Musannif Adham


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Холисликка даъво қилмайман, аммо холис бўлишга ҳаракат қиламан.
Фикрларим, қарашларим умумқабул қилинган стандартларга тўғри келмаслиги, яъни, сизникидан фарқли бўлиши мумкин.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Менинг телефоним ўтган куни ҳам, ундан олдину кейин ҳам ёниқ турганди. Лекин Ўзбекистон сиёсий ҳаёти ўзи алғов-далғов: Интернетинг ишлайдими, йўқми, энг юқори доираларда ҳеч ким кутмаган вақтда ғалати ишлар бўлиб кетаверади, бирон нарсани олдиндан кутиш қийин.

Яна ҳам қизиғи, ҳокимиятнинг юқори бўғинларида бўлаётган ишларни ўзимизнинг "жонажон" ОАВдан эмас, "Озодлик"дан билиб турасан. Ўзимизникилар эса "Озодлик"да чиққан хабарларни қайчилаб, битта хабардан бешта хабар ясаб, вазифасини бажарган бўлади. Хуллас, қизиқ даврлар...


Forward from: Муҳрим
Хуллас, шанба куни Юнусободнинг биз яшайдиган қисмида соат тахминан 11:00 ларга яқин чироқ ўчди. Чироқ ўчса, интернет ҳам ишламайди. Аксига олиб, телефоннинг қуввати ҳам бирор 3 ё 4 фоиз қолганди. Қўшимчасига, болалар ҳам мен билан қолган, тахминан 3-4 соатни кўчага чиқмай, улар билан уйда ўйнаб ўтказишим керак эди (энди, кўчага чиқсам, телефонимни ҳеч бўлмаса мошинада қувватлантириб олардим-да).

Соат 15:00 ҳам бўлдики, электр таъминотидан дарак йўқ (онасидан ҳам). Болалар “ойим қани?”, “қачон келади?” деб сўрай бошлаган. Қани энди телефонимда қувват бўлса! Шунда ҳам биринчи бўлиб рафиқамга телефон қилмасдим, балки Юнусобод электр тармоқларининг юнусободликларга мўлжалланган каналига кирардим – чунки у ерда бунақанги беш соатлаб “свет” ўчиб қолишининг изоҳи бўлиши аниқ эди.

Мавҳумлик ёмон. Сабабини билсанг, хотиржам бўласан – билганинг асосида қандайдир режа қилишинг ҳам мумкин. Шу орада, бахтимизга, онаси келиб қолди. Қўлидан телефонни олиб, “Yunusobod TETK” деган жонажон каналга кирдим. Қарасам, авариямисан-авария бўлган, бизникидан ташқари яна учта мавзеда чироқ ўчиб, бу аварияни бартараф этиш учун қаердадир “Мегапланет” тарафда ер кавлаб ётишган экан.

Маълумотга эга бўлгач, ҳеч йўғи режа туза оласан, дегандек, биз ҳам оилавий режа тузиб, шартта сайр қилгани кўчага чиқиб кетдик. Уйимизга энг “Локомотив” паркига бордик, кейин “Чимган”га кирдик, у-бу олган, у-бу еган бўлдик. Энг қизиғи, шунча йўлда юрган вақтимиз телефонни қувватлантириш эсдан чиқибди – оиланг билан юрганингда ўзи керак ҳам эмас-да телефон.

Соат 20:00 лардамикин уйга қайтаётганимизда, харид қилган нарсаларимиз “Чимган”нинг болалар аравачасида қолиб кетганини эслаб, ярим йўлдан қайтдик – телефонни қувватлантириш ана ўшандагина эсга тушди. Телефон ёнгач, аравачани ижарага берган бола телефон қилганмикин, деб кутаман, хабар келмайди-да. Тирбандликлардан амаллаб ўтиб, “Чимган”га қайтиб, ҳалиги ижарачининг олдига борсам, нарсаларимиз турибди, “сизга телефон қилдим, ўчиқ экан”, дейди.

Ҳа, ўчиқ эди. Энди 10 фоиз қуввати бор, деб интернетни ёқиб, мошинагача телефонни чуқулаб кетаётсам... ДХХ раисини ишдан олиб ташлаб, ўрнига мудофаа вазирини қўйишибди. Яна кимдир қаердандир олинган, бунга фалон воқеа сабабчи дейилган, сарлавҳалар ва тасдиқланмаган хабарлар жанги, хуллас, вижир-вижир, ғавир-ғувур. Тавба, бир кун телефоним ўчиқ қолганига шунча гап.

Охирги марта 2023 йил январида, аномал совуқ сабаб, хусусан, “дом”имиз ҳам икки ё уч кун “свет”сиз яшаганида мана шундай мажбурий дижитал детоксни бошдан кечиргандим. Ўшанда, детокснинг охирги тонги, телефонимни мошинада қувватлантириб, интернетни ёқиб, биринчи кўрган хабарим Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокимлигидан олингани бўлганди. Тавба-а, дегандим ўшанда ҳам. “Шунақа бўлибди”, деб кимга айтсам, улар ҳам тавба деганди.

Иримчи эмасману, лекин телефоним кунлаб қувватсиз қолиб кетишидан, кунлаб интернетга киролмай қолишдан сал қўрқиб қолдим, очиғи.


Халқаро Жиноят суди ниҳоят Нетаяҳуни ҳибсга олишга ордер берди. Швейцария биринчилардан бўлиб, "Агар Нетаняҳу ўз ҳудудига келадиган бўлса, уни ҳибсга олиб, Халқаро Жиноят судига топшириши" ҳақида айтди.

Буёқда эса ғазабдан қутурган сионистлар ўтган кеча Ғазодаги аҳоли турар-жойларидан бирига зарба бериб, юзга яқин кишини ўлдирди. Уларнинг асосий қисми аёллар ва ёш болалар...


Forward from: Муҳрим
Подъездлардаги аравача, великларни ППХ ходимлари олиб кетиши амалиёти анчадан бери бор, шекилли. Чорсу тарафда яшовчи бир обуначи сентябрда бўлган ҳолат ҳақида ёзибди:

“ППХ ходимлари коляскаларни олиб кетгани ҳақидаги охирги постингизни кўриб, тўғриси, битай деб қолган яраларим янгиланди.

Сентябрь охири эди. Ўзим командировкадаман, аёлим квартирага олиб чиқолмай – 3-қаватда яшаймиз – коляскани подъездда қолдирган. Эрталаб тушса, коляска йўқ. Ўғирлаб кетишди, деб ўйладик. Чунки қўшни подъездлардаги коляскалар жойида турганди.

Орадан 3-4 ҳафта ўтди. Подъезддаги бир қўшни хола: “Участкавойлар олиб кетган бўлиши мумкин”, деб қолди. Коляскамиз йўқолди деб участкавойнинг олдига чиқишга ҳеч вақтим бўлмаётганди ўзи.

Участкавойни топиб, дардимни айтсам, “Шулар орасида коляскангиз борми?”, деб расмлар ташлади. Бор эди, “мана шуниси”, деб кўрсатдим. “Коляскангиз базада турибди”, деди участкавой, манзилини ҳам бердим. Кўкчада экан. Бордим. Қабулхонадаги ходим “коляскангизни эртага эрталаб олиб келиб қўямиз”, деди.

Кечга яқин бегона рақамдан қўнғироқ бўлди. Лаббай десам, “ака, колясканинг эгаси чиқмаганига, эҳсон қилиб бериб юборилганди”, дейди. “Энди мен нима қиламан?” десам, гапни олиб қочади.

Бироз ўтиб, бегона аёл телефон қилди - у коляскани эҳсон сифатида олган одам экан. У коляскани олиб, яқинда фарзандли бўлган қизига берган, қизи эса уни “онам олиб бердилар”, деб келин бўлиб тушган уйига олиб кетган. Хуллас, буёғи мана шунақа каша!

Майли, битта коляска мен учун ҳеч нима эмас, Худога шукр, имкониятим бор эди, янги олдим. Аммо ППХ ходимларининг бу иши - бировнинг мулкини эҳсон қилиб юбориши - қанчалик тўғри? ППХдан ҳам биров келиб, вазиятни тушунтиргани ҳам йўқ, фақат ўша базадан қўнғироқ қилган йигит йиғлагудек бўлиб гапирди.

Коляскани олиб кетган ўша ППХ ходимлари бошлиғининг исми Алишер ака, улар рухсат берганлар, дейишди. Бир ҳафта қатнаб тутолмадим ўша бошлиқни. Охири кечдим, лекин рози эмасман, дедим. У коляска совға эди, фарзандли бўлганимда бобоси олиб берганди.

[Чилонзордан тарқалган] видеодаги коляскаларнинг аксарият эгалари ҳам коляскалари ҳозир қаерда эканини билмайди, маҳалласи раиси ҳам айтмайди. Хабар топгани, бориб олади. Қолиб кетгани - меникига ўхшаб “эҳсон” бўлиб кетади”.


Очиғи, воқеаларнинг бунақанги ривожини ўйлаб топиш ҳам қийин.


Forward from: Муҳрим
ППХ ходимлари болалар аравачалари, велосипедчаларини кўп қаватли уйларнинг подъездларидан олиб кетаётгани ҳақидаги хабарга жавобан бир обуначи шундай ёзибди:

“Коляска бўйича - бизникини ҳам олиб кетиб, ариза ёздиришди: “Агар, мабодо, ўғирлатиб қўйсам, ўзим сабабчи бўламан”, деб”.


Кимда-ким ўзига тегишли мулк ҳақида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларига юқоридаги каби мазмунда ариза/тилхат ёзиб берса ва мулкини ўғирлатиб ё йўқотиб қўйса, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари ўша мулкни қидирмасликка ҳақли бўладими?

Ғалати эмасми? Фуқаролар ва уларнинг мол-мулки хавфсизлигини таъминлай олмай, уларга “нарсамни йўқотсам, ўзим сабабчи бўламан” деб ариза ёздирадиган ҳуқуқ-тартибот органларининг нима кераги бор?


Бизга нисбатан чап томонда, энг чеккада Толибон вакили ҳам бор. Хайрият, энди Афғонистон ва Толибон Каримов давридаги каби олабўжи эмас.




Forward from: bakiroo
Синовларни Бойсунда ўтказса бўлмайдими?

Импорт автомобиллар ва электромобиллар учун ўйлаб топган синовларингизни Пискентда эмас, Бойсунда ўтказинглар.

Ахир, импорт мошинлар одам, бетон ва темир дош бера олмаётган Бойсуннинг захарли ҳавосида синовдан ўтиши керак-ку.

Шунда бузуқ мақсадинглар ҳам осонлашади. Шунча яратган тўсиқларингга қарамай, импорт мошин олиб келишда давом этаётган одамлар ва мокки тадбиркорлар охири қўл силтайди. Муттаҳам монополистлар ва ўғри олигархлардан яна бир олқиш ва балки мукофот ҳам оласизлар.

“Ўликни деразадан эмас, мўридан чиқариш” ҳақида фармойиш чиқарилган мамлакат тўғрисида латифа борку. Ўша сизлар ҳақингизда. Сизлар ҳали кўп латифалар қаҳрамонига айланасизлар, чунки қарғашга сўз қолмади.


Forward from: Муҳрим
Ўзбекистоннинг, хусусан, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунини сўз эркинлиги тамойилларидан келиб чиқиб қайта ёзиш керак, токи АОКА журналистлар, блогерлар ва ОАВнинг ишига ҳуда-беҳуда аралашавермасин, ўринсиз расмий муносабат билдиравермасин, ўрни келса-келмаса қамаш билан қўрқитавермасин.

Ўрни келиб қолганида янаб бир гап - қонунчилигимиздаги мана шунақа мужмалликларни, исталганча талқин қилиш мумкин бўлган тушунча ва ифода (масалан, “ҳокимият вакилининг талабига бўйсунмаслик” деган энг машҳур, навбатчи айблов)ларни фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла рўёбга чиқариш йўналишида аниқлаштириш керак.


Доналд Трампнинг яна қайта АҚШ президенти бўлиши ажабланарли иш эмас: ўзи кўп ҳолларда одамлар популистларга эргашиб кетади.

Популист – ишдан кўра гапни кўпроқ қилувчи, чиройли, одамларга ёқадиган гаплар билан уларни ўзига оғдириб олувчи шахс. Қизиғи, фақат сиёсатчилар эмас, диний воизлар, турли корхона раҳбарлари ҳам популистликда бошқаларга дарс беради.


Эрта тонгдан маҳаллий оммавий ахборот воситаларимиз ҳаммамиз учун ҳурматли бўлган Комил Алламжоновга суиқасд қилингани – ярим тунда у кетаётган машинага қарата икки киши бир неча бор ўқ узиб қочиб кетгани ҳақида қандайдир манбага таяниб хабар тарқатишди. Бош прокуратура буни тасдиқлаб, жиноий иш очилганини билдирди.

Аммо бундай воқеаларда одатда кўз-кўз қилинадиган жиноят далили – ўқ узилган машинанинг видео ёки расми кўрсатилмади. Ўзи ўқ узилганмикин, ёки иккита бекорчи тош отиб қочганмикин?


1991 йилдаги ёзувчилар анча сиёсатдон, қўрқмас ва эркин фикрли бўлган. Ҳали президентга маддоҳлик қилиш, уни кўкларга кўтариш урф бўлмаган, аксинча, президентни танқид қилиш одатий ҳол саналган.


Forward from: Тарихий карточка
“1991 йилга келиб эса ошкоралик эшиклари қайта ёпилди”

“Қайта қуриш шабадалари эсиб, 1988-1990 йилларда матбуотга озгина бўлса-да эркинлик берилганида публицистика аввал кўрилмаган даражада гуриллаб ривожланди... 1991 йилга келиб эса ошкоралик эшиклари қайта ёпилди... Жумҳуриятимизда президентлик тартиби жорий қилингандан кейин бир томондан деҳқонлар ер, ёзувчи-шоирлар унвон ва мукофотлар олган бўлса, иккинчи томондан қаламкашларнинг эркинлиги ҳам тортиб олина бошланди. Назаримизда, янгича турғунлик даври бошланди”, - Ботир Норбоев, Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмасининг 9-қурултойидаги нутқидан

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 1991 йил 25 октябрь сонидан

@tarixkart


Forward from: Тарихий карточка
“Қурултойга президент келмагани - ҳурматсизлик”

“Шоир Минҳожиддин Ҳайдаров ўз сўзида [Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг тўққизинчи] қурултойига жумҳурият президенти Ислом Каримовнинг келмаганлигини ёзувчиларга нисбатан, халққа нисбатан ҳурматсизлик деб атади”

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 1991 йил 25 октябрь сонидан

@tarixkart


Forward from: Муҳрим
2024 йилнинг октябридан туриб қараганда, 1991 йилнинг кузи менга ғалати даврдек кўринади. Одамлар “мустақиллик” деганда нимани тушунган экан, деб ҳайрон бўламан. Ëки бунгача, 1991 йил 31 августигача ҳам бир марта – 1990 йил 20 июнида давлат мустақиллиги эълон қилиниб, сўнг яна ҳеч нима бўлмагандек Совет Иттифоқи таркибида бамайлихотир яшайверилгани учун “яна битта шунақа сиёсий ўйин бўлди-да”, деб ўйлашганмикин?

Мана, ўзбек матбуотида 1991 йил 23 октябрда эълон қилинган материалдан бир парча. Сарлавҳаси: “Ислом Каримов: Биз конфедерация тарафдори”. Кириш қисмида шундай ёзилган: “Маълумки, Ўзбекистон давлат мустақиллигини эълон қилгани билан республика бир неча ўн йилликлар мобайнида вужудга келган алоқани бузмасликни, ягона иқтисодий ҳамкорликда қолиб, шунингдек, янги Иттифоқ шартномасига имзо чекишни ҳам режалаштирмоқда”.

Худди шу газетанинг худди шу сонидан бошқа бир хабар: “Қизғин баҳс ва мунозаралар Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмаси 10-қурултойининг ўзига хос белгиси бўлди... СССР ёзувчилар қурултойига делегатлар сайлаш билан боғлиқ масала ҳам очиқ қолди... Шу билан бирга анжуман делегатлари мамлакат (яъни, СССР демоқчи) Ëзувчилар уюшмаси билан мустаҳкам алоқада бўлишни, бошқа республикалардаги қаламкаш биродарлар билан ҳамкорлик иш кўришни ёқладилар”.

Қизиғи, ўзини СССР деган “мамлакат”нинг бир қисми сифатида ҳис қилиш ноябрь келиб ҳам тўхтамайди-да. 1991 йил ноябрида ҳали ҳам СССР президенти ҳисобланган Горбачёв ўзбекистонлик Ëқуб Аҳмедовни “СССР халқ артисти” унвони билан мукофотлаш тўғрисида фармон беради. Фармон матни 3 декабрда ўзбек матбуотида чиқади, кейинги кунларда Ëқуб Аҳмедов билан табрик-интервьюлар босилади. Горбачёв бундан сал аввал ё кейинроқ Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповни ҳам “Халқлар дўстлиги” ордени билан мукофотлайди. Мукофотларни Ислом Каримов топширади.

Ваҳоланки, 1991 йил 1 сентябрда - бизга ҳозир, сўнгги 10 йил, сўнгги 15 йил, сўнгги 20 йилдан бери уқтиришларича - ғоят катта қийинчиликлар билан мустақиллик эълон қилинган эди. Аммо матбуотни кузатсанг - хатти-ҳаракатлар ҳеч ҳам мустақилларга хос эмас. Газеталаримизнинг хабарлар устуни ноябрь келса ҳамки “Республикамизда” (Ўзбекистон) ва “Мамлакатимизда” (СССР) деган бўлимларга ажратилган. Балки шунинг учун ҳам СССР расман тугатилганида, коммунистларнинг собиқ овози: “Энди Совет Иттифоқи йўқ... Ўнлаб авлодлар томонидан мисқоллаб йиғилган буюк давлат энди фақат хариталардагина қолди”, деб марсиянамо гаплар ёзгандир.

Ғалати давр. Тушунарсиз давр. Ўша давр одамлари учун ҳам ҳамма нарса тушунарсиз бўлган бўлса керак. Орадан икки-уч йил ўтиб, сув тиниб, ҳаммаси ойдинлашиб, СССР қайтмайдиган бўлиб кетгани англангач: “Халқимиз орзиқиб кутган мустақиллик 1991 йил 31 августда эълон қилинди!”, деган сўзлар билан энг янги тарих ёзила бошлаган чиқар. Аммо 1991 йил кузидаги матбуотни кузатсанг, нафақат халқимиз, расмийларимиз ҳам мустақилликни на кутгани ва на бунга тайёр бўлгани сезилади.

Мустақилликнинг аҳамияти яхши тушунилмаслиги, унинг атрибутларига ҳурматсизлик қилиниши, кўпчилик ундан воз кечишга-да тайёр туриши сабаблари балки ўша тушунарсиз даврга бориб тақалар.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шернинг ўлими ҳам қузғунларнинг зарарига бўлади. Яҳё Синвар ҳақиқий етакчи қандай бўлиши кераклигини бутун ҳаёти ва охирида ўлими билан кўрсатиб кетди.

Аллоҳ уни раҳматига олсин.


У шарафли ўлим билан вафот этди. Бир жангчининг ўз одамлари орасида, ўз халқи билан бирга, ўз юртини геноцид босқинчи ва мустамлакачидан ҳимоя қилиб топган ўлими.

Яҳё Синвар ҳаётининг сўнгги эпизодини энг истеъдодли драматург ҳам бундай яхшироқ ёза олмасди: у туннелда, яширин бункерда ёки ватанидан олис саройда эмас, бирон-бир нолойиқ иш билан шуғулланаётганда ҳам эмас, айнан душманга қаршилик кўрсатиб ҳалок бўлди.

Агар мен ушбу якунни тасвирлаш учун битта сўзни ўйлаб топсам, бу Ҳемингуэян. Бу Ҳемингуэйнинг Фаластин ҳақидаги романидаги саҳнага ўхшарди (мен Ҳемингуэй бу можарода кимни қўллаб-қувватлашига шубҳа қилмайман).

Буни кўриб, "Қўнғироқ ким учун чалади?" – филмининг охири эсимга тушди: қўзғолончилар омон қолиш имкони йўқлигини билган ҳолда уларга самолёт ва пулемётлар билан яқинлашаётган фашистларга қарши тепаликдаги ўз позицияларини ушлаб туришарди.

Яҳё Синвар ўзининг сўнгги дақиқаларида бу кураш унинг учун эканлигини билди. Аммо у синмади: мағрур фаластинлик, ғазолик ва охирги нафасигача мусулмон.

У 1962 йилда Хон Юнусда – 1948 йилда бу ерга Маждалдан (Асқалондан) қочиб келган қочқинлар оиласида туғилди. Исроил Ғазони ҳам босиб олган 1967 йилда у 5 ёшда эди.

Синвар ҳаётидаги сўнгги қаршилигида дронга қараб таёқ улоқтирди ва мен ўйлаб қолдим: у ёшлигида Ғазодаги босқинчи аскарларга тош отганми?

Исроил қамоқхонасида 22 йил умрини ўтказган ўша қочқиннинг 2023 йил 7 октябр куни бошлаган иши жаҳон тарихини бутунлай ўзгартиради. Бу жараён ҳозирча фақат дастлабки босқичда...

© Алон Мизраҳи


Яҳё Синварни Аллоҳ раҳматига олсин.

У бугунги кун учун яшаганди. Буни тушунмаганлар ўзлари ўлгунича ҳам тушуниши қийин.

Айтганча, Ҳамас шахслар тузилмаси эмас, Фаластин халқининг ўлмас ғояси: раҳбарлар келиб-кетади, ғоя эса яшайверади, охир-оқибат мақсадга – Фаластин озодлигига олиб боради.


#Кун_иқтибоси

Яқинда бир дўстимга университет учун таълимда қўллайдиган рақамли тизим тайёрлаб бергандим. Талабалар ундан мобил телефонлари орқали ҳар куни хурсанд бўлиб фойдаланиб, дарсларга жуда қизиқиб кетишибди.

Бир куни кафедра мудири дўстимни чақириб: "Нимадир янгилик қилаётган экансан. Шуни принтердан чиқариб кел", депти. Тугади...

Россияга бориш учун қаердан чипта олинарди?

© Нурмуҳаммад Нурсаидов


Диний Қўмита раиси ўзимиз билган гапларни такрорлабди.

Фақат битта фавқулодда янгилик: Диний Қўмита раиси адашмасам биринчи марта ОАВга бевосита интервю берди. Бунгача қўмитанинг биронта раиси бу одамга ўхшаб интервю берганини кўрмаганман.

20 last posts shown.