Iqtisod4i


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Economics


Шунчаки фикрлар
Алоқа учун — @Iqtisod4i_bot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Economics
Statistics
Posts filter


Замонарий дунёнинг энг машҳур олимларидан бири, 2002 йилги Нобель мукофоти совриндори Даниэль Канеман 90 ёшида вафот этди. У ўз асарларида инсонларнинг қарор қабул қилишидаги рационаллик чегараларини кўрсатиб берган. Дунё илм-фани учун катта йўқотиш.

Қуйидаги ундан баъзи иқтибосларни келтираман.

Кўпчилигимиз каби сиёсатчилар ҳам, одатда, ўзларининг қарорлари учун керак бўладиган барча психологик ва социологик билимлардан хабардорман деб ўйлашади. Мен уларнинг фикрини тўғри деб ўйламайман, лекин вазият шундай.

Одамларнинг миясида ёмон хабарларга устуворлик беришга мўлжалланган механизм мавжуд.

Банкларни ижрочи директорлар бошқаради ва улар ўзларини ҳимоя қиладилар. Ва бу ҳар доим ҳам банклар ўзини рационал тутишини англатмайди.

Инқироздан сўнг биз ўзимизга нима учун бу содир бўлганини тушундик деб айтамиз ва дунё тушунарли деган иллузияга ишонишда давом этамиз. Аслида эса дунё кўпинча тушунарсиз эканлигини тан олишимиз керак.

Одатда биз ўз фикрларимиз, таассуротларимиз ва мулоҳазаларимизга ҳаддан ташқари кўп ишониб юборамиз.

Ҳар биримиз ўзимизни аслидагидан кўра рационалроқ деб ўйлаймиз. Биз ўз қарорларимизни асосли сабабларимиз борлиги учун қабул қиляпмиз деб ўйлаймиз. Аксинча бўлган тақдирда ҳам. Биз аллақачон қарор қабул қилиб бўлганимиз учун сабабларга ишонамиз.

Инвестициянинг муваффақиятли чиқиш эҳтимоли 80 фоиз деган гап инвестиция муваффақиятсизликка учраши эҳтимоли 20 фоиз деган гапдан кўра анча жозибали эшитилади. Ақлимиз бу икки гап аслида бир хил эканлигини осонликча аниқлаб ололмайди.

Ҳеч ким "мен бу йигитга овоз бераман, чунки унинг чакаги кучлироқ", деб айтмайди, лекин бу қисман содир бўладиган нарса.

Одамлар қабул қиладиган қарорларда жуда кўп тасодифийлик мавжуд.

Агар акцияларга эгалик қилиш сиз учун узоқ муддатли лойиҳа бўлса, уларнинг қийматидаги ўзгаришларини доимий равишда кузатиб бориш жуда ва жуда ёмон фикр. Бу сиз қилишингиз мумкин бўлган энг ёмон нарса, чунки одамлар қисқа муддатли йўқотишларга жуда сезгир ҳисобланади. Ҳар куни пулингизни ҳисобласангиз, бахтсиз бўласиз.

Менимча, қарор қабул қилиш психологиясининг асосий эришган натижаларидан бири одамларнинг йўқотишлар ва ютуқларга бўлган муносабати ҳамда ҳиссиётлари ҳақиқатан ҳам симметрик эмаслигини аниқлагани ҳисобланади. Биз 10 минг доллар йўқотганимизда, 10 минг доллар топганимиздаги роҳатланишдан кўра кўпроқ оғриқни ҳис қиламиз.


Умуман олганда, содир бўлаётган воқеалар автократия ва марказлашув қанчалик кўп бўлса, тартиб шунчалик кучли бўлади деган машҳур мифни аниқ очиб беради. Автократия ва барқарорлик ассоциацияси энг ёлғон нарсадир.


— Сайлов қандай бўлди?
— 1 та яхши, 1 та ёмон хабарим бор.
— Яхшиси нима?
— Сиз мутлоқ устунлик билан ғалаба қозондингиз.
— Ëмони нима?
— Сизга ҳеч ким овоз бермади.


Украина мактабларида юқори синф ўқувчилари учун мажбурий бўлган «Украина ҳимояси» дарси ўтилмоқда. Дарсларни ўтиш учун ҳарбий-ватанпарварлик марказлари очилган. Уларда мактаб ўқувчиларига ўқ узиш, дронларни бошқариш ва жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ўргатилади.

Дронларни бошқара оладиган фуқаролар бевосита мамлакат ҳарбий потенциалининг бир қисмига айланиб бўлди.




«Бу Украина тарихидаги биринчи Оскар. Бу мен учун шараф. Лекин мен бу саҳнада туриб, қуйидаги гапларни айтадиган тарихдаги биринчи режиссёр бўлсам керак: Бу фильм мавжуд бўлмаслини истардим. Бу мукофотни Россия ҳеч қачон Украинага ҳужум қилмаслиги учун берган бўлардим» - Мстислав Чернов (Украиналик журналист, «Энг яхши ҳужжатли фильм» номинациясида «Оскар»га сазовор бўлган «Мариуполда 20 кун» фильми муаллифи).

https://youtu.be/RNRbHz_TB68


Бу тадқиқот натижаларида бир қизиқ абзац бор экан:

«Ўқув дарсликлари бўйича бугунги кунда республикада қатор ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Ҳозирги кунга қадар бошланғич синф ўқувчилари учун барча дарсликлар янгиланди ва халқаро ташкилотлар томонидан уларга аъло баҳолар берилди. Кейинги ўқув йилларида юқори синф ўқувчилари учун ҳам барча дарсликларни босқичма-босқич янгилаш режалаштирилган», дейилибди.

Қайси халқаро ташкилотлар, айнан қандай баҳо берди ва умуман бу абзац нима учун қўшилди, тушунмадим.


Мактабларимиз аҳволи ўрта таълимдан бошқа исталган соҳага харажатни 100 марта ўйлаб қилиш кераклигини кўрсатяпти

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари мактаблардаги инфратузилма ва таълим сифатига таъсир этувчи омилларни аниқлаш мақсадида ўтказган тадқиқоти натижаларини эълон қилди. Унда оғир аҳволимизни кўрсатувчи кўплаб рақам ва хулосалар бор. Демак:

1 та ўқувчи ўрнига 1,2 нафар ўқувчи тўғри келмоқда.

Ўқувчиларнинг 33 фоизи иккинчи ва учинчи сменаларда ўқимоқда.

Мактабларнинг 21 фоизида спорт зал, 70 фоизида канализация, 29,5 фоизида водопровод, 1 фоизида иситиш тизими йўқ.

Мактабларнинг 15,9 фоизи капитал таъмирга муҳтож. 4,3 фоизи (451 та) авариявий ҳолатда. Бухоро вилоятидан ташқари барча ҳудудларда таъмирга муҳтож мактаблар мавжуд.

https://imrs.uz/publications/articles-and-abstracts/talim_sifati


Йўқотишларимиз тугагани йўқ

Бухорода стадион бузилгани, мотамсаро она кўчириб олиб кетилгани воқеалар якуни эмас. Навбатда Ричард Блез меъморлик қилган (у Тошкент марказидаги «Шарқ» нашриётининг 16 қаватли биносини ҳам лойиҳалаштирган) Бухоро вилояти ҳокимлигининг биноси турибди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/03/01/buxoro-buzilish/


Таълим бўйича эксперт Комил Жалилов мобил телефонлар ва жиноятчилик ўртасида қандайдир корреляция борлигига илмий асосланган далиллар бор ёки йўқлиги, қайси тақдиқотлар ўқувчилар орасида жиноятчиликнинг ошишига телефон сабаб бўляпти, деган хулосани бераётгани ҳақида саволлар бермоқда. Менга ҳам шу саволнинг жавоби жуда қизиқ.

https://t.me/jalilovqaydlar/1863




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Баъзи тасвирлар йиллар ўтиб ишланадиган видеолар учун асосий кадрга айланиб кетади-ку, юқоридаги видео ҳам ана шундай. Тарих баҳосидан ҳеч ким қочиб қутололмайди.


227-1 модда бўйича саволлар

1. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини ички ҳисоб дастурлари саналувчи R-Keeper, Jowi, iiko ва бошқа тизимлар назорат-касса машиналари, яъни солиқ органлари тизими билан интеграция қилиниши нима учун керак? Буни талаб қилиш қанчалик мантиқли?

2. Бу ҳуқуқбузарлик учун жарима охирги ҳисобот чорагида олинган бутун бошли соф тушум миқдорида белгиланишига қандай асос бор эди? Бундай катта жарима унча-мунча тадбиркорнинг фаолиятига якун ясаб қўймайдими (модда кучга кирганидан буён 1500 дан ортиқ тадбиркорга жами 694 млрд сўм жарима қўлланган, бу бир тадбиркорга ўртача 460 млн сўм жарима дегани)? Ўзи жаримани БҲМга эмас, тадбиркорнинг соф тушумига боғлаш нега керак эди?

3. Нима учун бу модда кучга киргандан анча ўтиб шундай зиддиятли вазият юзага келди? Унгача бу модда қўлланилаётганмиди?

4. Нега жарималар миқдори 2 фоизга, йил давомида такрорланса 20 фоизга туширилмоқда? Бу миқдорни ким ва қандай белгилади?

5. Ҳукумат бир ойда Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритиши белгиланди. Агар солиқ кодексига бундай ўзгартириш киритишни парламент маъқулламаса нима бўлади? Ахир унинг розилиги керак-ку бунинг учун. Парламент ўзи 1,5 йил аввал қабул қилган моддасининг санкциясини яна ўзгартирадими? Ҳозирги кейслар учун кодекс вақтинча ишламай турадими?

6. Президент фармонида фармон кучга киргунга қадар ундирилган жарималарнинг (39 млрд сўм) 98 фоизи келгуси тўловлар ҳисобига тадбиркорларга қайтарилиши таъминлансин дейилган. «Келгуси тўловлар ҳисобига» нима дегани?


«Бунёдкор» директори Ривалдо ва Денилсонга қарийб 9,2 млн евро тўлаш масаласини клуб раҳбарияти, яъни «Ўзбекнефтгаз» давлат компанияси ҳал қилишини айтибди. Умид қиламанки, мазкур жумла «Ўзбекнефтгаз» бу суммани тўлиқ ҳам, қисман ҳам тўлаб беришини англатмайди.

Лекин футболчилар пулнинг ярмидан воз кечган тақдирида ҳам «Бунёдкор» ўзининг йиллик бюджетига тенг ёки ундан ҳам катта қарзни тўлашига тўғри келиши мумкин.


Қабул қилинадиган ўзгаришлар қанчалик яхши бўлмасин, парламентнинг формал даражада ҳам аҳамиятини йўқотиши — ёмон сигнал.


Лукашенкодан навбатдагиси

«Дунёнинг ҳеч бир жойида Беларусдагидек очиқ, адолатли, принципиал сайловлар йўқ. Бизда бу байрам. Ҳар доим шундай бўлган. Биз самимий, адолатли сиёсат олиб борамиз ва айнан шундай сайловлар ўтказамиз”, - дебди Александр Лукашенко.

Лукашенко 30 йилдан бери Беларус ҳокимияти тепасида. У 2025 йилда еттинчи марта президентлик сайловларида иштирок этмоқчилигини айтибди.


«Бунёдкор» ва 9,5 млн евро

ФИФА «Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсонга деярли 9,5 млн евро тўлаб бериши кераклиги ҳақида қарор чиқарганини эшитган бўлсангиз керак.

Tribuna.uz`нинг ёзишича, «Бунёдкор»нинг Ривалдо (8,1 млн евро) ва Денилсон (1,1 млн евро) олдидаги қарздорлигини тўлаш бўйича қарор Ўзбекистон футбол ассоциациясига юборилган.

«Газета.uz»нинг ЎФАдаги манбаси ташкилот тегишли билдиришномани олганини, лекин ассоциация клуб ишларига аралашмаслигини таъкидлаган.

Қарорга кўра, «Бунёдкор» Ривалдога қуйидагиларни тўлаши керак:

2 млн 489 минг 947 евро – клуб томонидан бразилиялик футболчига тўланмаган мукофот пули ҳамда йиллик 5 фоиз устама;

5 млн 664 минг евро – шартнома бекор қилиниши сабабли товон пули ҳамда йиллик 5 фоиз бонус.

10 минг Швейцария франки – арбитраж суди жараёнида харажатлар учун товон пули.

Денилсонга эса жамоа қуйидагиларни тўлаши лозим:

700 минг доллар – клуб томонидан бразилиялик футболчига тўланмаган мукофот пули ҳамда йиллик 5 фоиз устама;

400 минг доллар – келишув шартлари бузилганлиги учун товон пули ҳамда йиллик 5 фоиз бонус.

10 минг Швейцария франки – арбитраж суди жараёнида харажатлар учун товон пули.

ФИФА «Бунёдкор»га пулни тўлаш учун 30 кун муҳлат берган. Акс ҳолда ташкилот томонидан тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган.

Шунингдек, ҳар икки футболчи бўйича «Бунёдкор» клуби 30 000 минг швейцар франки миқдорида жаримага тортилган.

Марказий сектор лойиҳасининг навбатдаги сонида футбол юристи Дилшод Норқобилов бу чигал масаланинг деталларини тушунтириб, оқибатлари қандай бўлиши ҳақида батафсил фикрларини айтибди. Кўришни тавсия қиламан.

https://www.youtube.com/watch?v=Il78PkXkB2c


Бугун Навальний билан бир кунда Россиянинг чекка ҳудудларидаги оддий инсонлар ҳаётини ёритиб келган фотограф Дмитрий Марков ҳам дунёни тарк этибди.

Юқоридаги суратни Марков 2021 йил февралида олган. Ўша куни у Навальнийни қўллаб-қувватлаш учун суд биносига борганида қўлга олинган.

Кейинчалик бу сурат Навальнийга қарши тақибларнинг рамзига айланиб кетганди.

Россия албатта мустақил ва эркин мамлакатга айланади. Қачондир одамлар яна бир янгиликни бугунгидек ҳайрат билан, лекин оғриқсиз қабул қилади. Бу албатта рўй беради.


Янги давр бошланяпти, менимча.

OpenAI фойдаланувчи сўрови асосида видеолар яратувчи сунъий интеллект моделини ишлаб чиқди

ChatGPT чатботини ишлаб чиққан сунъий интеллект соҳасидаги тадқиқотлар билан шуғулланувчи OpenAI компанияси ўзининг янги маҳсулотини тақдим этди. У Sora деб аталиб, фойдаланувчилар сўровлари асосида давомийлиги 1 дақиқагача бўлган фотореалистик клиплар ярата олади.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/02/16/sora/



20 last posts shown.