Adolat SDP | Namangan viloyati🔹


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


"Адолат"СДП Наманган вилоят Кенгаши телеграм канали - @adolatnamangan24
Muloqot va o`zaro fikr almashish:
▶️ 👉 @adolatnamangan_muloqot
facebook.com/Namangan.adolat.uz
instagram.com/adolat_namangan24
Мурожаат учун: @adolatnamanganbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


# Адолат_СДП
# Кенгаш йиғилиши

"Адолат" СДП Чуст туман Кенгашида партиядан номзоди кўрсатилган маҳаллий депутатлар иштирокида кенгаш йиғилиши ўтказилди.
Дастлаб партиянинг туман кенгаши раиси Ҳалимжон Эшатов йиғилиш тафсилоти бўйича ахборот берди.
Шундан сўнг депутатлар Фазлиддин Одашев, Мунаввар Ҳайдарова, Низомжон Жўраев ва Иброҳим Ниёзов баҳамжиҳат "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт" йили Давлат дастури лойиҳасини бўлимлар қамровида ўрганиб чиқиб, таклифлар киритишди ва биринчи галда амалга оширилиши муҳим бўлган вазифалар юзасидан режалар тузиб олишди.
Шунингдек, йиғилишда депутатлик фаолиятини янада жонлантириш, партия аъзолари сонини ошириш ва бадал билан боғлиқ масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича келишиб олинди. Ҳамда февраль ойида партия ташкил топганлигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган вилоят анжуманига тайёргарлик масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
"Ногирон бўлиб қолган гўдак учун жавобгарлик кимнинг зиммасида?"

Мазкур ҳолат юзасидан депутат сўрови юборилди


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси депутати сўнгги кунларда ижтимoий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолат — Тошкент шаҳрида иситма билан мурожаат қилган чақалоққа нотўғри муолажа қўлланилиши оқибатида қўлида гангрена ривожланиб, кесиб ташланганлиги юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига депутатлик сўрови юборилди.

Маълум бўлишича, юқоридаги ҳолат пойтахтда жойлашган 1-сонли шаҳар клиник шифохонасида рўй берган. Боз устига яқинда ижтимоий тармоқларда шунга ўхшаш вазият, яъни Фарғона вилоятида чап оёғи кесилиши керак бўлган беморнинг ўнг оёғи кесиб ташланганлиги юзасидан ҳам хабарлар тарқалган эди.

Агар тиббий хизмат кўрсатиш жараёнида шу каби хатоликлар тез-тез кузатилиб, инсон ҳаёти ва саломатлигига жиддий зарар етказилаётган бўлса, бу тизимдаги назоратнинг заифлиги ва масъул шахсларнинг ўз вазифаларига бефарқлигидан далолат беради. Бундай вазиятларда масъул шахсларни аниқлаш, уларни жавобгарликка тортиш ва келажакда бундай ўта аянчли ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўриш зарур.


Шу боис, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирига бу каби мудҳиш ҳолатларнинг қайтарилмаслиги юзасидан қандай қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, умуман, мамлакатимиз ҳудудида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати, нотўғри тиббий муолажа натижасида инсон саломатлигига зарар етказилишининг олдини олиш бўйича ҳолатлар устидан қай даражада тегишли назорат ўрнатилганлиги юзасидан ўз нуқтаи назарини баён этиш талаби билан депутатлик сўрови юборилди.

"Адолат" СДП
Матбуот хизмати


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


# Адолат_СДП
# Давра суҳбати

Мингбулоқ туман "Қозоковул" маҳалла фуқаролар йиғинида партиянинг фаол нуронийлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Туман Кенгаши раиси Ранохон Умарова 2025-йил учун қабул қилиняпган "Атроф муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт" йили Давлат дастурининг лойиҳаси ва унда халқ манфаатлари йўлида амалга оширилиши кўзда тутилган режалар ҳақида батафсил сўзлаб берди.
Иштирокчилар Давлат дастурини маъқуллаб, ҳукумат томонидан амалга ошириладиган улуғвор ишларда кўмакчи бўлиш ҳамда маҳалларни обод ва аҳолини даромадли қилишда фаол ёрдамчи бўлишларини билдиришди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


# Адолат_СДП
# Сиёсий ўқув

Янгқўрғон туман ахборот ресурс марказида 2025-йилга мўлжалланган Давлат дастурини ўрганиш ва унга янги таклифлар киритиш бўйича сиёсий ўқув ўтказилди.
Партиянинг туман кенгаши раиси Раҳимжон Тошматов йиғилганларни Давлат дастури лойиҳаси билан таништирди. Сиёсий ўқув иштирокчилар халқ манфаатлари учун хизмат қиладиган Давлат дастури лойиҳасини маъқулладилар.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


# Адолат_СДП
# Давлат дастури лойиҳаси

Наманган туманидаги 28-мактабнинг мажлислар хонасида "Яшнобод" маҳалласи еттилиги ва маъориф ходимлари билан ҳамкорликда "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт" йили Давлат дастури лойиҳасини ўрганиш ва тавсиялар киритиш бўйича сиёсий ўқув ўтказилди.
Партиянинг туман кенгаши раиси Абдуғафқор Отаханов, кенгаш аъзоси, "Аёллар қаноти" раиси Дилфуза Ҳожиева, маҳалла фуқаролар йиғини раиси Раҳимжон Қурбонов мавзу бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, таклифлар билдиришди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


# Адолат_СДП
# Давлат дастури лойиҳаси

Халқ депутатлари Косонсой туман кенгаши депутатлари иштирокида сиёсий ўқув ўтказилди.

Мазкур сиёсий ўқувда 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси кенг  муҳокама қилинди.
   Партиянинг туман Кенгаши раиси Фарҳодхон Нўъмонов депутатларга меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш, сайловчилар мурожаатларини ўрганиб, ижобий ҳал этиш, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш бўйича тавсиялар бериб ўтди. Айни пайтда қизғин муҳокама қилинаётган Давлат дастури лойиҳаси бўйича депутатлар Маъруфжон Тешабоев, Нигора Қодирова, Шаҳрибону Рамазонова аа Марҳабо Баротовалар ўз таклифларини билдиришди.
Шунингдек, депутатлар ҳар бир фуқаронинг мурожаатини эътиборга олиб, Давлат дастури пировардида халқ турмуш-тарзини яхшилашга ҳамда барча қатламларнинг фикрига тенг эътибор қаратиш билан жамиятда адолат ва ишонч муҳитини янада кучайтиришга хизмат қилиши эътироф этилди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


#"Адолат" СДП

Тўрақўрғон туман "Тошкент" маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлари билан сиёсий ўқув ўтказилди. Унда " Аёллар қаноти" раиси Фароғатхон Абдуллаева ҳозирги кунда давлат томонидан ёшларга яратиб берилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида батафсил сўзлаб, ўқишда ишда ва оилада фаол бўлишга, қўшимча даромад манбаи яратиб, фаровонликка ҳисса қўшишга чорлади.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


# "Адолат" СДП
# Давлат дастури лойиҳаси

Наманган шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактаби педагог ходимлари иштирокида 2025-йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳаси ўрганиб чиқилди.

Мазкур тадбирда иштирок этган "Адолат" СДП вилоят кенгаши раиси ўринбосари Ёрқиной Ҳожиматова йиғилиш иштирокчиларини Давлат дастури лойиҳаси билан батафсил таништирди.
Шундан сўнг дастури лойиҳасига таклифлар билдирилди. Жумладан, математика фани ўқитувчиси Зулқия Собирова дарсликларини режага мослаштириш, янги таҳрирдаги китоблар билан таъминлашдаги кечикишларнинг олдини олиш, геграфия ўқитувчиси
Азизахон Отаханова кундаликком дастури бўйича ишларни вайта кўриб чиқиш, кимё фани ўқитувчиси Гулруҳ Ғафурова виртуал лабараторияларга хоналарни мослаштириш ва давлат томонидан Марказий Осиё бўйлаб ўқувчилар саёҳатини ташкил этиш таклифларини билдиришди. Шунингдек, меъёр бўйича 700 нафар ўқувчига битта ҳамшира бўлиши, лекин 1750 ўқувчига 1,5 ставка берилаётганини билдирилди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


Zamonaviy oila: qaynona va kelin o'rtasidagi munosabatlar

Xalq deputatlari viloyat kengashi deputati Durdona Xatamova tomonidan NamMQIda oilali talabalar va ularning qaynonalari ishtirokida "Qaynona va kelin munosabatlari" mavzusida davra suhbati tashkil etildi. Ushbu tadbirda, qaynona va kelin o'rtasidagi o'zaro munosabatlarni yaxshilash, oilada tinchlik va barqarorlikni saqlash yo'llari muhokama qilindi. Suhbat davomida, ishtirokchilar qaynona va kelin o'rtasida yuzaga keladigan muammolarni ko'rib chiqishdi. Bu muammolar asosan o'zaro tushunmovchiliklar, turmushga oid qarashlar va qadriyatlar farqlaridan kelib chiqishi mumkin. Shu bilan birga, suhbatda har ikki tomonning fikr va his-tuyg'ularini inobatga olish, o'zaro hurmat va muloqotning ahamiyati ta'kidlandi.

Qaynona va kelin o'rtasidagi munosabatlarni yaxshilash uchun o'zaro muloqotning rivojlanishi, sabr-toqat, oila qadriyatlariga va shaxsiy chegaralarga hurmat takliflari haqida tushunchalar berildi.


Namangan viloyat Kengashi matbuot xizmati


"Talabalar o'rtasida davlat dasturi bo'yicha muhokama o'tkazildi"

Joriy haftada "Adolat" SDP Davlatobod tuman Kengashi raisi A.Qodirov ishtirokida talabalar o'rtasida 2025-yilga mo‘ljallangan Davlat dasturi muhokamasi bo'yicha tadbir bo'lib o'tdi. Tadbirda ishtirok etgan talabalarga davlatning hozirgi ijtimoiy, iqtisodiy va siyosiy dasturlari haqida tushunchalar berildi.

Muhokama davomida talabalar ta'lim, sog'liqni saqlash, ish o'rinlari yaratish, yoshlar siyosati kabi turli sohalarda amalga oshirilayotgan davlat dasturlarini ko'rib chiqdilar.
Tadbirda ishtirok etgan talabalar, davlat dasturlarining samarali amalga oshirilishi uchun fuqarolik jamiyati, yoshlar va davlat o'rtasida yaqindan hamkorlik zarurligini ta'kidlashdi. Muhokama yuqori darajada tashkil etildi va talabalarning siyosiy va ijtimoiy masalalarga bo'lgan qiziqishlarini yanada oshirdi. Bu kabi tadbirlar talabalar orasida ongli fuqarolik mas'uliyatini shakllantirishga xizmat qiladi.


Namangan viloyati Kengashi matbuot xizmati


ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ РАСМИЙ САЙТИДА ТАНИШИНГ!

“Яшил” тараққиёт йўлидаги ҳамкорликка чорлов

🎙 Наримон Деҳқонов,
Наманган давлат университети профессори, сиёсий фанлар доктори, халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати


https://uza.uz/uz/posts/yashil-taraqqiyot-yolidagi-hamkorlikka-chorlov_679010



12 last posts shown.