"Кейинги парламентга албатта киритилади" - АОКА раҳбари журналистнинг фаолиятига тўсқинлик қонуни ҳақида
Журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жиноий жавобгарликни белгиловчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганди. Kun.uz журналисти АОКА директоридан бу хусусида сўради. Асад Ходжаевга кўра, лойиҳа устида муҳокама давом этмоқда, қонун лойиҳаси тайёрланган.
"Журналистнинг қонуний фаолиятига аралашганликни ким аниқлайди, қандай маъмурий баённомалар тузилади, дастлабки тергов ҳаракатларини қайси орган олиб боришини ҳозир кўриб чиқяпмиз ва бу ҳуқуқни ўзимиз олмоқчимиз. Лойиҳа келишув учун вазирлик ва идораларга жўнатилган", - дейди директор.
Kun.uz