Mubiyn_UZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


"Отақўзи хожи" жомеъ масжиди имом хатиби Лочинбек АКБАРОВ нинг шахсий канали @Mubiyn_uz
______________________________________
Мурожат учун
@mubiynuzadmin

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter




Кеч тушганда ўқиладиган дуо

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирганда :

اللهُمَّ بِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ الْمَصِير 

«Аллоҳумма бика амсайнаа ва бика асбахна ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкал масийр».

(“Аллоҳим, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила вафот этамиз. Ва Сенга қайтажакмиз”), деб айтар эдилар.

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можалар ривояти.


#mutolaa
🌙 Ғафлатда қолманг! Бароат кечаси яқинлашмоқда...

Ғафлатда қолманг! Бароат кечаси: ризқлар тақсимланади, қисматлар белгиланади, гуноҳлар мағфират этилади
 
Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 13 февраль пайшанба кунидан 14 февраль жумага ўтар кечасига тўғри келмоқда, иншаАЛЛОҲ.

 
Бароат сўзи қандай маънони англатади?
“Бароат” сўзи араб тилида “озод бўлиш”, “нажот топиш” деган маъноларни англатади. Бу кечанинг бундай номланишига сабаб, унда Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ила беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар.
 
Бароат кечаси қандай кеча?
Онамиз Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан: “Эй Оиша бу кеча қандай кеча эканини биласизми?” деб сўрадилар. Мен: “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ азза ва жалла бу кеча бандаларига раҳмат назари билан қарайди ва мағфират сўровчиларни мағфират этади, раҳм сўровчиларга раҳм қилади, дилларида мусулмонларга нисбатан гина, адоват сақловчи кишиларни қандай бўлса, шундай ҳолатда қўйиб қўяди”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
 
Бароат кечасида нималар содир бўлади?
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу кечада (шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида) нималар бўлишини биласизми?” дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳо: “Ё Аллоҳнинг Расули, бу кечада нималар бўлади?” дедилар.
У зот алайҳиссалом: “У кечада Одам болаларининг бу йилда туғиладиганлари ва бу йилда вафот этадиганлари ёзилади ва у кечада уларнинг амаллари кўтарилиб, ризқлари нозил бўлади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти)...

📚БАТАФСИЛ

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🤲 Намозда қўллар қаергача кўтарилади?

    📃 Бир ҳадис шарҳи: Банда динига етказадиган энг катта зарар

    🇺🇿 Ватанни севмоқ иймондандир

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


​​Саловат вақти

Расулуллоҳ ‎саллоллоҳу алайҳи васалламга айтилган ҳар бир саловат, У зот томон қўйилган бир қадамдир. Эй, Набийга ошиқ қалблар! Ҳабибингиз томон югурмайсизми?!

اللهم صل و سلم و بارك على سيدنا محمد صلى الله عليه و سلم

Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам)

Ҳар куни Саловат айтишга одатланинг !!!

#Саловатайтамиз


Пайғамбаримиз саллоллоҳу алаҳи вассаллам нима учун роҳиб ҳозирлаган зиёфатга олиб бормай тижорат юклари ва сафар анжомларини қўриқлашга қолдирдилар? Мавзу: Амакилари Абу Толибнинг тарбиясига ўтишлари
Poll
  •   Араблар одати бўйича
  •   Қаттиқ чарчаган эдилар
  •   Уҳлаб қолган эдилар
  •   Ёлғизликни иҳтиёр қилдилар
  •   Қўриқлаш навбатлари эди
11 votes


Шом ўлкасидаги Пайғамбаримиз саллоллоҳу алаҳи вассалам билан кўришган Инжил ва Таврот китобларини ўқиган катта олим ким эди? Мавзу: Амакилари Абу Толибнинг тарбиясига ўтишлари
Poll
  •   Рафаэл
  •   Имрон
  •   Яқуб
  •   Илёс
  •   Буҳайро
18 votes


Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалам Абу Толиб билан Шомга сафар қилган йиллари Қурайш аҳли йилнинг қайси вақтида бу шаҳарга сафар қилар эди? Мавзу: Амакилари Абу Толибнинг тарбиясига ўтишлари
Poll
  •   Баҳор фаслида
  •   Ёз фаслида
  •   Куз фаслида
  •   Қиш фаслида
  •   Йил бўйи
18 votes


Ваҳийнинг даражаси.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келган ваҳийнинг бир неча турлари борлигини юқорида ўрганиб чиқдик. Уларнинг барчаси ҳам Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зудлик билан юборган, бошқалардан махфий тутилган хабаридир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келган ваҳийларнинг барчаси ҳам Қуръони Карим бўла олмаслигини яхши англашимиз керак. Бу борадаги шаръий матнларни яхшилаб ўрганиб чиқсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолодан келган ваҳийларнинг даражаси уч хил экани маълум бўлади:

1. Ҳадиси набавий.

2. Ҳадиси қудсий.

3. Қуръони Карим.

Ушбу турлардан биринчиси – «ҳадиси набавий» одатда шунчаки «ҳадис» деб юритилади.


https://t.me/Mubiyn_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🙂Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

🔹🔹🔹🔹🔹🔹  🔹🔹🔹🔹


«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
«Иброҳим сураси», 7-оят.

Бугунги кун барчамизга барокатли, офиятли, саломатлик кун бўлсин.🤲

Яқинларингизга ҳам улашинг:
😐https://t.me/Mubiyn_uz


Тонгги дуо

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ
«Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллаҳи роббил ъаламийн. Аллоҳумма ас`алука хойра ҳазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нуроҳу ва барокатаҳу ва ҳудаҳу ва аъузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ»
Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман”

Абу Довуд ривояти

Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар»


Кеч тушганда ўқиладиган дуо

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирганда :

اللهُمَّ بِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ الْمَصِير 

«Аллоҳумма бика амсайнаа ва бика асбахна ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкал масийр».

(“Аллоҳим, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила вафот этамиз. Ва Сенга қайтажакмиз”), деб айтар эдилар.

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можалар ривояти.


Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалам амакиси Абу Толиб билан шом сафарига чиққанларида неча ёшда эдилар? Мавзу: Амакилари Абу Толибнинг тарбиясига ўтишлари Тарихи Муҳаммадий китобининг электрон нашри каналимизга жойланган.
Poll
  •   9 ёшда
  •   10 ёшда
  •   11 ёшда
  •   12 ёшда
  •   18 ёшда
16 votes


Абдулмуттолиб вафот этар чоғда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаламни кимга ишониб тоширганлар? Манба: Тарихи Муҳаммадий китоби Мавзу: Оналари билан Мадинага сафар ва ундан қайтишлари PS: Тарихи Муҳаммадий китоби электрон нашри каналимизга жойланди
Poll
  •   Амакиси Абу Лаҳабга
  •   Амакиси Абу Толибга
  •   Амакиси Ҳамза р.а га
  •   Амакиси Аббос р.а га
  •   Амакиси Зубайрга
30 votes


Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаллам  боболари Абдулмуттолиб вафот этганда неча ёшда эдилар? Манба: Тарихи Муҳаммадий Мавзу: Оналари билан Мадинага сафар ва ундан қайтишлари PS: Тарихи Муҳаммадий китобнинг электрон нашри каналимизга жойланган.
Poll
  •   4 ёшда бўлганлар
  •   5 ёшда бўлганлар
  •   6 ёшда бўлганлар
  •   8 ёшда бўлганлар
  •   10 ёшда бўлганлар


​​Саловат вақти

Расулуллоҳ ‎саллоллоҳу алайҳи васалламга айтилган ҳар бир саловат, У зот томон қўйилган бир қадамдир. Эй, Набийга ошиқ қалблар! Ҳабибингиз томон югурмайсизми?!

اللهم صل و سلم و بارك على سيدنا محمد صلى الله عليه و سلم

Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам)

Ҳар куни Саловат айтишга одатланинг !!!

#Саловатайтамиз


Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаламга оналарининг вафотидан сўнг ким ғамҳўрлик қилди? Манба: Тарихи Муҳаммадий китоби Мавзу: Оналари билан Мадинага сафар ва ундан қайтишлари PS: Китобнинг электрон нашри каналимизга жойланган.
Poll
  •   Амакиси Абу Толиб
  •   Бобоси Абдулмутталиб
  •   Амакиси Абу Лаҳаб
  •   Амакиси Ҳамза р.а
  •   Амакиси Аббос р.а
4 votes


Дарахтга осилган закот

Усмонли салтанат раҳбари Фотиҳ Султон Меҳметхон даврида бир мусулмон бир неча кун айланиб ҳам йиллик закотини бера оладиган бир фақир кишини қидириб тополмади. Шундан сўнг закотнинг қийматига тенг пулни бир ҳамёнга солиб, Жағалўғлидаги бир дарахтга осиб қўйди ва устига: «Мусулмон биродарим, шунча излаганимга қарамай, юртимизда закотни беришим мумкин бўлган кишини тополмадим. Агар муҳтож бўлсанг, ҳеч иккиланмай шуни ол», деб ёзди. Аммо ҳамён уч ойгача ўша дарахтда осилганича қолиб кетди. (“Altinoluk” журнали, Истанбул, 1994 йил, 94-сон).
Закот берувчининг ҳимматигаю олувчининг қаноатига тасанно бўлсин!


https://t.me/Mubiyn_uz




Ассалому алайкум каналимиз аъзолари викторина саволлари Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг Тарихи Муҳаммадий асаридан бериб борилмоқда. Сизларга қулай бўлиши учун ушбу асарнинг лотин алифбосидаги электрон нашри каналимизга жойланади. Имкон қадар китобни ўқиб боришга харакат қиласизлар деган умиддамиз.


Аллоҳ таоло рухсат этган нарсалар шариатда «ҳалол» дейилади. Мўмин-мусулмонларга ҳалол ризқ топиш, ҳалол касб билан рўзғор тебратиш, ҳалол таом-ичимликларни истеъмол қилиш буюрилган. Шариатимизда ижозат этилган ҳамма нарса, ейиладиган таомлар ёки қилинадиган ишлар ҳалол саналади. Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсалар инсон учун моддий ва маънавий фойдалардан холи эмас.

Аллоҳ таоло ман қилган нарсалар ва ишлар шариатда ҳаром ҳисобланади. Ҳаром ишга ўтиш ёки ҳаром таом ейиш оғир гуноҳ саналади (Бироқ, баъзан зарурат туфайли ҳаром нарсалар мубоҳ қилинади, масалан, очдан ўлаётган одам жонини сақлаб қоладиган миқдорда ҳаром истеъмол қилиши, душманга нисбатан ёлғон ишлатиш мумкинлиги каби). Ҳаром иш ва нарсалар саноқлидир. Қуйида улардан айримларини келтирамиз: тўнғиз, ваҳший ҳайвонлар, ҳаром ўлган (ўзи ўлиб қолган) ҳалол ҳайвонларнинг гўштлари, сўйганда чиққан қон, «Бисмиллаҳ»сиз сўйилган ҳалол ҳайвонларнинг гўшти, динсизлар (мажусийлар) сўйган ҳайвон гўшти, маст қилувчи ичимлик ва гиёҳларнинг барча турлари, эркакларга ипак ва тилла ишлатиш, тилла-кумуш идишда овқат ейиш, зинокорлик, судхўрлик, ўғрилик, қароқчилик, ғийбат, туҳмат, бўҳтон, ёлғончилик каби нарсалар мусулмонларга ҳаром қилинган.

https://t.me/Mubiyn_uz

20 last posts shown.