ЗАРУРАТ БЎЛГАНДА АЗОННИ ТАКРОР АЙТИШ МУМКИНМИ?
CАВОЛ: Мен хонага кириб азон айтгандим. Микрофонни электрга уламасдан азон айтиб қўйибман. Хонада айтганим учун азонни ҳеч ким эшитмабди. Электрни улаб, қайта азон айтдим. Бунинг зарари йўқми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умуман олганда зарурат туғилса, қайта азон айтишнинг зарари йўқ. Чунки азондан мақсад намоз вақти кирганини билдириш ва одамларни жамоатга чақиришдир. Мазкур мақсад ҳосил бўлмаган бўлса, қайта айтиш мумкин. Қолаверса, азонни икки марта айтиш шариатда бор. Бунга жума намозига икки марта азон айтиш мисол бўлади. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм бундай деганлар:
لأن تكراره مشروع كما في أذان الجمعة؛ لأنه لإعلام الغائبين بخلاف تكرار الإقامة إذ هو غير مشروع
“Азонни такрор айтиш мумкин. Зеро, уни такрор айтиш шариатда жорий бўлган. Бунга мисол жуманинг азонидир. Чунки азон жамоатда бўлмаганларга (намоз вақти кирганини) билдиришдир. Аммо иқомат қайта айтилмайди. Уни такрор айтиш шариатда жорий бўлмаган” (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFlngRHkpUgycoCPPg