Қамоқдаги собиқ Миллий Хавфсизлик амалдори бармоқларидан айрилди.
Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ терговчиси Нодир Тўрақулов эҳтиётсизлик оқибатида бармоқларидан айрилди. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
Ташановнинг айтишича, бир неча адвокатлар собиқ Миллий хавсизлик хизматининг ўз вақтида «Нодир Худо» лақабини олган жаллоди Нодир Тўрақулов 22-сонли колониядаги цехда эҳтиётсизлик ортидан 4 та бармоғидан ажрагани ҳақида маълумот берди.
«Президентнинг шижоати туфайли жавобгарликка тортилган бу кимса ҳақида турли афсоналар юради. Эҳтимол, унинг қилмишларининг бир қисми қонун назоратидан четда қолгандир, унинг зулмини Яратганга ҳавола қиламиз», деб ёзди у Facebookʼдаги саҳифасида.
Маълумот учун Нодир Тўрақулов 2018 йилнинг бошларида, президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида фаоллар билан учрашув вақтида Миллий хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармаларидаги ходимлари кескин танқид қилинганидан кейин қамоққа олинган бўлиб, 2018 йилнинг октабрида 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 81 млн сўм миқдорида жаримага тортилган.
У Жиноят кодексининг 10 дан ортиқ моддаси бўйича айбланган. Кейинчалик Тўрақулов устидан одам ўғирлаш, қотиллик, қийноққа солиш сингари яна ўнга яқин модда билан жиноят иши ҳам очилган