Forward from: Iqtisod4i
«Излам»
Яқинда «Излам» тўпламининг иккинчи мавсуми нашрдан чиққани ҳақида билдим. Биринчи тўпламдан мен Хуршид Абдурашиднинг «Фақат у қолди» китобини олиб ўқиган эдим. Хуршид аканинг «Ўша мен эдим» шеъри айниқса жуда ёқади (бу ерда муаллифнинг ўзи ўқигани видеоси).
Иккинчи тўпламдан эса Нажмиддин Эрматовнинг «Турон соғинчи» китобини олиб ўқидим. Нажмиддин Эрматовни кўпчилик «Кўк бўри кезган сарҳад итларга талош энди» деб бошланувчи шеъри орқали танийди. Меҳриноз Аббосова мана бу ерда шоир билан яхши суҳбат қилган, вақт ажратиб кўришга арзийди.
Мен шоирнинг бир шеърини қуйида улашаман ва нафақат бу, балки «Излам»нинг бошқа китобларини ҳам олиб ўқишни тавсия қиламан.
Тил бу танглайингдан чиққан ортиғинг,
Тумшуғинг тилингни тийиш-чун бешак.
Юрагинг қўрқувни ҳис этмоқ учун,
Қанотинг шунчаки ҳуснингга безак.
Сайрамоқ? Нима у? Телбалар йўли,
Англамоқ — ахлоққа тескари ғоят.
Осмон бу қонунга зид бўлган маскан,
Учишга уриниш оғир жиноят.
Тухумдан чиққандан шундай дедилар:
Қафасдан ташқари — жиноят буткул.
Фақат ичкарини ҳақ йўл деб билди,
Энди ҳеч жиноят қилмайди булбул.
©️ Нажмиддин Эрматов