ФИТР ЗАКОТИ
Аксар уламолар наздида фитр закотини каттаю кичикдан бериш вожибдир. Валий қарамоғдагилардан, ҳатто аёлидан ҳам беради. Ҳомиладан берилиши мустаҳаб.
***
Оиланинг ҳар бир аъзоси, агар ўзининг таъминотига етарли моли бўлса, масалан фарзанд ишласа, фитр закотини ўзи бергани афзал. Улар учун оталари берса ҳам бўлади. Баъзи салафлар ишчилардан чиқаришни мустаҳаб санашган.
***
Фитр садақа чиқариш учун энг афзал вақт бомдод билан ҳайит намози орасидир.
***
Фитр садақасини тезлаштириб ҳайитдан бир ёки кун олдин бериш жоиз. Зеро, саҳобалар шундай қилишган. Ибн Умар разияллоҳу анҳумо эса уч кун олдин берар эди.
***
Қуёш чиқишидан кейинга кечиктирилган бомдод намози ботил бўлгани каби ҳайит намозидан кейинга кечиктирилган фитр садақаси ҳам ботилдир. Магар унутиш каби узр билан бўлса, ботил бўлмайди.
***
Фитр закоти одатда аҳоли нонушта ёки кечки овқатланишда тановул қиладиган гуруч, ун каби таомлардан чиқарилади. Аҳоли истеъмол қилмайдиган таомлардан фитр закоти чиқарилмайди, гарчи уни бошқа ўлкаларда истеъмол қилинса ҳам.
***
Фитр закоти сифатида бериш мумкин бўлган таомлар замонга қараб ўзгариб боради. Арпа ва хурмода бериш дуруст эмас, гарчи ҳадисда буларинг зикри келган бўлса ҳам. Чунки ҳозирги кунда арпа ейилмайди, хурмо эса мевага айланган, таом деб ҳисобланмайди.
***
Фитр закотини пулда чиқариш Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам, саҳобалардан ҳам собит бўлмаган. Бироқ бунга амал бир гуруҳ тобеийнлардан келган бўлиб, узоқ ўлкалардаги муҳтожларга ғамхурлик кўрсатиш каби фойдали ишлар учун пулда бериш жоиз.
***
Закот берувчи фитр закотини ўзи яшаб турган ерида бергани афзал. Аҳолиси муҳтожроқ бўлган жойлар топилса, ўша ерга жўнатиш ҳам жоиз. Агар таомда жўнатишнинг имкони бўлмаса, фойдаси аниқлиги учун пулда жўнатилади.
***
Ишчи ва хизматчиларга фитр закоти бериш икки ҳолатга кўра бўлади:
1) Агар улар билан тузилган шартномада еб-ичишлари кафолатланган бўлса, уларга фитр закоти бериш жоиз бўлмайди;
2) Агар шартномага кўра, еб-ичиш ўзларининг зиммасида бўлса, бериш жоиз бўлади.
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
🚀 Muallemah | معلمة