⚡️Янги ишга кирган, декретдан қайтган ёки таътилдаги педагоглар ҳам 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан МУКОФОТ ПУЛИ оладими?
Маълумки, умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари "1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкин.
Аммо айрим таълим муассасаларида янги ишга кирган, декрет таътилидан қайтган ёки меҳнат таътилида бўлган педагогларга ушбу мукофот пули берилмаслиги ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Ушбу мурожаатларни инобатга олган ҳолда қуйидагиларни малум қиламиз:
Агар жамоа келишувларида, жфамоа шартномасида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатларда бундай қоидалар назарда тутилмаган бўлса, декрет таътилидан қайтган янги ишга кирган ёки меҳнат таътилида бўлган ходимларга ҳам мукофот пули берилиши мумкин.
👉

👉 Меҳнат кодексининг 252-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилмаган рағбатлантирувчи мукофот бир марта бериладиган хусусиятга эга бўлган ҳамда иш берувчининг қарорига кўра ходимнинг олдиндан белгиланган кўрсаткичлар ва шартларга эришганлиги учун эмас, балки муайян воқеалар яъни, юбилейлар, байрам саналари ва бошқалар юз берганлиг муносабати билан тўланадиган пул мукофоти эканлиги белгиланган.
👉Меҳнат кодексининг 246-моддасига кўра рағбатлантирувчи хусусиятга эга қўшимча тўловлар ва устамалар тизимлари ҳамда мукофотлаш тизимлари жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатларда, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ меҳнат шартномасида белгиланади.
Агар жамоа келишувларида, жфамоа шартномасида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатларда бундай қоидалар назарда тутилмаган бўлса, декрет таътилидан қайтган янги ишга кирган ёки меҳнат таътилида бўлган ходимларга ҳам мукофот пули берилиши мумкин.
👉
"Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўгрисида"ги низомда ҳам янги ишга кирган, декрет таътилидан қайтган ёки меҳна таътилидаги педагогларга мукофот берилмаслиги тўғрисида чеклов мавжуд эмас.
Шунингдек, Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонуннинг 13-моддасида давлат таълим ташкилотларининг педагогларига бюджет маблалари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ моддий рағбатлантиришнинг бошқа турлари белгиланиши мумкинлиги назарда тутилган.👉 Меҳнат кодексининг 501-моддасига кўра, таълим ташкилотлари меҳнатга ҳақ тўлаш учун мавжуд маблағлар доирасида мустақил равишда лавозим маошларига табақалаштирилган устамалар белгилашга ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш ва уни рағбатлантиришнинг турли шаклларини қўллашга ҳақли.
✅ Шу сабабли, янги ишга кирган, декрет таътилидан қайтган ёки меҳнат таътилида бўлган педагогларга ҳам мукофот пули бериш мумкин деб ҳисоблаймиз.
‼️Диққат: Агар ходим интизомий жазо олган бўлса, интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рагбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ толаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат атижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди.
🚫 Демак, 1 октябрь муносабати билан бериладиган мукофот пули интизомий таъсир чорасининг (ҳайфсан) амал қилиш даврида берилмайди.
👉@Musayev_s_s 👈