Musayev_Sunnatillo (yurist)


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


#my_portfolio
Савол юбориш учун https://t.me/Yurist_Musayevbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


16дан 18 ёшгача бўлган ходимларга иш вақти ҳафтасига неча соатдан ошмаслиги лозим?
Poll
  •   32
  •   34
  •   36
  •   38
21 votes


⚡️Расман: Ўзбекистонда ҳайдовчи 6 марта қизил чироқдан ўтиб кетса, гувоҳномасидан маҳрум бўлади

Энди жарима баллари "E-jarimaball" тизимида қайд этилади. Бир йил давомида, 8 баллгача смс орқали огоҳлантирилади, агар 12баллдан ошиб кетса камида 6 ой ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилинади
;

☝️Баллар нималар учун берилади?
🔺 Қизил чироқ - 2 балл
🔺 Тақиқланган жойларда қувиб ўтиш - 1,5 балл
🔺 Тезликни ошириш - 0,5-2 балл
🔺 Рухсатсиз тонировка - 1-2 балл
🔺 Ҳайдовчилик гувоҳномасисиз, суғуртасиз ёки рўйхатдан ўтмасдан бошқариш - қоидабузарликка қараб тегишли баллар берилади


👉 @Musayev_s_s 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😐Аллоҳ олдида ҳар ким ўзи учун жавоб беради, "Мен фақат буйруқни бажарганман", дея олмайсан.

Инсоф, виждон, адолатга тупурганлар учун яна бир бор эслатма...

👉 @Musayev_s_s 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌥 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌨❄️Ассалому алайкум! Янги тонг муборак бўлсин!

🌲 Қалбингиз иймонга
🌨 Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
🌧 Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

👉 @Musayev_s_s 👈


📌 Карта блокланишига олиб келиши мумкин бўлган шубҳали операциялар

Баъзи молиявий операциялар банк томонидан шубҳали деб баҳоланиши ва картангиз блокланишига сабаб бўлиши мумкин. Қуйидаги ҳолатларга эътибор беринг!

🔴 500 БҲМдан ортиқ суммада қимматбаҳо металлар тангаларини ёки ўлчовли ёмбиларини сотиб олиш.
🔴 Банк мобил иловаси орқали 500 БҲМдан ортиқ суммада пулларни бир ёки бир нечта карталарга ёки электрон ҳамёнларга ўтказиш.
🔴 Картангизга 500 БҲМдан ортиқ суммада бир ёки бир нечта карталардан ёки электрон ҳамёнлардан пул тушиши.
🔴 5 та ва ундан ортиқ карталардан 1 та хорижий электрон ҳамёнга пул ўтказиш.
🔴 5 та ва ундан ортиқ карталарга 1 та хорижий электрон ҳамёндан пул тушиши.
🔴 1 та картадан 5 та ва ундан ортиқ хорижий карталарга ёки электрон ҳамёнларга пул ўтказиш.
🔴 1 та картангизга 5 та ва ундан ортиқ хорижий карталардан ёки электрон ҳамёнлардан пул тушиши.

‼️ Агар бундай операциялар амалга оширилса, картангиз блокланиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг ва молиявий хавфсизлигингизга эътибор беринг!

📢 Инстаграмда ушбу мавзуда видеорилс тайёрладим! 🎥 Кўриш учун: 👉 Видеони кўриш

👉 @Musayev_s_s 👈


#Рамазон #тақвим

❗️ Ўзбекистонда 2025 йил учун Тошкент вақти билан Рамазон ойи тақвими. (Хабар тармоқларда тарқалмоқда)

🔷 1 мартга яқин тузатишлар бўлиши мумкин.

🔷 Яқинларга юбориб қўямиз.

👉 @Musayev_s_s 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Маблағларингизни тўйларга эмас, фарзандингизга инвестиция қилинг

Бухоролик Парвиз Туксанов САТ халқаро имтиҳонида энг максимал натижа — 1600 балл тўплаган биринчи ўзбекистонлик бўлибди.

Шавкат Мирзиёев куни кеча бўлиб ўтган ёшлар билан учрашувда Парвизни ушбу муваффақият билан табриклади.

Менга энг ёққан гапларни залда иштирок этган Парвизнинг онаси айтди. Жумладан, барча ота-оналарга таъсирли мурожаат билан чиқиб, шундай дедилар:

"Азиз ота-оналар, илтимос. Агар биз ортиқча харажатларни тўй-дабдабаларга сарфламасдан, маблағларимизни ўзимизнинг фарзандларимизга инвестиция қилсак, бу албатта яқин келажакда ўз натижасини кўрсатади. Буни ўғлим мисолида сизларга тавсия қиламан".

Қанийди, ҳамма шу гапларга амал қилса, ҳаётининг олтин қоидасига айлантирса, гуллаб кетардикку.

П.С.: айтганча, САТ имтиҳонидан олинган сертификат учун абитуриентларга кириш имтиҳонида балл берилмайди. Негадир энг нуфузли имтиҳонлардан бири бўлган САТ рўйхатдан тушиб қолган. Ўтган йили Шавкат Мирзиёев САТ сертификатини ҳам имтиҳонда тан олиш кераклиги ҳақида топшириқ берганди. Лекин ҳозиргача бунинг расмий асоси чиқмади. Масъуллар жорий йилги қабулгача улгуришармикин?


👉 @Musayev_s_s 👈


Малака оширишга кетган ходимнинг дарси бошқа ўқитувчига юклатилганда, қўшимча ҳақ тўланадими?

Assalomu alaykum. Maktabning oʻquv ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari bir oy malaka oshirishga ketgan. Uning vazifasi 18 soat darsi bor oʻqituvchiga biriktirilganda, oʻsha oʻqituvchiga qoʻshimcha oylik toʻlanadimi? Agar toʻlansa, necha foiz hisobida qoʻshimcha oylik yoziladi?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 116-моддаси биринчи қисмига кўра ходимнинг розилиги билан унга иш кунининг (сменанинг) белгиланган давомийлиги мобайнида худди ўша иш берувчида қўшимча ҳақ эвазига меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган асосий иш билан бир қаторда, асосий ишидаги каби айнан ўша касб (лавозим) бўйича ёки бошқа касб (лавозим) бўйича ҳам қўшимча ишни бажариш топширилиши мумкин.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини меҳнат шартномасида белгиланган, асосий ишидаги айни ўша касб (лавозим) ёки бошқа касб (лавозим) бўйича ишдан озод этилмаган ҳолда бажариш вақтинча йўқ бўлган ходимнинг ишини бажариш ҳисобланади.

✅ Шунга кўра вақтинча йўқ бўлган ходимнинг вазифасини бажариш бошқа ходим зиммасига юклатилади. Сизда ҳам айнан шундай ҳаракат амалга оширилиши керак.

❗️Лекин ходимга қўшимча иш юклаш учун унинг розилиги талаб этилади. Бунда розилик ёзма шаклда олиниши лозим. Шунга кўра сиздан ҳам ариза олиш талаб этилади. Шундан сўнггина сизга қўшимча вазифа юклаш мумкин. Бунда мазкур вазифа юкланиши ҳақида алоҳида буйруқ ҳам чиқарилади.

Бунда ушбу кодекс 259-моддасига асосан бир неча касбда (лавозимда) ишлаганда, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганда, иш ҳажми кўпайганда ходимнинг асосий лавозимдаги иш ҳақига қуйидагилар учун қўшимча тўлов белгиланади ва тўланади:
•  бюджет ташкилотлари ходимлари учун — бир неча лавозимда ишлаганлик учун тариф ставкасининг (маошининг) эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.

✅ Бунда лавозим юклатилган ходимга шу лавозим маошининг 50 фоизигача қўшимча ҳақ тўланади.

👉 @Musayev_s_s 👈


ЧЕЛЕНЖ РАСМАН БОШЛАНДИ!

📆 Бугундан бошлаб, 1-АПРЕЛГАЧА ҲАР КУНИ Instagram'га видео жойлайман!

📌 Биринчи видео юкланди! Ушбу челенж доирасидаги илк видеони қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин:

👉 Видеони кўриш

🎯 Челенж шартларини эслаб қолинг:

Агар бирор куни видео чиқмаса, биринчи бўлиб "Челенж тўхтаб қолди" ёки "Видео юкламадингиз" деб коммент ёзган одамга 1 000 000 сўм! 💸


📲 Кўринг, изоҳ қолдиринг ва мен билан бирга бу челленжни кузатиб боринг!

👉 @Musayev_s_s 👈


📸 "Кун фотоси" танлови учун овоз бериш жараёни бошланди! 📸

❗️ Бизнинг суратга туширишга қизиқувчи дўстларимиз томонидан жўнатилган ажойиб суратларнинг барчаси энди сизларнинг баҳоларингизни кутиб турибди?

🔹 Амалдаги ғолиб Saidmurodov Ziyohiddin

🔹Baxtiyorjonova Sadiyahon

🔹 Нурмухаммадов Бехзод


‼️Энг кўп овоз тўплаган суратлар эгалари 1, 2 ва 3-ўринлар билан тақдирланади ва ғолиблар махсус сертификатларга эга бўлади, шунингдек мутлоқ ғолибнинг сурати ўчирмасдан кейинги танловда амалдаги ғолиб сифатида қатнашиши имкони берилади.

❗️Унутманг, бу сизга оммани ҳаяжонга солган суратларнинг ғолибини аниқлаш имконидир. Ушбу лаҳзани бой берманг ва овоз беришда фаол иштирок этинг!


✍️ Ғолиблар танловидан сўнг Душанба куни уларнинг исмлари ва суратлари каналда эълон қилинади. Барча иштирокчиларимизга омад тилаймиз!

Натижаларни кўриш ва овоз бериш

👉 @Musayev_s_s 👈


Ашёни топиб олган шахс унинг эгасидан топилма учун ашё қийматининг неча фоизи миқдорида мукофот талаб қилишга ҳақли?
Poll
  •   бунга ҳақли эмас
  •   20 фоизгача
  •   30 фоизгача
  •   50 фоизгача


Мен Сизга 1 000 000 сўм пул бераман агар Сиз...

⚖️ Ҳуқуқий маълумотларни асосан Telegram'да улашсам-да, Instagram'да ҳам видеолар жойлаб боришни бошлаган эдим. Бироқ охирги вақтларда бу жараён тўхтаб қолди...

🎯 ЭНДИ МЕН ЧЕЛЕНЖ ЭЪЛОН ҚИЛЯПМАН:

📌 17-февралдан 1-апрелгача ҲАР КУНИ Instagram'га видео жойлайман!

😏 Савол туғилиши мумкин: "Менга нима наф?"

👉 Агар бирор куни видео жойламасам, биринчи бўлиб "Челенж тўхтаб қолди" ёки "Видео юкламадингиз" деб коммент ёзган инсонга 1 000 000 сўм пул ўтказиб бераман! 💸

🔰 ҚАНДАЙ ҚАТНАШАСИЗ?

✅ Охирги видеомга изоҳда "Челенж тўхтаб қолди" ёки "Видео юкламадингиз" деб ёзинг.
✅ Агар шу изоҳдан кейин эртаси куни видео чиқмасам, пул сизники!


📅 Челенж 17-февралдан 1-апрелгача давом этади.

🧐 Инстаграм саҳифам: Саҳифа ҳаволаси

📸 Видео олишда тажрибасизлигим сабабли асосий мақсад фақатгина ушбу видеоларни давомли тарзда юклаб бориш.

❤️ SMMчи ва Мобилографлар бўлса ҳамкорлик қилишга тайёрман аълоқа учун 👉 @managerlawyer га ёзинг.


👉 @Musayev_s_s 👈


❗️ БОЛА ПУЛИ – 3 ЁШДАН КАТТА ФАРЗАНДЛАР УЧУН НЕЧА СЎМ?

🤔 Савол: Менинг 4 ёшли фарзандим бор. Болалар нафақаси учун ариза бердим ва қабул қилинди. Энди ҳар ой қанча бола пули оламан?

Президентнинг 2021 йил 11 августдаги ПФ-6277-сон фармонига кўра:

👶 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун – 250 000 сўм

🍼 3 ёшга тўлмаган болалар учун – 325 000 сўм

📌 Муҳим! Кўпчилик бу миқдор олдин қанча бўлганини сўрамоқда. Аслида бу тўлов 2021 йилдан бери ўзгармаган!

😅 Ким билсин, бу суммани белгиланган вақтда кимдир "Шу ҳолатда дунё тургунча турсин" деб дуо қилганмиди?..

📢 Сиз қандай фикрдасиз? Бола пули миқдори етарлими? Изоҳда ўз фикрингизни қолдиринг! 👇

👉 @Musayev_s_s 👈


#my_portfolio

Қадрли обуначилар!

🎉Бугун сизлар билан қувончли янгиликни баҳам кўришни истардим. Бу воқиа содир бўлганига бир неча кун ўтган бўлса-да, эндигини расмий ҳужжатларни қўлга олганлигим сабабли бу ҳақда айни вақтда расман эълон қилаяпман.

⚖️ Яқин кунларда тадбиркорлар ва фуқароларнинг ҳуқуқларини янада самарали ҳимоя қилиш мақсадида фаолиятимни адвокат сифатида давом эттириш ниятидаман.

⚔️ Ҳозирги пайтда бошқа иш билан банд бўлганим учун адвокатлик лицензиясини олиш учун ҳали ариза топширмаганман. Аммо тез орада бу жараёнга киришиб, адвокатлик фаолиятимни бошлайман.

💬 Агар сиз ёки танишларингизга ҳуқуқий ёрдам ёки адвокатлик хизматлари керак бўлса, ҳозирданоқ мен билан боғланишингиз мумкин. 📝 Ҳамкорлик шартларини келишиб олишга тайёрман ва сизнинг ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишда доимо ёрдам беришга тайёрман!

📩 Мурожаат учун: @YuristMusayev

Ҳуқуқий масалаларингизни ишончли қўлларга топширинг! ⚖️


👉 @Musayev_s_s 👈


#Кун_фотоси

📸 "Кун фотоси" танлови қатнашчиларининг суратлари.

💬 Иштирокчи ҳақида: Нурмухаммадов Бехзод

❗️ Овоз бериш шанба куни бошланади.

📸 Иштирк этиш учун суратларингизни @managerlawyer юборинг.

👉 Қатнашиш тартиби шартлари

👉 @Musayev_s_s 👈


#Кун_фотоси

📸 "Кун фотоси" танлови қатнашчиларининг суратлари.

💬 Иштирокчи ҳақида: Baxtiyorjonova Sadiyahon

❗️ Овоз бериш шанба куни бошланади.

📸 Иштирк этиш учун суратларингизни @managerlawyer юборинг.

👉 Қатнашиш тартиби шартлари

👉 @Musayev_s_s 👈


#Кун_фотоси

👑 Амалдаги ғолиб


📸 "Кун фотоси" танлови қатнашчиларининг суратлари.

💬 Иштирокчи ҳақида: Saidmurodov Ziyohiddin

❗️ Овоз бериш шанба куни бошланади.

📸 Иштирк этиш учун суратларингизни @managerlawyer юборинг.

👉 Қатнашиш тартиби шартлари

👉 @Musayev_s_s 👈


❗️ Пенсия миқдори нимага боғлиқ?

Пенсия миқдори иш стажи ва иш ҳақига боғлиқ равишда ҳисобланади. Иккаласи ҳам муҳим роль ўйнайди!


☕️ Агар иш стажингиз етарли бўлса-да, иш ҳақингиз кам бўлса, пенсиянгиз юқори чиқмаслиги мумкин. Аксинча, иш ҳақингиз юқори бўлиб, лекин иш стажингиз кам бўлса, пенсия миқдори янада камаяди.

🔹 Пенсияни ҳисоблашда фуқаронинг сўнгги 10 йиллик меҳнат фаолиятидан исталган кетма-кет 5 йиллик иш ҳақи инобатга олинади.

📢 Шу боис, иш стажи ва иш ҳақингизга эътиборли бўлинг!

👉 @Musayev_s_s 👈


Нима учун ходимлар компанияга хиёнат қилишади?

Ходимларнинг компанияга хиёнат қилишининг асосий сабаблари:

1️⃣ Адолатнинг йўқлиги: Иш ҳақи, мукофот ёки имкониятлар тенг тақсимланмаслиги.

2️⃣ Ҳурмат етишмаслиги: Раҳбариятдан эътибор ва тан олмаслик.

3️⃣ Ўзини қадрсиз ҳис қилиш: Меҳнати тан олинмаса ёки ҳиссаси эътибордан четда қолса.

4️⃣ Қониқарсиз иш шароитлари: Стресс, ҳаддан ташқари иш юки ёки ноқулай муҳит.

5️⃣ Профессионал ривожланишнинг йўқлиги: Карера ўсиш имкониятлари чекланган бўлса.

6️⃣ Молиявий муаммолар: Бошқа жойда кўпроқ даромад топиш истаги.

✅ Садоқатни ошириш учун адолатли ва қўллаб-қувватловчи муҳит яратиш муҳим.

    👉 @Musayev_s_s 👈


📸 "Кун фотоси" танловининг голиблари маълум бўлди!📸

Сизни энг кўп овоз тўплаган ва ғолибликни қўлга киритган суратлар эгалари билан таништиришдан жуда хушнудмиз. Уларни қуйида билиб олишингиз мумкин:

🥇 1-ўрин: Saidmurodov Ziyohiddin - Ажойиб сурат учун такдирланди!
🥈 2-ўрин: Doniyorbek va Sevinchxon - Жуда кўпларнинг етиборини тортган сурат!
🥉 3-ўрин: Бекобод туман 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти - Зўр хайратланарли сурат !

🌟 Шунингдек, мутлоқ голиб Saidmurodov Ziyohiddining сурати навбатдаги танловда амалдаги голиб сифатида иштирок этиши имкони берилади.

🎉 Барча иштирокчиларга чин дилдан раҳмат айтамиз ва бу борада бунданда кўпроқ лойиҳаларда иштирок этишларини сўраб қоламиз!

❗️ Бизнес таклиф буни ўқиш керак 👇

❤️ Телеграм каналда савдо сотиқ билан шуғуланувчилар учун Сиз биз билан ҳамкорлик қилиб каналингизга потенсиал сотув қобилиятига эга бўлган Бекободлик ҳаридорларга эга бўлишингиз мумкун. Ҳозирги кунда @nominatsiya_bot ботида фойдалакувчилар сони 12700 тани ташкил этади.

Ҳомийлик натижасида нималарга эришасиз:

🔹 Катта миқдорда обуначилар оқими сизага кириб келади.

🔹 Танлов муддати қанча узоқ давом этадигон бўлса шунча муддат давомида Сизда обуначилар чиқиб кетмайди.

🔹 Ҳомийларга бир кунда бир маротаба бот орқали реклама матинларини ботнинг барча обуначиларига юбориш имконияти берилади.

❗️ Ҳомийлик масалаларида https://t.me/managerlawyer га ёзишингиз мумкун.


Барчага омад тилаймиз ва навбатдаги танловларда хам иштирок этишларини кутиб қоламиз суратларни https://t.me/managerlawyer га юборинг !

👉 @Musayev_s_s 👈

20 last posts shown.