Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас
Абдуллоҳ ибн Амр, тахминан, 15-16 ёшида уйланди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларни ҳам, йигитларни ҳам эртароқ оила қуришга тарғиб қилганлар. Шунинг учун Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ҳам ўғли Абдуллоҳни 15-16 ёшидаёқ, гуноҳ тушига ҳам, ҳаётига ҳам кирмаган даврда уйлантирган. Тўйдан бир неча ой ўтгач, ота ўғли билан келинидан хабар олиш учун борди. Келинидан «Ўғлимнинг муомаласидан розимисан?» деб сўради. Келин қайнотага уялибгина шундай деди: «Аллоҳ сиздан ҳам, у кишидан ҳам рози бўлсин. Аллоҳга қасамки, мен у кишидан розиман. Фақат биргина камчиликлари бор – жуда кўп нафл намоз ўқийдилар, нафл рўза тутадилар, доим ибодат билан машғул бўладилар, тонггача Қуръон ўқийдилар. Шунинг учун бизга эътибор бермайдилар...»
Амр ибн Ос бу жавобдан ғазабланиб, ўша ерда ўғлига дакки берди. Сўнгра унинг қўлидан тутиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб борди-да, «Эй Аллоҳнинг Расули! Мен ўғлимни Қурайшнинг насабли, гўзал қизига уйлантирдим. Лекин ўғлим унга бундоқ-бундоқ муносабатда бўлаётган экан. Тинмай ибодатга берилиб, кундузлари нафл рўза тутар экан, кечалари тонггача Қуръон ўқир экан, дуо қилар экан, лекин аёлига эътибор бермас экан», деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сен учун мен намуна эмасманми, Абдуллоҳ? Мен ҳам баъзан нафл рўза тутаман, баъзан тутмайман. Кечанинг маълум вақтида Роббим билан холи қоламан, лекин оилам билан ҳам вақт ўтказаман. Унутмагинки, сенда ҳар бир ҳақ эгасининг ҳаққи бор. Сенда баданинг, оиланг, қўшниларингнинг ҳаққи ва албатта, Аллоҳнинг ҳам ҳаққи бор. Сенинг вазифанг–ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини беришдир. Мана шу менинг суннатимдир, ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас».
Бу масала ҳақида нозил бўлган оятлардан бири қуйидагича: «Сизлар учун, Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун, Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор».
Ибодат ва тақводаги заифлигимиз сабабли мақомимиз анча паст. Мазкур оят эса бизни ана шу даражадан юқори мартабаларга чиқишга ундамоқда, «Юксал, юқорига чиқ, ҳаётингни гўзал ўрнак бўлган Пайғамбарингнинг ҳаётига уйғун қил, чунки сенинг ҳаёт тарзинг паст даражада», демоқда. Бу оят Абдуллоҳ ибн Амр, умматнинг ҳакими Абу Дардо, Салмон Форсий, Абдуллоҳ ибн Умар каби саҳобалар ҳақида нозил бўлиб, уларни ҳаддан ташқари кўп нафл ибодатлар борасида огоҳлантирган.
https://t.me/Mubiyn_uz