🔴 🟦🟦🟦
❗️Дерматовенерология ва косметология: Энг илғор муолажа усуллари туманлар даражасида йўлга қўйилади
✅ Бугун Ўзбекистон тиббиёти трансформациясида янги босқичга киришилди. Бу жараёнда малакали тиббий хизматни халққа яқинлаштириш, пойтахтдаги мавжуд замонавий дигностика ва даволаш усулларини ҳудудларда ҳам жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
➡️ Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази бу йўналишда салмоқли натижаларга эришяпти.
🔎 Бухоро ва Жиззахдаги филиалларимизда юз териси патологик ҳолатларида 3D форматда сканерлаш билан тери ҳолатини ўрганиш ўзлаштирилди.
📍 Марказнинг Андижон, Навоий, Самарқанд филиалларида заҳм диагностикасида миқдорий ПГАР усули, Хоразм филиалида дерматологик касалликлар ташхисотида гистологик текшириш, Андижон, Қашқадарё ва Жиззах филиалларида атопик дерматит, экзема, катталар ва болалар қичимаси касалликларида ИХЛА усули билан қон зардобидаги IgE миқдорини аниқлаш каби қатор илғор диагностика усулларини амалиётга татбиқ қилдик.
🔬 Андроген ва чандиқли аллопецияларда соч трансплантацияси, витилиго хасталигида монохром (Excilite µ) нур ёрдамида даволаш, IPL – нури воситасида пушти ҳуснбузарни муолажа қилиш усулларини амалиётга киритдик. Беморларни трофик яра ва ўраб олувчи темиратки касалликларидан халос этишда BIOPTRON аппаратини қўллашга киришилди. Бундай мисолларни яна ўнлаб келтириш мумкин.
📉 Натижада витилиго, псориаз, атопик дерматит каби сурункали дерматозлар билан касалланган беморларнинг Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказига мурожаатлари 2023 йилдагига нисбатан қарийб 32 фоизга камайди.
‼️ Албатта, бу ихтисослашган тиббий ёрдам аҳолига янада яқинлашаётгани далолатидир. Бу борада жорий йилда кўзлаган мақсадларимиз улкан. Дерматовенерология ва косметология соҳаси бўйича дунёнинг ривожланган мамлакатларида қўлланилаётган энг илғор диагностика ва даволаш усулларини жойларда ҳам кенг жорий этмоқчимиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

💬 — Жойларга бориб, пастга тушиб ишлаш амалиёти қисқа муддатда ўз самарасини бера бошлади, — дейди марказ директори Улуғбек Сабиров. — Хусусан, ўтган йил давомида муассасамизнинг Жиззах, Қашқадарё филиалларида соч тўкилиши билан кечувчи касалликлар ташхисотида трихоскопия инструментал диагностика усули йўлга қўйилди.
🔎 Бухоро ва Жиззахдаги филиалларимизда юз териси патологик ҳолатларида 3D форматда сканерлаш билан тери ҳолатини ўрганиш ўзлаштирилди.
📍 Марказнинг Андижон, Навоий, Самарқанд филиалларида заҳм диагностикасида миқдорий ПГАР усули, Хоразм филиалида дерматологик касалликлар ташхисотида гистологик текшириш, Андижон, Қашқадарё ва Жиззах филиалларида атопик дерматит, экзема, катталар ва болалар қичимаси касалликларида ИХЛА усули билан қон зардобидаги IgE миқдорини аниқлаш каби қатор илғор диагностика усулларини амалиётга татбиқ қилдик.
📌 Шунингдек, қатор ҳудудий филиалларда ўчоқли алопеция касаллигининг асоратли шаклларида тромбоцитларга бойитилган қон плазмаси (РRP) билан регенератив муолажа қилиш, Эрбиев (Frax) лазери ёрдамида ҳусунбузардан кейинги чандиқлар ҳамда витилиго касаллигини даволаш йўлга қўйилди.
🔬 Андроген ва чандиқли аллопецияларда соч трансплантацияси, витилиго хасталигида монохром (Excilite µ) нур ёрдамида даволаш, IPL – нури воситасида пушти ҳуснбузарни муолажа қилиш усулларини амалиётга киритдик. Беморларни трофик яра ва ўраб олувчи темиратки касалликларидан халос этишда BIOPTRON аппаратини қўллашга киришилди. Бундай мисолларни яна ўнлаб келтириш мумкин.
📊 Умуман, ўтган йили вилоятларда 30 турдаги, туман ва шаҳарлар даражасида 13 турдаги янги диагностика ва даволаш усуллари амалиётга татбиқ этилиши ҳамда телемедицина имкониятлари орқали 2 минг 200 нафарга яқин беморларга консультатив ёрдам кўрсатилди.