🇩🇪Германия ҳақида қизиқарли маълумотлар!
Гемания узоқ тарихга эга бўлиб, тарихи Муқаддас Рим Империясидан (800/962-1806) бошланади десак бўлади. Муқаддас Рим империяси тарихи Франциядаги Каролинглар сулоласига боғлиқ.
▫️1871-йилда Пруссия бошчилигида Германия бирлашган.
▫️1934–1945 йилларда Адолф Гитлер Германияни бошқарди.
▫️1949-йилда Германия Ғарбий ва Шарқий Германияга ажралди
(Берлин девори)▫️1990-йил 3-октябрда Германия қайта бирлашди.
▫️Германия Европанинг энг йирик иқтисодиётига эга ва дунёда тўртинчи ўринда туради. Машинасозлик, автомобил саноати, кимё ва фарматсевтика, электроника ва ИТ технологиялар жуда ривожланган. BMW, Mercedes-Benz, Volkswagen, Siemens, Bosch каби йирик компаниялари бор.
▫️Ялпи ички маҳсулоти 4.7 триллион $ ни ташкил этади
▫️Германия ҳудуди: 357,596 км²
(Ўзбекистон ҳудуди 448,900 км²)▫️Аҳоли сони: 84 миллион
▫️Германия дунёдаги энг ривожланган та’лим тизимига эга бўлиб, кўплаб халқаро талабалар учун грантлар ва стипендиялар тақдим этади
@muhammadkarimahmadjonov