معلمة || Muallemah


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Albatta «Robbimiz Allohdir» degan, so'ngra bunda mustaqim turganlarga xavf yo'qdir va ular xafa ham bo'lmaslar ✨

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


15-Эслатма :

"Садақа қутиси"

Маълумки, Рaсулуллоҳ соллоллаҳу алайҳи ва саллам аёлларга: "Эй аёллар жамоаси! Садақа қилинглар!" деб буйруқ қилганлар.
(Буҳорий ва Муслим ривояти)

Аслида аёл киши одатда уй бекаси, истеъмолчи, мол-мулки ҳам эрига тобе бўлса, нега аёлларга сақада қилиш буюрилди?

Бунинг остида катта ҳикмат ётади!
Бизнинг исломда қўлимдан келмайди деб фақат ўзи учун яшаб ўтиш йўқлиги, энг заифимиз ҳам бировларга манфаат бериб яшашлигини таълим берилган! Бу эса аёл фарзандларига: "Мен қила олмайман.." деган сўзни ҳаётидан ўчириб тарбия қилишига дастак бўлади!

Шариат аёлларга, эрининг молидан ўз эҳтиёжига етарлик қилиб исроф қилмасдан олишга рухсат берди, агар аёл (ўзи ишламаса-да) эри унга эҳтиёжи учун берган 100 сўмдан 99 сўмини ҳожатига ишлатса, "САДАҚА ҚУТИСИ " қилиб, 1 сўмдан ажратса ҳам дини учун нимадир қилаётган ҳисобланади ва ўзини жаҳаннамдан озод қилади!

Шариат биздан катта ишларни қилиб юборишни эмас, бекор турмасликни талаб қилади!

Айнан шунинг учун Рaсулуллоҳ аёлларга танбеҳ бериб:
"Бирор аёл қўшнисига бир қўйнинг туёғини садақа қилиб беришни ҳам арзимас санамасин” дедилар. (Буҳорий ва Муслим ривояти)
Аммо, албатта бор борича, йўқ - холича қилишга масъул!

Muallemah | معلمة


#Рамазон_кундалиги
📝 Рамазон ойини имкон қадар фойдали, савоб ва мазмунга тўла ўтказиш учун муҳим эслатмалар

•  Кунларингизни пухта режалаштиринг, вақтни беҳуда сарфламаслигингизга эътибор беринг.
•  Камроқ ухланг, кўпроқ ибодат қилинг.
•  Ифторлик қилишни хурмодан бошлашни одат қилинг.
•  Доимий зикрда бўлинг.
•  Одатдагидан камроқ овқат ейишга ҳаракат қилинг.
•  Кўп дуо қилинг, зеро Рамазон ойи – мағфират ойидир.
•  Дуоларингизда доим ота-онангиз ва васийларингизни эсланг.
•  Энг севган нарсаларингиздан садақа қилинг.
•  Кечиримли бўлинг.
•  Кўпроқ табассум қилинг.
•  Одатларингизга эътиборли бўлинг: яхшиларида давомли бўлинг, ёмонларидан кечинг.
•  Аллоҳни эслашда, ниятингиз ва қалбингизни поклашда қатъиятли бўлинг.
•  Аллоҳга шукр қилинг ва атрофингиздагиларга миннатдорчилик билдиринг.
•  Қалбингизга қулоқ солинг.
•  Пайғамбарлар қиссаларидан ибрат олинг.
•  Қуръонни бутун борлиғингиз билан ўқишда ва ёдлашда илғор бўлинг.

Ишонинг! Асл мўмин бўлиш қўлингиздан келади.


"Рамазон — Аллоҳни таниш ойи"

🪄Бақара суърасининг рўза оятлари асносида Аллоҳ Азза ва Жалла айтади:

"Агар бандаларим сиздан мен ҳақимда сўрасалар бас, мен "Қориб" (Яқин)дирман.."
(Бақара.186)

— Рамазон ойида ҳеч Роббинг ҳақида сўрадингми?

— Рамазон ойида Унинг нечта исмини ўргандинг?

— Ёки ҳали У ҳақида сўраш хаёлингга ҳам келмадими?

— У ким? Унинг қанақа исмлари бор ?

— Унинг сифатлари нима? Ва У ҳақида кимдан сўрайман?


🪄У ҳақида Унинг Ўзи айтган "Бандаларим" деган номга сазовор зотларгина сўрайдилар..

🪄У бандаларига "Қориб" (Яқин) экан.

🪄 У "Яқинингда" экани- гуноҳ қилмоқчи бўлсанг сени уялтиради, қўрқитади..

🪄 У "Яқинингда" экани- ёлғизлигингда сени зериктирмайди..

🪄У "Яқинингда" экани- қўрқув пайтида сени шижоатлантиради..

🪄 У "Яқинингда" экани- бўшашиш пайтида сенга ғайрат беради..

🪄Қандай "Яқининг" ни танимаслигин мумкин?
Қандай "Яқининг" билан танишмасдан Унга ибодат қилиш мумкин?

Ҳадиси қудсийда айтади:

"Агар бандам менга бир қарич "яқинлашса" мен унга бир зиро яқинлашаман! Агар менга бир зиро яқинлашса, мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар юриб келса мен унга югуриб бораман" (Бухорий)

"Бас! У ҳақида хабардордан сўра!" (Фурқон.59)

Muallemah | معلمة


АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ЎН ТЎРТ СИФАТИ БОР

Олтитаси сифати зотия.
Саккизтаси сифати субутиядир.

Сифати зотиялари
1. Вужуд (Борлиги).
2. Қадим (Бошланғичи йўқдир).
3. Бақо (Охири йўқ).
4. Ваҳдоният (Бирдир).
5. Мухолафатун лил-ҳаводис (махлуқотнинг ҳеч бирига ўхшамайди).
6. Қиём бинафсиҳи (макондан муназзаҳдир).

Сифати субутиялари
1. Ҳаёт (Тирик).
2. Илм (Билувчи).
3. Самеъ (Эшитувчи).
4. Басар (Кўрувчи).
5. Ирода (Хоҳлаганини қилади).
6. Қудрат (Кучи ҳамма нарсага етади).
7. Калом (Сўзлайди).
8. Таквин (Бутун махлуқотни яратувчидир).

Бу Роббимизнинг сифатларидир.

Muallemah | معلمة


Homilador yoki emizikli ayollarga ro‘za tutishlari haqida eslatma...

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қалбларга дармон, иймонларга қувват Рамазон муборак 🌙

Ассалaму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қалб тўрида иймон порласин
Мусулмон ахлини Аллоҳ асрасин
Муштоқ қалбимиз зиёга тўлсин
Рамазон ойингиз муборак бўлсин!

Рамазон ойи остонаси ушбу тонгга ҳам етиб келдик  Алҳамдулиллаҳ!  Аллоҳ ибодатларимизни қабул қилсин!

Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати сиз билан бирга бўлсин!

Аллоҳим, қалбларингизга хотиржамлик, жисмингизга соғлик, хонадонингизга файзу-барака ва барчамизга ғам-ташвишсиз, машаққатсиз кун ато этсин... Кун  давомида ажру савоблари кўп амаллар ҳамрохингиз  бўлсин! Амин!


Аллоҳ ҳар биримизга, оила аъзоларимизга, Жамики Уммати Муҳаммадга РАМАЗОН ойини муборак қилсин...!



🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


🌙Bugun 28 fevral Juma kuni hufton namozidan song Yurtimizdagi masjidlarda Taroveh namozi boshlanadi!

1-Mart tongdan Ramazon rozasiga turiladi! 🌙🌙

☕Saharlik tugashi   05:40
🌙Iftorlik vaqti           18:27

(Toshkent vaqti bilan)

Rosulullohﷺ aytadilar:
Kim Alloh yòlida 1 kun ròza tutar ekan, uning yuzini dòzaxdan 70 yil uzoq qiladi.
📚(Buxoriy va  Muslìm rivoyati)


Muallemah | معلمة


Баъзи солиҳ салафлар:

"Агар қалбда гуноҳлар озайса, у ёш чиқаришга шошади", деб айтишади.

(Бошқача қилиб айтганда, гуноҳи камайган одамлар кўз ёш тўкувчиларга айланади).

Muallemah | معلمة


Дуо қилишдан ғофил қолманг...

Эй муслима биродарим, дуолар ижобат бўладиган вақтни топишга урининг. Ушбу вақт тўғрисида айтилган сўзларнинг энг афзали- бу вақт жума кунининг охирги соатларида, дейилганидир. Роббингизга дуо қилинг, унга тазарру қилиб ҳожатларингизнини сўранг, бирор яхши амал қилишга улгуриб қолинг. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда: “Жума кунида бир вақт борки агар мусулмон киши намозда Аллоҳдан бирор нарсани сўраган ҳолда мана шу вақтга тўғри келиб қолса Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради”, деганлар.
(Муттафақун алайҳ).

Muallemah | معلمة

798 0 12 2 11

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Аллоҳимдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва Сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўраймиз.

Тонгимиз  яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
Бу кунда Аллоҳим дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

Муборак жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг.

Muallemah | معلمة


☝️ЛУҚМОНИ ҲАКИМ  АЙТАДИКИ:

- Эй, ўғил! Ўлик қалбни тирилтирмоқ учун ўн ҳикматга амал этмоғинг лозим:

1. Фақир ва мискинлар билан бирга ўтирмоқ.

2. Дунёпарастларнинг мажлисларидан сақланмоқ, улардан узоқ бўлмоқ.

3. Бечораларга ёрдам қўлини узатмоқ, уларга ҳамдард бўлмоқ.

4. Қулларни озод қилиб, уларга эркинлик бермоқ.

5. Ғарибларни меҳмон қилмоқ.

6. Мол билан саҳоват қилиб, камбағалларни бойга айлантирмоқ.

7. Илмга амал этувчи олимларни ҳурмат қилмоқ.

8. Қарияларга ҳурмат кўрсатиб, уларнинг дуосини олмоқ.

9. Яхшиликка даъват этмоқ, ёмонликдан қайтармоқ, амалини ихлос ила бажармоқ.

10. Ибодатни жаннат умиди ёки жаҳаннамдан қўрқиш туфайли эмас, Аллоҳга муҳаббат қўйиб ихлос билан адо этмоқ.

Muallemah | معلمة


Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ айтдилар:

“Тўрт нарса бандани агар илми ва амали оз бўлса ҳам юқори даражаларга кўтаради: ҳилм, тавозеъ, саховат ва ҳусни хулқ”.

tuhur

Muallemah | معلمة

771 0 12 5 11

Туяларнинг кўзлари жуда ажойиб шаклда яратилган. Қум бўрони юз берса, кўзда ҳимоя воситаси пайдо бўлади.

Бу восита билан кўзни кўриш қобилияти асло пасайиб қолмайди.

"Улар назар солмасларми; Туянинг қандай яратилганига?" (Ғошия сураси, 17-оят).


Muallemah | معلمة

1k 0 30 6 27

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🍋 Ҳар куни эрталаб бир стакан лимон сувининг фойдалари хақида билиб олинг

📃Фойдалари:

1) Озишга ёрдам беради;
2) Организмдаги кераксиз
токсинларни тозалайди;
3) Мия фаолиятини ривожлантиради;
4) Юрак қон томир касалликларида фойдали.

Фойдали маълумотни дўстларингизга ҳам юборинг.

Muallemah | معلمة


УЧ ДЎСТ

Бир кишининг учта дўсти бор экан...
У БИРИНЧИ ДЎСТИ билан жуда ҳам иноқ ва уни жуда ҳам яхши кўрар экан. Кунига энг камида 5-6 марта кўришмаса бўлмас экан... Хатто у ёнида бўлмаса, кўчага чиққиси ҳам келмас экан. Баъзи кунлар ухлаш олдидан ва хатто ярим тунда уйғониб кетса ҳам, у "ДЎСТ"и ҳақида ўй сураркан...

ИККИНЧИ ДЎСТИ билан эса ~ унчалик иноқ бўлмаса ҳам  кунига 1 ёки 2 кун кўришиб тураркан. Айрим пайтларда икки кунда бир, баъзан хафтада бир кўришишга ҳам тўғри келаркан. Бу "ДЎСТ"и ҳақида ҳам ўй сурар, аммо биринчи дўсти ҳақидек эмасди...

Бу инсоннинг яна бир УЧИНЧИ ДЎСТИ бор экан. Агар шуни ҳам дўст деб аташ жоиз бўлса. У учинчи дўсти билан аҳён -- аҳёнда, ойда бир ёки икки ойда бир, баъзида йилда икки ёки уч марта учрашиб тураркан. Бу дўсти ҳақида деярли ўйламасди ҳам...

Бир куни уйига "ШОХ" нинг ҳабарчилари келиб, МАКТУБ ташлаб кетишибди...
Мактубда Шоҳ уни Ўз "САРОЙИ"га чақирган, ундан бир қанча катта жиноятларда ГУМОН* қилинаётгани ва агар АЙБСИЗ*лигини исботлай олса, унга зарар бермаслигини, акс ҳолда "ЭНГ ОЛИЙ ЖАЗО"га маҳкум эканлиги битилган эди...

....Узоқ ўйлаб, ғамга ботган инсон энг суянган ва энг қалин "БИРИНЧИ" дўстига борибди. Вазиятни билгач, дўсти саросимага тушиб қолибди, у билан бирга боролмаслигини айтиб узр сўрабди ва хатто остонасидан чиқиб, кузатиб ҳам қўймабди...

....ҲИЁНАТдан зарб еган киши "ИККИНЧИ" дўстига арз -- дод қилибди.. Иккинчи дўсти эса:
--- Дардингга шерикман, аммо сен билан то "САРОЙ ЭШИГИ"гача бора оламан, у ёғига ТАНҲО борасан, ~ дебди...

.... Аммо, бу унга ТАСКИН бермабди...

.... Умидсизликка тушиб, бир жойда ўтирганида, тасодиф, у кам эслайдиган ва кам учрашадиган УЧИНЧИ дўсти келиб қолибди. Дўсти хол -- аҳвол сўраса, айтишни ҳам хоҳлаб-хоҳламай ҳикоя қилибди.. Кутилмаганда, у умид ҳам қилмаган дўсти:
--- "Тур ўрнингдан, Шох ҳузурига бирга борамиз, мен сени АЙБСИЗ* эканлигингга ВАКИЛ бўламан, ~ дебди...


БИРИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ бизнинг пулимиз, мол -- дунёмиз. Усиз кўчада ҳам юра олмаймиз, ўй ҳаёлимиз доимо унда.. Агар бизга ўлим келса (Шох ҳузурига чақирганда), остона хатлаб кузатмайди ҳам (чўнтак, ҳамён ва аллақаерларда қолиб кетади)...

ИККИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ аҳлимиз, фарзандларимиз. Уларни эрталаб бир, кечқурун бир кўрамиз.. Баъзида эрталаб кетгунча хали уйғонишмаган, қайтиб келганимизда ухлаб қолишган бўлади.. Шох ҳузурига чақирганда, улар бизни ғамгин ҳолда Шох дарвозаси - (ҚАБР) гача олиб бориб, қайтадилар...

УЧИНЧИ ДЎСТИМИЗ биз ойда, йилда бир қиладиган ~  "САВОБЛИ ҲАЙР АМАЛ" ларимиздир..Биз у билан жуда яқин бўлмасак - да, бизга ВАКИЛ* бўладиган ва биз билан кўтариладиган СОЛИҲ амалларимиздир...

АЗИЗЛАР !
УЧИНЧИ  ВАФОЛИ ДЎСТИМИЗ  БИЛАН ИНОҚРОҚ ВА АЛЛОХГА  ЯҚИНРОҚ  БЎЛАЙЛИК..!

Halovatuz

Muallemah | معلمة


Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Агар, Аллоҳ таоло бандага яхшиликни хоҳласа, унинг қалбидан ўзининг яхшиликларини кўриш, тилидан эса улар ҳақида гапириш хусусиятини олиб, фақат гуноҳларинигина кўриш билан банд қилиб қўяди».

«Ториқул ҳижротайн», 172

Muallemah | معلمة


Иффат барча азолар учун лозим ва бир азонинг иффати бор.

Тилнинг иффати бехуда созламаслик болса, кознинг иффати уни харомдан тийиш болади.

Аммо банда учун аввало калбнинг иффати лозим.

✍ Нурийа Челейеен
📚 "Калб иффати"

sof_iibrat

Muallemah | معلمة




ИБРАТ

Ушбу суратни сақлаб қўйинг...


• Иймонингиз сустлашиб,ҳимматингиз пасайиб кетаётганини сезишингиз билан ибрат олиб,қайта қувватланиш учун...
• Намозларни ўз вақтида,жамоат билан адо этиш учун...
• Тўрт мучангиз соғ-саломат эканлигини ҳақиқий маънода ― қалбан ҳис қилиш учун...
• Аллоҳ учун пешонангиз саждага қийинчиликсиз эгилаётгани учун...
• Раҳмон Аллоҳнинг бизларга инъом қилиб берган сон-саноқсиз неъматларига ожизона шукрингизни адо этиш учун...

"Ва эслатгин. Албатта,эслатиш мўминларга манфаъат берур!"
(Зориёт - 55)

sof_iibrat

Muallemah | معلمة


#Ҳикматли_дунё

Доимо хато қилганимизда айбларимиз яширин қолишини истаймиз. Худди шундай бошқалар ҳам хато қилганида айблари фош бўлмаслигини исташади.
Сен ҳам Аллоҳ сени сатр қилиб, айбларинг беркитмоғига ноил бўлмоқ истасанг, у ер бу ерда бошқа бирор кишининг айбини ошкор қила кўрма.

Halovatuz

Muallemah | معلمة

20 last posts shown.