглашга буюрган: “Қачон Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ тутинг ва жим туринг. Шояд (Аллоҳ тарафидан) раҳматга сазовор бўлсангиз” (Аъроф сураси, 204-оят).
Қуръон ўқиш ёки эшитиш учун хаёлни бир ерга жамланади. Зеро, Қуръон ожиз банданинг оддий сўзи эмас, Буюк Аллоҳнинг мўъжизавий Каломидир.
Мужоҳид айтади: “Икки ҳолатда: намозда имом қироат қилаётганида ҳамда жума куни хутба ўқиётганида жим туриш вожибдир”.
Қуъонни ўқиш ҳам, эшитиш ҳам ибодат. Киши Қуръонга соме бўлгани учун савоб олади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким Аллоҳ таолонинг Китобидан бир оятни эшитса, унга икки ҳисса (кўп) савоб ёзилади. Кимда-ким Қуръонни тиловат қилса, қиёмат куни унинг учун (ёритувчи) нур порлайди”.
Ким Қуръоннинг бир оятини эшитса, унга ажр-савоблар кўпайтириб ёзилади. Агар Қуръон ўқиса, қуёш зиёси сўниб, ҳамма ёқни зулмат қоплаган қиёмат кунида йўлини ёритувчи нур порлайди. Йўлим ёруғ, толеим баланд бўлсин, деган одам Қуръон ўқийди.
“Файзул қодир” китобида айтилишича, бу ҳадисда Қуръонни овоз чиқариб ўқиш афзаллигига ишора қилинган. Фақат битта шарти бор: риёдан узоқ бўлиш керак. “Фалончи Қуръон ўқишимни бир эшитиб қўйсин!” деган ниятда қироат қилинса, риё бўлади. Риёкор кимса гуноҳга ботади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Аллоҳ азза ва жалла уч  (ҳолат) да – Қуръон ўқилганда, жанг майдонида ва жанозада жим туришни яхши кўради”.
Аллоҳга, охират кунига имон келтирган инсон яхши сўзларни гапиради ёки жим туради. Юқоридаги ҳадисда айтилишича, уч хил ҳолатда жим туришни Аллоҳ яхши кўради:
1. Қуръон ўқилганда.
Бу ҳолатда жим туриш сабаби:
– Жим туриб эшитганда Қуръон оятлари тадаббур қилинади;
– Аллоҳнинг Каломига алоҳида эътибор билан қаралади;
– Қуръонни тинглаган банда номаи аъмолига савоб ёзилади.
2. Душман билан юзма-юз келганда.
Динини, ватани ҳимоя қилиш учун ёғий билан курашаётган бир паллада сукут сақланса, рақиблар қалбига ғулғула тушади. Жим турган киши одамлар кўзига салобатли кўринади. Шу сабаб бўлса керак, Пайғамбар алайҳиссалом жанг майдонида овоз чиқаришни ёқтирмасдилар.
3. Жанозада.
Маййитни юваётганда, тобутни елкага қўйиб кўтариб кетаётганда, дафн қилаётганда сукут сақланади, ўлим эсланади, маййит ҳолидан ибрат олинади.
Хуллас, Қуръон ўқиш билан бирга тиловат эшитиш ҳам матлубдир. Зеро, Қуръонни овоз чиқариб ўқисак, бошқалардан эшитсак, қалбимиз покланади. Қолаверса, қироатимизда айрим хатолар бўлса, тўғрилаб оламиз. Қуръон ўқувчига битта, эшитувчига иккита савоб ёзилиши бежиз эмас. Бунинг тагида ҳикмат кўп.
Ҳакимлар айтадилар: “Уч хил ҳолатда қалбингни қидир: 1. Қуръон эшитганда. 2. Зикр мажлисларида. 3. Ёлғиз қолганда. Агар мана шу ҳолатларда ҳам қалбингни топмасанг, у ҳолда Аллоҳдан сенга қалб беришини сўра. Чунки сенинг қалбинг йўқ экан”.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


​​Банда жаннатга фақат поклангандан кейингина киради.

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар: "Банда жаннатга фақат поклангандан кейингина киради. Бу покланиш  дунё ҳовлисида тўрт нарса билан бўлади:

1 - Тавба;
2 - Истиғфор;
3 - Ёмонликни ўчирувчи яхшиликлар;
4 - Каффорат бўладиган мусибатлар.

Агар бу тўртаси уни покланиб, гуноҳлардан халос бўлишига етмаса, Барзах ҳаётидаги уч нарса билан покланади:

1 - Иймон аҳлининг унга жаноза ўқиб, унинг гуноҳларини кечирилиши, шафоат қииинишини сўраб дуо қилишлари;
2 - Қабр фитнаси;
3 - Муслим биродарлари унга ўз солиҳ амалларини ҳадя қилишлари. Агар бу учтаси ҳам унинг покланишига етмаса, уч ўринда у покланади:

1 - Қиёмат қўрқинчи ва унинг даҳшати;
2 - Шафоатчиларнинг шафоати;
3 - Аллоҳ азза ва жаллнинг авф қилиши. Агар булар ҳам покланишига етмаса, дўзах олови уни гуноҳлардан тоблайди. Ва шу унга покланиш бўлади. У дўзахда ўз гуноҳларининг кўп - озлиги, шиддат ва заъфига қараб бўлади. Ундаги гуноҳлар чиқиб кетса, у пок, гуноҳсизга айланади. Ва дўзахдан чиқарилиб, жаннатга киргизилади.

«Мадориж ус - Соликийн»: (1/463)

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


#Тезкор
❗️Мексика орқали АҚШ га ўтмоқчи бўлган Ўзбекистонлик юртдошларимизнинг шер ва илонларга ем бўлган видеоси тарқалди!

❗️Бу ёлғон хабар эмас! Видео каналимизга жойланди!
Тез видеони кўринг!👇👇


#Ҳадис

ДЕНГИЗНИ БУЛҒАТУВЧИ ГУНОҲ

Ҳазрати Ойша розияллоҳу анҳо онамиз ҳикоя қиладилар: «Аллоҳ Расулига бир куни аёллари София ҳақида: «Софиянинг мана бу – мана бу камчиликлари ва бўйининг пастлиги Сизга уни севмаслигингиз учун етарли», дедим. Расулуллоҳ шундай жавоб қилдилар:
— Шундай ёмон сўз айтдингки, у сўзнинг гуноҳи денгизга отилса, бутун денгизни булғатар ва бадбўй қилар эди».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Мазкур ҳадис орқали ёмонлик қилишга қодир бўлатуриб, кечириш, камбағал бўлатуриб саховатли бўлиш – ҳурматга сазовор ишларнинг энг гўзалидир, деган ҳикмат таъкидланмоқда. Худди шу сингари ғийбат қилмаслик ҳам улуғлик келтирадиган эзгу амал саналади. Бировнинг камчилигини таҳлил қилиш айбдир.

"Ҳадислар ҳикмати" китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


#Тақдир

-- Суратдаги болани туғилмасдан олдин Аборд қилдиришмоқчи бўлади.
-- 15 Ёшида эса юрак хасталиги сабабли операция қилдиришади.
-- Бу суратдаги бола хозир дунёдаги энг машҳур одам

⛔️ САВОЛ: Бу ким


Жавобини билиб хайратда қоласиз👇


КАМТАРЛАРНИ АЛЛОҲ АЗИЗ ҚИЛАДИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Садақа молдан (бирон нарсани) камайтирмайди. Аллоҳ авф сабабидан бандада фақат улуғликни зиёда қилади. Агар бир банда Аллоҳ учун камтар бўлса, Аллоҳ унинг (даражасини) кўтаради”.
Имом Муслим, Термизий, Доримий ва Аҳмад ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ерда “садақа” деганда, закот, фитр садақаси, қурбонлик қилиш ва бошқа ихтиёрий садақалар назарда тутилмоқда. Банда молидан бир қисмини ажратиб, уни Аллоҳ йўлида сарфласа, зоҳиран унинг моли қисман камайгандек кўринса-да, аммо бу мол Аллоҳнинг наздида кўпайиб боради. Чунки садақа қилиш билан молга барака киради, турли балоларга учраши олди олинади. Бу нарсага фақат мўмин банда имон келтиради, шу эътиқод асосида солиҳ амаллар қилади. Аммо, фақат моддий даромадни кўзлайдиган ақли калта банда эса “садақа билан мол камаймаслиги”га шубҳа билан қарайди. Лекин, мўмин банда Аллоҳнинг Расули қасам ичиб, таъкид билан айтган сўзларни тасдиқлаши ва ўз тасарруфларини мана шу ҳадисга мувофиқ йўлга қуйиши лозим. Кимга бирон зулм етганида, Аллоҳ розилиги учун авф қилса, Аллоҳ бунинг эвазига авф этган кишининг дунёю охиратдаги мартабасини баланд қилади. Бу эса бир бандага бошқа банда томонидан зулм, азият, шикаст, зарар, талофат ёки уриш, сўкиш, ҳақорат каби нарсалар етганида, ўч олишга имкони бўла туриб, Аллоҳнинг розилиги учун авф қилиб юборишнинг нақадар улуғ фазилат эканига далолат қилади. Фақат бунинг бир шарти бор: авф қилаётган банда фақат Аллоҳ розилиги учун кечираётганини маълум қилиб қўйиши керак. Акс ҳолда, бу кечириш зулм қилган одамни янада руҳлантириб, салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


#Дуо
ХОНАДОН АҲЛИНИНГ ҲАҚҚИГА
ЎҚИЛАДИГАН ДУО


Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайси хонадонга борсалар, хонадон аҳлини дуо қилиб қайтар эдилар.

Бурс ибн Абу Бурс розияллоҳу анҳунинг уйларига борганларида, хонадон аҳли таом ва ватбаҳ (қуриган хурмо, ёғ ва пишлоқ аралаштириб таёрлаган таом) келтирди. У зот тановул овқатни қилдилар. Сўнгра келтирилган сувдан ичиб, хонадон аҳлининг ҳаққига қуйидагича дуо қилдалар:

اللَّهُمَّ بَارِكْ لَهُمْ فِيْمَا رَزَقْتَهُمْ وَغْفِرْ لَهُمْ وَارْحَمْهُمْ

Ўқилиши: “Аллоҳумма баарик лаҳум фиймаа розақтаҳум вағфирлаҳум варҳамҳум”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Уларга берган ризқингни баракотли қил. Уларни мағфират қил. Уларга раҳм айла!”

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Афанди бир пошшога балиқ совға қилди. Пошшо бу совға учун Афандига хазинадан бир тилла инъом қилди. Афанди чиқиб кетиши билан вазир пошшога деди:
— Ҳар ким балиқ кўтариб келса бир тилладан бераверсангиз хазина бўшаб қолади-ку?
— Дарвоке, айтганингиз тўғри. Нима қилиш керак?
— Дарҳол Афандини қайтариб келишни буюринг,— деди вазир.
Пошшо Афандининг кетидан одам юборди-да, вазирга деди:
— Тиллани қайтариб бер десак кандай бўлар экан?
— Бунинг иложи осон,— деди вазир,— Афандидан балиғинг эркакми, урғочими деб сўрайсиз, урғочи деса, «Менга эркак балиқ керак» дейсиз, эркак деса, «Менга урғочи балиқ керак» дейсизу тиллани қайтариб оласиз.
Афанди келди. Пошшо ундан сўради:
— Балиғинг эркакми урғочими?

Афанди пошшонинг ниятини пайқаб...🤣👇


#hadis_sadaqa_boylik

САДАҚА БИЛАН МОЛ КАМАЙМАЙДИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қасам ичиб айтаман банданинг моли садақа қилиш билан камаймайди...", деганлар (Имом Термизий ривояти).

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


НАМОЗЛАРНИ УЙИНГИЗДА ЎҚИСАНГИЗ...

Асҳоби киромдан Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бир куни мусулмонларга шуларни сўзлади:
- Эртага Аллоҳнинг ҳузурига мусулмон ўлароқ боришни истаган киши ҳар доим фарз намозларини азон айтилган жойда ўқисин. Шубҳасиз, Аллоҳ таоло бизнинг Пайғамбаримизга ҳидоят йўлларини кўрсатган. Бу намозлар ҳам ҳидоят йўлларидандир. Уйингизда намоз ўқийдиган бир жой бор. Агар сиз ҳам жамоатга келмасдан намозни уйида ўқиган кимсалар каби намозларни уйингизда ўқисангиз, Пайғамбаримизнинг суннатини тарк этган бўласиз. Пайғамбаримизнинг суннатини тарк этсангиз, йўлингиздан, албатта, адашиб кетасиз. Бир киши чиройли таҳорат олиб, сўнгра масжидлардан бирига йўл олса, ташлаган ҳар бир қадами учун Аллоҳ таоло унга бир савоб ёзади, даражасини бир босқич юксалтиради ва битта гуноҳини афу этади. Шуни аниқ биламанки, Пайғамбар алайҳиссалом замонида масжидга ва жамоатга мунофиқ экани ҳаммага аён бўлганлардан ташқари саҳобаларнинг ҳаммаси келардилар. Яна шуни ҳам аниқ биламанки, икки кишининг қўлтиғида оёқлари ерга судралган ҳолда келтирилган ва сафга жойлаштирилган кишилар ҳам бўларди.

«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Forward from: Нишондаги гаплар
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бир эркак кишининг исми бор. Унинг бош ҳарфи олиб ташланса, яна бир эркак номи ҳосил бўлади. Яна бош ҳарфи олиб ташланса, ҳашарот номи келиб чиқади. Яна бош ҳарфи олиб ташланса, ҳайвон номи ҳосил бўлади. Бу қайси ном?

Тўғри жавоб...


​​СИЗ БУНИ БИЛАСИЗМИ?

ҲАММА ЖОЙДА АЁЛНИНГ ЭРИ ОЛДИДАГИ ВАЗИФАЛАРИ АЙТИЛАДИ,ЛЕКИН ЭРНИНГ ХАМ ВАЗИФАЛАРИ БОРКУ
БИЗ ШУ ХАҚИДА ГАПИРАМИЗ?!

Эрнинг уй бекаси(хотини) олдидаги вазифалари …

1. Унинг олдида ҳар вақт oдoбли бўлиш,

2. У билан ҳар доим юмшоқ муомалада бўлиш,

3. Уйга келинганда унга салом бериш,

4. У билан ёлғиз қолинганда унга ўз муҳаббати ва севгисини ифодалаш,

5. Хафа кўринган вақтларда, ундан ҳол-аҳвол сўраб, унинг кўнгулини кўтариш,

6. Ҳар вақт, ҳар бир ишда унинг кўнгулига қараш,

7. Болаларнинг тарбиясида унга яқиндан ёрдамчи бўлиш,

8. Улар яшаётган жойларда одат бўлган чиройли кийимларни кийдириш,

9. Имконига қараб унга яхши емаклар едириш,

10. Уни, ҳеч бир сабаб ила урмаслик,

11. Бир кундан ортиқ ундан аразлаб юрмаслик,

12. Унинг камчиликларига сабр этиб, ўзида ҳам камчилик борлигини унутмаслик.

13. Унинг яхшиликлари кўпайса, Оллоҳга шукр қилиш,

14. Эр ўзини, унинг хоними ҳаммадан яхши кўради – севади, деб билиш,

15. Уй ва ташқарида бўладиган ва оила ишларида, хонимнинг фикрига ҳам қулоқ солиш,

16. Икки тараф ҳам уйда раис, эркак эканлигини қабул қилиш,

17. Унинг гуноҳ бўлмаган камчиликларини кўрмасликка олиш,

18. Унинг айб ва қусурларини бошқаларга сўзламаслик,

19. Вақти-вақти билан у билан ҳазил-мутойиба айтишиб, ўйин-кулги қилиб туриш,

20. У билан фитнага сабаб бўладиган жойларга бормаслик,

21. Лозим бўлса, унга динини, ҳалол, ҳаром ва вазифаларини ўргатиш,

22. Унинг розилиги бўлмаса, сафарга чиқмаслик,

23. Унга душманларини ва қарзларини сўзламаслик,

24. Унга хайр(яхши) дуоларда бўлиш ва уни ҳеч вақт қарғамаслик.

25. Иккинчисига уйланишдан олдин розилигини сураш.(Яширинча бошкаси бн яшап юрип уйда утирган хотинини алдаш номардлик)

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


ЯХШИ ФАЗИЛАТЛАР ДАРАЖОТИ

Сабр икки хил бўлиб, олий даражаси омонлик келишидан умид узилган ҳолатдаги сабр қилишдир.
Ҳалимлик (юмшоқлик) ҳам икки хил, шарафлироғи ўзингдан заиф инсонга қилган ҳилимлигингдир.
Икки нав тўғрисўзликдан улуғроғи сенга зарар келтирадиган пайтдаги тўғрисўзлигингдир, вафо ҳам икки хил бўлиб, юксакроғи бирор нарса умид қилмаган ва қўрқмаган кишингга вафо қилишингдир.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


30-секунд ичида ҳақиқий долларни 💵 топа олсангиз сиз даҳосиз,
Синчковлигингиз ва қобилятингиз тахсинга лойиқ.

Қани бошладик


Жавоби👇👇👇


#Ҳикмат

Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ Басра бозоридан ўтиб қолди. Унинг атрофига одамлар тўпланишди ва: “Эй Абу Исҳоқ! Бизга нима бўлганки, дуо қиламизу ижобат бўлмайди?”.
У деди: “Чунки, сизларнинг қалбинглар ўн нарса билан ўлган”. Одамлар: “Улар нималар?” дея сўрашди.
Иброҳим ибн Адҳам:
1. Аллоҳни танидинглар, лекин ҳаққини адо қилмадинглар.
2. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўришни даъво қилиб суннатини тарк қилдинглар.
3. Қуръонни ўқидинглар, лекин унга амал қилмадинглар.
4. Аллоҳнинг неъматларини единглар, бироқ, шукрини адо қилмадинглар.
5. Шайтон бизнинг душманимиз, дединглар, лекин уни айтганини қилдинглар.
6. Жаннатни ҳақ деб айтдингларда, унга кириш учун амал қилмадинглар.
7. Дўзахни ҳақ деб айтдингларда, ундан қочмадинглар.
8. Ўлимни ҳақ деб айтдингларда, унга тайёргарлик қилмадинглар.
9. Уйқудан уйғониб, ўзингизни айбингизга машғул бўлмасдан бировларнинг айби билан машғул бўлдинглар.
10. Ўликларингизни кўмиб, улардан ибратланмадингиз.

©️Ravza uz

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

40k 0 378 223

#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Ё Расулуллоҳ! Яхши, эзгу амаллар жуда кўп, менга бир нарсани буюринг, ўша нарсани маҳкам ушлай!” - деди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: “Аллоҳнинг зикри билан тилинг доим нам бўлиб турсин!”, - дедилар». 
Имом Термизий ривояти.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил билан ўтирган эдилар. Юқоридан бир овоз эшитилди. Жаброил осмонга бурилиб қаради-да:

«Бу осмоннинг эшикларидан бири, ҳеч очилмаган эди, бугун очилди. Ундан бир фаришта тушди. У бугундан бошқа ҳеч тушмаган эди. У салом берди ва:

«Суюнчи, сендан аввалги Пайғамбарларга берилмаган икки нур сенга берилди, Фотиҳа сураси ва Бақара сурасининг охири. Улардан ўқиган ҳар бир ҳарфингга, албатта, (савоб ва жавоб) бериласан», деди».

Имом Муслим ривояти.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


ИСЛОМ ДАВРИДАГИ КАТТА ФИТНА

Сийрат уламоларининг таъкидлашича, Исломдаги биринчи энг катта фитна Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу даврида содир бўлган. Тўғри, ундан олдин ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлик чоғларида ва Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг халифалик вақтида фитналар юз берган бўлса-да, лекин оммавий тус олмаган. Ҳадисларда ҳам катта фитналар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин бошланишига ишоралар бор. Юқорида айтганимиздек, Ислом тарихида содир бўлган энг катта фитна "Фитналар қулфи" дея ном олган иккинчи халифа, амирул мўминин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврига тўғри келади. Воқеани қисқача баён қиламиз: Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳунинг халифалик йиллари жамиятда адолат ҳукм сурарди. Еру осмондан барака эшиклари очиб қўйилган вақтлар. Одамлар тинчлик-омонликда ҳаёт кечирар, фитна нималигини асло билмас эдилар. Фитна у ёқда турсин, шубҳали савол берган кишиларнинг ҳам адаблари бериб қўйиларди. Вақт ўтган сари турли халқлар Исломни қабул қила бошлади. Одамлар Ислом динига киргани билан ҳали аввалги эътиқод ва қарашлари тўлиқ ўнгланмаган эди. Ундан ташқари, фитнабоши Абдуллоҳ ибн Сабаъга ўхшаган ичкаридан Исломга ҳужум қилиб, зарба бериш мақсадида ўзини мусулмон қилиб кўрсатаётган мунофиқлар йўқ эмасди. Шу ва шунга ўхшаган бошқа омиллар сабаб аста-секин фитнага йўл очила бошлади. Фитначилар ўз мақсадларини амалга ошириш йўлида ҳар қандай пасткашликдан тоймас эдилар. Фитначилар хуфёна тил бириктириб ҳазрати Умарни ўлдириш учун режа тузадилар. Душманлар ўзларининг қабиҳ ниятларини амалга ошириш учун Муғира ибн Шўъбанинг қули Абу Луълуани танлашади. Бир куни Абу Луълуа заҳар сурилган ханжар билан эрталаб масжидга йўл олди. Ҳазрати Умар субҳ намозини эрта ўқирди. Пайтдан фойдаланган қотил масжидга эртароқ кириб яшириниб олди. Ҳазрати Умарнинг намоз бошлашини кутиб орқада пойлаб намозга такбир айтиши билан ханжар уради. Бир неча марта санчиб кўп жароҳат етказади. Ҳазрати Умар "Мени ўлдирди, ушланглар!" дейди. Одамлар уни ушлашга ҳарчанд ҳаракат қилмасин, бир неча кишини яралаб қочиб кетмоқчи бўлди. Лекин бир саҳоба орқасидан келиб, уни йиқитиб олди. Қўлга тушган Абу Луълуа ўзига ханжар урди. Абдураҳмон ибн Авф ҳазрати Умар ўрнига намозни ўқиб берди. Намозни тезда тугатилиб Умарни уйларига олиб кетишди. Воқеани эшитган аҳли Мадина қайғуга ботди. Дарҳол табиб чақирилди ва у жароҳатни кўриб боғлаб қўйди. Лекин жароҳат оғир, кўп қон йўқотилган эди. Шундай қилиб, ҳижратнинг 23 йили 26 зулҳижжа (милодий 644 йил 2 ноябрь) сешанба куни ҳазрати Умар 63 ёшда фитна туфайли вафот этди. Биринчи фитна номини олган ушбу мудҳиш воқеа Ислом тарихига қонли сиёҳ билан битилди. Ҳазрати Умар васиятига биноан чоршанба куни Ойша онамиз ҳужраларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ёнларига дафн қилинди. Жаноза намози масжидда ўқилди, Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу имом бўлди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан бошланган фитна кейинги рошид халифаларни ҳам четлаб ўтмади. Хулоса шуки, фитна жамиятни пароканда қилиб, одамлар орасида бошбошдоқлик ва низоларни авж олдиради. Охир-оқибат зиддиятлар низоларни келтириб чиқаради. Кўп ҳолларда эса бу каби ишлар қон тўкилиши билан якун топади. Шунинг учун ҳам динимиз фитнани қоралайди ва унга қарши қаттиқ курашади.

«Фитна кўз илғамас хатар» китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

20 last posts shown.