Миллий сертификат "танишлар" орқали олиб бериляптими?
Наманган шаҳридаги мактабларнинг бирида директор ўринбосари абитуриентларга ОТМларга ўқишга киришда (кимё ва биология фанларидан) имтиёз берувчи миллий сертификат тест саволлари ва жавобларини мансабдор танишлари орқали олиб беришни ваъда қилгани аниқланди.
Хабарга кўра, директор ўринбосари абитуриентлардан тест жавоблари эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 8 минг АҚШ доллари ва 156 млн. сўм олган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси "а" бандига (фирибгарлик — ўта кўп миқдорда) кўра жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу каби ҳолатлар таълим тизимига ва ёшларнинг келажагига жиддий зарар етказиши мумкин. Имтиҳон натижаларини олдиндан олиш бошқаларга нисбатан адолатсизлик яратибгина қолмай, балки жамиятда билимга эмас, порага асосланган тизим шаклланишига сабаб бўлади. Аниқлик киритилиши керак бўлган яна бир савол — тест жавобларини мансабдор танишлар орқали олиб бериш йўли мавжудми? Саволлар хавфсизлиги қай даражада ҳимояланган?
ROST24.uz