Forward from: Adolat SDP | Namangan viloyati🔹
ДУНЁГА ЧАЛИНГАН БОНГ
Жорий ойнинг 25 санаси Ўзбек халқи хотирасида мангу ўчмас тарихий кун бўлиб қолди. Зотан, шу куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 75 сессиясида нутуқ сўзлади ва шу баҳона бутун дунё нигоҳи яна бир карра Ўзбекистонга қаратилди.
Айтиш жоизки, мазкур нутуқ тарихда илк бора соф ўзбек тилида янгради ва ҳақли равишда бутун Ўзбек халқига чексиз ғурур ва ифтихор бахш этди.
Дастлаб Президентимиз сессия иштирокчилари диққат-эътиборини дунёда рўй бериб турган глобал фалокат – пандемия шароити ва унинг оғир оқибатларига қаратар экан, айни шу йўл орқали ер юзидаги барча давлатлар ва халқларни ўзаро ҳамжихатликка, бирдамлиликка, мунтазам мулоқот, ишонч ва яқин ҳамкорликка чорлади. Шунингдек ўзбек халқи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақоми ва салоҳиятини ошириш, ваколатларини кенгайтириш тарфдори эканини билдирди ва ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратиш воситасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш таклифини илгари сурди.
Давлатимиз раҳбари дунё жамоатчилиги олдида Ўзбекистонда Янги Ўзбекистон жамияти шаклланаётганини баралла айтди ва мамлакатда бундан буён ортга қайтмайдиган демократик ўзгаришлар рўй бераётганини таъкидлади.
Бу таъкид шууримга жуда катта ифтихор туйғусини олиб кирди.
Зотан, ҳақиқатдан ҳам охирги тўрт йиллар мамлакатимизда фикрлар эркинлиги, плюрализм, том маънодаги демократия белгилари пайдо бўлганлигини кўрсатди. Боз устига жамиятимизда сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация кўламлари кенгайди. Сайловлар, уларда қатнашган партиялар, номзодлик институтларининг шаффоф рангларда шаклланиши, айниқса, муросасиз ОАВнинг фалаж уйқудан уйғониши ва ниҳоят, гендер тенглик сиёсатининг аниқ кўламда юзага келиши, бунинг таъсирида хотин-қизлар фаоллигининг ошиши, шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳолатларнинг тубдан ўзгарганлиги, яъни инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия қабул қилинганлиги билан чамбарчас боғлиқдир.
Дарвоқе, Президентимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фуқаролиги бўлмаган инсонлар сонини камайтиришга қаратилган чақириғига жавобан шу йилнинг ўзида 50 минг юртдошимизга Ўзбекистон фуқаролиги берилганини ҳам алоҳида таъкидладики, бу узоқ йиллар мобайнида айни шу хусусидаги муаммолар гирдобида қолган ана шунча фуқаро, жуда катта ташвиш ботқоғидан халос бўлганлигини англатади.
Албатта, айтиш жоизки, Давлатимиз раҳбарининг дунёнинг бундай нуфузли аренасидан туриб, мамлакатимизда рўй бераётган демократик очиқликлар хусусида алоҳида алоҳида тўхталишининг муҳим маъно ва мазмуни бор: бугунги Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги ўзбекистонликлар, кечаги ўзбекистонликлар эмас. Буни дунё билиши, хис этиши лозим. Биз энди дунё билан ҳар қачонгидан кўра яқинроқ мулоқотда бўлишга, глобал масалар доирасидаги муаммоларни бўлишишга, уларнинг ечимида қатнашишга тайёрлигимизни билиши зарур.
“Биз коррупцияга муросасизмиз. Биз камбағалликни камайтириш ҳақидаги қатъий қарорга эгамиз ва уни очиқ ифодалаймиз. Биз ёшларни қўллаб-қуватлаймиз. Уларни жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун зарур бўлган сайъ-ҳаракатдан чарчамаймиз. Ва биз Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенциясини қабул қилиш бўйича ўз ташаббусимизга эгамиз”.
Бу каби қайдлар давлатимиз раҳбарининг мазкур нутқидаги асосий мазмунни ташкил этди ва бу борадаги хоҳиш иродаларимиз БМТ томонидан қўллаб-қувватланишига умид билдирди. Айни вақтда Марказий Осиё минтақасидаги ўзгаришларга тўхталган Президентимиз биз шу яқин йиллар ичида ўз қўшниларимиз билан, қардош дўстларимиз билан аҳилликда яшай олаётганимизни, яхши қўшничилик ва ўзаро ишонч, дўстлик ва ҳурмат муҳитини яратишга эриша олаётганимизни таъкидлаб, бу борада ҳам минтақавий масалани, яъни глобал иқтисодий, транспорт ва транзит йўлакларига чуқур интеграциясини таъминлашни илгари сурди.