#ЮнонМифологияси
Герион сигирлари. Гераклнинг ўнинчи жасорати"
Ха деб Шарққа бораверасанми? Бир Ғарбдаям малака ошириб келчи" деб шох
Эврисфей бу сафар
Гераклни Ернинг қуёш ботар томонига юборади.
Вазифаси эса ўша томонларда чорва бизнес қилиб соққа қиладиган,
уч жасадли гигант Герионнинг сигирларини олиб келиш эди.
Лекин йўл азоби - гўр азоби, Геракл хам ашиинча йўлга яндекс қиламанми, деб сиқилиб ўтирса, кун тугаб осмондан Қуёш маъбуди
Гелиос Ерда светни ўчиргани тушиб қолади.
Кўзи қамашиб, ўзи сигарет тополмай нерви ўйнаб кетган Геракл, аламидан қуёш тарафга камондан ўқ узади. Зубочистка теккандек бўлган Гелиос, миғида кулиб, братимизнинг жасоратига қойил қолади.Манзилига етиб олиши учун ўзининг от уланган Феррарисини арендага бериб туради.
Эрифея офшор-оролига етиб келган Геракл, подаларни ҳимоя қилаётган
икки бошли бахайбат ит
Ортни ўлдиради(ха, ўша уч бошли
Цербернинг братишкаси). Унга қўшиб гигант чўпон
Эвритионни ҳам бўйнига R.I.P. деган ёзув илиб қўяди.
Сигирларнинг ўғирланганини эшитган Герион Гераклни қувиб етади ва 3 га 1 Мортал Комбат бошланади. Фақат Геракл яна чит териб олганди.
Герион уч найза улоқтирса хам, уларни Афина тўсиб қолади. Братимиз уч ўқ узсала, уччаласи хам тегиб, гигантни ўлдиради.
Подани олиб Эврисфейга олиб боргунча ҳам
Гера турли найранглар билан тўсқинлик қилишга харакат қилади.(Очиқчасига халақит қилса Зевс экиб қўярди-да, боллари билан онасиникига жўнатиб)
Лекин моллар охир-оқибат Эврисфейга етказилади, у эса сигирларни Гера шарафига қурбонлик қилади.
Бахтиёр Хабибуллаев