Зеленскийга бўлган нафрат ҳақида қизиқ фикр ўқиб қолдим:
"Нега айрим эркаклар Зеленскийни ғалати ва кескин нафрат билан ёмон кўришлари ҳақида менинг назариям шуки, у танклар Украинага бостириб кирганида қочмади.
Дунёдаги кўп эркаклар ич-ичидан ўзлари шундай қила олмаслигини билишади, ҳис қилишади, шунинг учун ҳам улар ўз қўрқоқликларини эслатиб турувчи одамни пастга тортишга ҳаракат қилишади".
© Беҳзод Ҳошимов
P.S. Зеленский ҳақида 3 йилдан бери гапирилмаган гап қолмади, менимча. Унинг яҳудийлигидан тортиб шоуменлигигача, эркак эмаслигидан тортиб масхарабозлигигача маломат қилишди.
Зеленский Ғазога босқин бошланганида Исроилни қўллаши ҳақида гапиргани ҳам ўртада – бу мавқеи (позицияси) менинг ҳам ғазабимни қўзғаган.
Лекин бир нарсани тан олиш керак: Зеленский дунёдаги икки энг кучли давлат – Россия ва АҚШ президентларининг таҳдидига муносиб жавоб бера олган, уларнинг олдида бўйнини эгмаган одам, ҳозирча (албатта, бу борада ягона эмас, аммо замонавий мисол). Ҳеч бўлмаса, шу хислатидан ўрнак олишга арзийди-ку.