#Бобосўз_изидан
Маҳмуд Кошғарийнинг эски зонтиги
Зонтик голландча сўз бўлиб, “қуёшдан ҳимояланиш воситаси” деган маънони англатади. Хўш, зонтик сўзининг соф туркийчаси борми? Соябон дейсизми? Йўқ, соябон форсча сўз.
Токи дунёда қуёш иссиғи ва ёғингарчилик бор экан, демак, ҳамма жойда улардан ҳимояланиш воситаси бўлган. Ҳамма жойда шундай восита ишлатилган экан, унда ҳамма тилларда бу нарсани ифодалайдиган сўз ҳам бўлган. Фақат бу сўзлар унутилган бўлиши мумкин.
Маҳмуд Кошғарий “Девону луғотит турк”да jаӊалдуруқ сўзини ёмғирдан, қуёш иссиғидан бошни сақлаш учун восита эканлигини изоҳлаб кетган. Йангалдуруқ наматдан тикилган экан. Бу нарса ёмғирпўш ё оддий ёпинчиқ эмас. Чунки ёпинчиқ қадимги туркий тилда jоғурқан сўзи билан ифодаланган. Кошғарий Ол аӊар йоғурқан эшÿди – “У унга ёпинчиқ ёпди” деган мисолни келтириб ўтган. Шунингдек, Кошғарий ёмғирдан сақланиш учун чўпонлар ёпинадиган ёпинчиқ йаптач, ёмғирда кийиладиган ёпинчиқ кэзук дейилгани ҳақида айтиб ўтган.
Қозоқлар зонтикни қўлчодир дейишар экан.
✍️ Эшқобил ШУКУР, "Бобосўз изидан" китобидан.
@Eshqobil_Shukur_ijodi