Forward from: Adolat SDP | Namangan viloyati🔹
Дарҳақиқат, минтақамиздаги давлатларнинг истиқболдаги тараққиёти муҳтарам Президентимиз БМТ аренасида таъкидлаган баайни ана шу масалани ижобий ечимига боғлиқ.
Мен шу ўринда Президентимиз нутқидан кенг ўрин олган Афғонистон масаласини алоҳида таъкидлаган бўлардим. Давлатимиз раҳбари бу борада ҳам расмий Ўзбекистон бир қатор истиқболли лойиҳалар – “Сурхон – Пули Хумри” электр узатиш тармоғини ҳамда Мозори Шарифдан Ҳинд океани портларига чиқадиган темир йўл қурилиши каби йирик инфратузилма лойиҳаларини айтиб ўтаркан, бундай сайъ-ҳаракатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг доимий эътибор марказида бўлиб қолишига умид билдирди ва таъкидладики, “Беқарор ва вайронкор вазиятдан – тинчлик ва бунёдкорлик сари” деган тамойил асосида иш олиб бориш муҳимдир. Шу боисдан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида афғон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этиш лозим”, деди Президентимиз.
Шу ўринда Давлатимиз раҳбарининг глобал иқлим ўзгаришлар масаласидаги Марказий Осиё тараққиётига катта хавф солиб турган Орол денгизи қуришининг ҳалокатли оқибатлари хусусида билдирган фикрлари, хусусан, Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган жуда катта форматдаги ишларнинг ижроси тўғрисидаги таъкидлар, келтирилган далилалар ўйлайманки, дунё жамоатчилигини, айниқса, мазкур сессия ишида қатнашган давлат раҳбарларини бефарқ қолдиргани йўқ.
Дарвоқе, давлатимиз раҳбари ўз нутқининг паёнида дунёда сақланиб қолаётган қашшоқлик ва камбағалликнинг глобал муаммоларини ўртага ташлади ва "Тобора ташвишли оҳанг касб этаётган қашшоқликнинг овози бутун дунё ҳамжамиятини, барчамизни безовта қилиши зарур”, деган ҳақли бонг қўнғироғини чалди . Шунингдек, қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг навбатдаги сессияси мавзусига айлантириш таклифини айтди.
Кўриниб турибдики, расмий Ўзбекистон, хусусан, унинг давлат раҳбари илгари сурган ҳар бир масала глобал аҳамиятлилиги билан алоҳида аҳамият касб этди ва Ўзбекистон раҳбари кўтарган мазкур масалалар БМТнинг қатъий диққат этиборига мушарраф кўрилади.
Саидолим АБДУРАҲМОНОВ,
“Адолат” СДП Наманган шаҳар
Кенгаши раиси 👉 https://t.me/adolatnamangan24