НОСИР ЗОКИР


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Бу каналда Ўзбекистон ва дунёда бўлаётган ижтимоий-сиёсий воқеалар, маданий-маърифий мақолалар чоп этилади.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Қамоқдаги собиқ Миллий Хавфсизлик амалдори бармоқларидан айрилди.

Миллий хавфсизлик хизматининг  собиқ терговчиси Нодир Тўрақулов эҳтиётсизлик оқибатида бармоқларидан айрилди. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

Ташановнинг айтишича, бир неча адвокатлар собиқ Миллий хавсизлик хизматининг ўз вақтида «Нодир Худо» лақабини олган жаллоди Нодир Тўрақулов 22-сонли колониядаги цехда эҳтиётсизлик ортидан 4 та бармоғидан ажрагани ҳақида маълумот берди.
«Президентнинг шижоати туфайли жавобгарликка тортилган бу кимса ҳақида турли афсоналар юради. Эҳтимол, унинг қилмишларининг бир қисми қонун назоратидан четда қолгандир, унинг зулмини Яратганга ҳавола қиламиз», деб ёзди у Facebookʼдаги саҳифасида.
Маълумот учун Нодир Тўрақулов 2018 йилнинг бошларида, президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида фаоллар билан учрашув вақтида Миллий хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармаларидаги ходимлари кескин танқид қилинганидан кейин қамоққа олинган бўлиб, 2018 йилнинг октабрида 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 81 млн сўм миқдорида жаримага тортилган.
У Жиноят кодексининг 10 дан ортиқ моддаси бўйича айбланган. Кейинчалик Тўрақулов устидан одам ўғирлаш, қотиллик, қийноққа солиш сингари яна ўнга яқин модда билан жиноят иши ҳам очилган




Озарбойжон Россияни судга беради 

Боку 2024 йил 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида «Озарбойжон Ҳаво Йўллари» (AZAL) авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани муносабати билан Россияга қарши халқаро судга даъво аризаси тайёрламоқда. Бу ҳақда Озарбойжон давлат ахборот агентлиги АПА хабар берди. Авиаҳалокат натижасида самолёт бортидаги 67 кишидан 38 нафари ҳалок бўлган, 29 нафари эса тирик қолган эди. «Ҳозирда ҳуқуқий далиллар базаси шакллантирилмоқда, факт ва исботлар йиғилмоқда», – дейилади хабарда. 

Озарбойжон расмийлари Қозоғистон транспорт вазирлиги авиаҳалокат бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилганига қарамай, Россия томони воқеани «муҳокама қилишда бирёқлама ёндашув» намоён қилаётганидан норози.

АПА агентлигининг ёзишича, Озарбойжон ҳукумати AZAL самолётига отиш буйруғини берган шахслар, амалга оширилган зарбалар ва қўлланилган қурол ҳақида аниқ маълумотларга эга.

Аввалроқ Озарбойжон ҳукумати Россотрудничество агентлиги, хусусан Бокудаги Россия маданият маркази (Рус уйи) раҳбариятига унинг фаолиятини тўхтатиш ҳақида расмий хабар юборган эди. Бу ҳақда маҳаллий Report.az нашри манбаларига асосланиб хабар берган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Рус уйи билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш устида иш олиб бораётганини билдирди. А




ЎЗБЕКИСТОН ДЕПУТАТЛАРИ ДАВЛАТ ТИЛИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУННИНГ ЯНГИ ЛОЙИҲАСИНИ ЙЎҚОТИБ ҚЎЙИБ ҲАЛИ ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ ПАЙСАЛГА СОЛИБ КЕЛМОҚДА. ҲУДУДИДА РОССИЯ ҲАРБИЙ ҚИСМИ БЎЛГАН ҚИРҒИЗИСТОН ДЕПУТАТЛАРИ ЭСА ИСМ ШАРИФЛАРДАГИ РУСЧА ИМЛОЛАРДАН ВОЗ КЕЧИБ МАҲСУС ҚОНУН ҚАБУЛ ҚИЛДИ.
БИЗНИ ДЕПУТАТЛАРДА МИЛЛИЙ ҒУРУРИ БОРМИ?

⚡️Қирғизистон русча фамилиялардан бутунлай воз кечади

Қирғизистон парламенти фамилияларнинг миллий анъаналарга мос вариантларини жорий этиш бўйича қонун лойиҳасини тасдиқлади. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.

Нашрга кўра, ушбу қарор фуқароларга русча қўшимчалардан воз кечиб, ўз тарихий меросига мос фамилияларни танлаш имкониятини яратади.

Депутат Мирлан Самемкўжонинг тушунтиришича, янги тартиб фамилия ва ота исмининг имлосини мажбурий ўзгартиришни назарда тутмайди.

Ҳозирги "-ов", "-ев", "-вич", "-вна" қўшимчалари сақланиб қолади, лекин уларни фақат фуқароларнинг илтимосига биноан ўзгартириш мумкин.

Қонун лойиҳасига кўра, фуқаролар қуйидаги вариантларни танлаш имконига эга бўлади:

Ўғил болалар учун – "уулу", "дын/тын", "дин/тин", "дун/тун", "дан/тан", "ден/тен", "дон/тён" қўшимчалари;

Қиз болалар учун – "қизи" қўшимчаси.


Шу билан бирга, фамилия ҳеч қандай қўшимчасиз ҳам расмийлаштирилиши мумкин. Бундай ҳолда, болага отасининг исми фамилия сифатида берилмайди.

ROST24.uz




Россия Украинага учирган “Орешник” баллистик ракетаси ўз ҳудудида портлади — Forbes

Путин мазкур ракеталар ёрдамида Зеленский офисини нишонга олиш билан қўрқитганди.
daryo.




Абдураҳмон қизиқда янгиси бор


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Майкл Жексонни бу кушиги улимидан  олдинги  охирги кушиги  хисобланади ва бу кушиги таркатилмаган.
Сабаби бутун дунёда Унинг мухлислари   Мусулмон  динига утиб  кетади  деб  кушикка запрет  куйилган.Орадан шунча йил утиб уни  музиканти бу кушикни  узини твиттерида таркатди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Баҳром Ирзаев: Туркистон бирлашгандагина қудрат ҳосил қилади


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Шарманда! Тошкентда прокурорнинг катта ёрдамчиси “таблетка” билан ушланди 

Тошкент вилояти Зангиота туманида Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси 50 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси бошқарувида бўлган Spark русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилган ва автомашина салонида 50 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. 
Билдирилишича, ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғиз Республикасидан ноқонуний йўллар билан олиб келинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Телефонимдан Украина байроғини топишди – Россияга киритилмаган ўзбекистонлик 

Тошкентлик Вячеслав Ломакин 2024-йили декабрда Россия аэропирти Домодедоводан депортация қилинганини айтади. Унинг айтишича, бунга ФСБ ходимлари унинг телефонидан Украина байроғиниг суратини ва Америка элчихонасига юборилган хатни топгани сабаб бўлиши мумкин. Ҳозирда у Россияга қайтишга урунмоқда. 20 йил олдин Россияга кўчиб кетган Вячеслав унинг Ўзбекистонда ҳеч нарсаси йўқлигини таъкидлайди. Суҳбатдошимизнинг айтишича, у Тошкентда оғир аҳволда қолган. 40 ёшли Вячеслав уйланмаган, фарзандлари йўқ.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлаган.


НИЯТ ЯҲШИ, ЛЕКИН ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОР ЧИҚАРАЁТГАНДА ФЕРМЕРЛАРНИ ШАРОИТИНИ ЎРГАНИБ КЕЙИН ҚАРОР ЧИҚАРМАЙДИМИ?
ПРЕЗИДЕНТ ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚАМБАҒАЛЛАШТИРИШ ЭВАЗИГА ТУРИЗМ КОМПЛЕКСИНИ ҚУР ДЕМАГАНКУ. НЕГА ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИ ЧИҚАРГАН БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИ ХАЛҚНИ НОРОЗИЛИГИГА УЧРАМОҚДА?
БИЗНИ ҲУРСАНД ҚИЛГАНИ ҲОКИМЛАР НОРОЗИ БЎЛГАНЛАР БИЛАН УЧРАШИБ ДАРДИНИ ЭШИТАЯПДИ ВА ОДАМЛАР ҚЎРҚМАЙ ФИКРИНИ ОЧИҚ ГАПИРАЯПДИ.

Мирзиёев туризми: Юзга яқин тадбиркорнинг боғи бузилади

Тошкент вилоят, Паркент туманида улкан сайёҳлик комплекси қурилиши бошланди. Бу Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 723 сонли қарори асосида амалга оширилмоқда.
Аммо 512 гектар майдонда бунёд этиладиган бу сайёҳлик комплекси тумандаги ғаллачилик ва боғдорчилик фермерларига анча қимматга тушадиган кўринади.
Сабаби, фермерларнинг ўн йиллар давомида бунёд этган, олма, гилос боғлари давлат захирасига мажбуран олиб қўйилмоқда.
Туман ҳокими Сардор Исоқулов ўттиздан ортиқ фермерга ер шартномаси бекор қилиниши ҳақида Талабнома юборган.

Бу талабномада ёзилишича, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан гўёки фермер хўжалигининг ер майдонларидан фойдаланиш ҳолатлари бўйича мониторинг текшируви ўтказилган.
Бу талабномаларда гўёки фермерларнинг ерлари чорва мол бошига нисбатан кўплиги, кўчат экиш ишлари бажарилмаган деган хулосалар ёзилган.
Айни пайтда эса паркентлик боғбонларнинг кўнглида ғулғула, боғидан ажралса уларнинг ҳоли нима кечади, ўқиётган фарзандларининг контрактини ким тўлайди, оиласини қандай боқади?

Бузиладиган боғи учун қанча товон пули ола олади бу компенсация уни рози қиладими?
Ozodlik

20 last posts shown.