Чоршанба – қабул куни
МУРОЖААТЛАР МИЛЛИЙЛИККА МОС ТАРЗДА ТИНГЛАНДИ
Ҳар чоршанба Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча ташкилотларда фуқароларни қабул қилиш куни деб белгиланган.
Шу хайрли анъанага мувофиқ, бугун 5 февраль куни ҳам давом этди. Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, туманлар/шаҳарлар бош имомлари, масжидлар имом-хатиблари турли масалалар юзасидан кўмак сўраб келган фуқароларни қабул қилиб, уларга зарур тавсия, йўл-йўриқ ва маслаҳатлар бердилар.
Ўз навбатида, фуқаролар ҳам мурожаатлари тингланганидан, ўзлари илиқ кутиб олинганидан мамнун бўлишди.
Бу эзгу ишлар диний соҳа ходимлари ўзларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
"Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатларидан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунё ва охиратдаги ишларини енгиллатади... Модомики, 6анда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади" (Имом Муслим ривояти), деган муборак ҳадисларини шиор қилиб олганини англатади.
Энг муҳими, имом-хатибларимиз Жасурбек домла бошчиликларида миллий дўппилар кийиб олиб мурожаатларни тинглагани кишига ғурур ва ифтихор бағишлайди.
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизматиДўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA