Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ банда итоатдан кейин бошдан кечириши мумкин бўлган сусайиш ҳақида шундай дейди:
“Жидду-жаҳд билан ҳаракат қилаётган талабанинг ҳаётида, шубҳасиз, бир сустлик даври келиб чиқади. Шунда у ўша даврда ўзининг аввалги фаолият ва саъй-ҳаракатларини соғинади… Шунинг учун йўл юрган кишилар учун бу каби холатлар келиб чиқиши табиийдир. Агар унинг бу сустлик пайти фақат қонун доирасида қолса, фарзи тарк этмаса ва ҳаромга кириб қолмаса, у яна аввалгидан ҳам яхшироқ ҳолатга қайтиши умид қилинади.”
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу:
“Албатта, бу қалбларнинг ҳам юксалиш ва пасайиш ҳолатлари бор. Агар у юксалса, уни нафллар билан кўтаринг. Агар пасайса, уни фақат фарзлар билан мустаҳкамлаб туринг.”
Бу йўлда юрувчиларга юз берадиган бундай ҳолатлар, тўсиқларда шундай ҳикмат борки, унинг тафсилотини фақат Аллоҳ билади. Шу орқали ростгўй ва ёлғончи фарқланади. Ёлғончи йўлидан қайтади ва нафсининг илгариги шаҳватларига қайтиб кетади. Ростгўй эса фақат Аллоҳнинг раҳматидан умид қилиб, Унинг эшигига камтар, мўмин ва муҳтож ҳолда ташланади… Агар сен ўзингни бундай ҳолатда топсанг, билиб қўйки, Аллоҳ сени раҳмати ила қамраб олишни ва сени тоат ва ибодат билан тўлдиришни хоҳламоқда.”
(Мадорижус Соликин, 3/542)
🚀 Muallemah | معلمة