Амал майдони жуда кенг
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Ким Аллоҳ йўлида икки бор инфоқ қилса-бирор нарса сарфласа (ёки маъноси: Аллоҳ йўлида икки жуфт от, туя, эшак, динор ва ҳоказо сарфласа), жаннат эшикларидан биридан чақирилади: ким намоз аҳлидан бўлса, намоз эшигидан, ким жиҳод аҳлидан бўлса, жиҳод эшигидан, ким рўза аҳлидан бўлса, райён эшигидан, ким садақа аҳлидан бўлса, садақа эшигидан чақирилади". Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу шунда: "Эй Аллоҳ пайғамбари, ота-онам сизга фидо бўлсин, барча эшиклардан кириш фазилати ҳам бўлармикан, бирор киши барча эшиклардан ҳам чақирилиб қоладими?" деб сўрадилар. Пайғамбар алайҳиссалом: "Ҳа. Сиз ўшалардан бўлсангиз керак" деб жавоб бердилар.
Бу ҳадиси шариф улуғ ҳадислардан бўлиб, унда шариатда энг муҳим бўлган асослардан бирига ишора этилган. Бу – мусулмонларнинг ҳаммалари ҳам бир хил эмаслиги, ҳар кимнинг, ҳар амалнинг ўз ўрни борлиги асосидир. Ҳофиз Ибн Абдул Барр мазкур ҳадисни келтирганидан сўнг, унинг шарҳида қуйидаги сўзларни айтади (Ат тамҳид китоби, 7/184-185):
"Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалардан бири шуки, Ислом тарғиб этган амалларни бажаришда ҳар ким ҳам ҳамма соҳада илғор бўлолмайди, бирида жонбозлик кўрсатса, аксар ҳолларда бошқасидан маҳрум қолиши мумкин, жуда кам ҳолатларда буларнинг барчаси бир кишида тўпланади, Абу Бакр розияллоҳу анҳу ана шундай нодир кишилардан эдилар. Бу ҳадисда яна шунга далолат борки, бир нарсага кўпроқ одатланган киши ўшанга мансуб этиб қайд этилади (албатта, бу ерда фарзи айндан ташқари бўлган ибодатлар ҳақида гап кетмоқда). "Ким намоз аҳлидан бўлса", деган сўзларига эътибор беринг, яъни, "ким намоздан кўпайтирган, кўп ўқиган бўлса" дегани. Негаки, ҳамма ҳам намоз аҳлидан экани маълум. "Ким жиҳод аҳлидан бўлса", "ким рўза аҳлидан бўлса" деганлари ҳам шу маънода.
Имом Моликнинг Абдуллоҳ ибн Абдулазиз Умарий номли зоҳид, обид кишига айтган сўзлари ҳам шунга ўхшаб кетади. Мазкур зоҳид бир куни имом Моликни кўпроқ узлатга даъват этиб, зикру намоз, амални кўпайтиришга, одамлар билан ҳадеб ўтиравермасликка чақириб хат ёзади. Имом Моликнинг унга жавоби қуйидагича бўлган эди: (Аллоҳ таоло худди ризқларни бўлиб берганидек, амалларни ҳам тақсимлаб қўйди; баъзиларга намозда ғайрат берилиб, рўзада унча берилмаган бўлса, айримлар рўзада пешқадам бўлиб, намозда бундай бўлмаган, яна бошқалар садақада жонбозлик кўрсатиб, рўзада илғор бўла олмаган, тағин бирлар жиҳодда ўрнак бўлиб, намозда ўртаҳол бўлган. Илмни ёйиб, ундан таълим бериш энг афзал эзгу амаллардан ҳисобланади. Бу борада Аллоҳ таоло менга бериб қўйганига розиман. Мен қилаётган иш сиз қилаётган амалдан қуйи бўлмаса керак, иккимиз ҳам яхшилик устидамиз, деб умид қиламан)". Ибн Абдул Баррдан келтирилган иқтибос тугади.
Юқорида айтилган сўзлардан олинадиган хулоса шуки, амал майдони жуда кенг майдон. Унда олимга ҳам, даъватчига ҳам, сахийга ҳам, зоҳидга ҳам, одамлар оғирини енгил қилиб юрган бошқа соҳадаги кишиларга ҳам, ҳаммага жой бор. Буларнинг барчаси бир бўлган ҳолда яхлит Исломни намоён қилмоғи лозим. Одам ўзининг қилаётган ишига мағрур бўлиб, бошқаларни маломат остига олмоғи шу катта асоснинг унда бузилганидан далолат беради. Ким ўзида бундай ҳолатни сезса, ихлосини қайта кўриб чиқсин, ўзининг устида яхшилаб ишласин. Салафлар қалбда бундай ғурур пайдо бўлиб қолмасин, деб ўз нафслари устида ўн йиллаб, йигирма йиллаб ишлар эдилар. Негаки, амалларнинг соф бўлиши, барча ғурур, кибр, ўзга (соҳадаги)ларни менсималик каби иллатлардан пок бўлиши унинг мақбул амаллар жумласига киришига йўл очади. Аксинча, кишида бундай иллат пайдо бўлиши эса худди ичига қурт тушган мева каби бўлади, сиртдан чиройли кўринади-ю, ичи қуртлаган бўлади.
Аллоҳ таоло барчамизни ихлосдан айирмасин, гап-сўзларини, ишларини ихлос тарозиси орқали ўлчайдиган, амали ҳабата бўлиб кетишидан ҳадикда бўлиб турадиган камтар мўминлардан қилсин.
https://t.me/Mubiyn_uz