Шартномаларни ўқимасдан имзолаш оқибатлари ҳақида гаплашамиз, АҚШга юборамиз деб шартнома тузиб, пул олиб, юбормаган шахслар ёки фирмалар ҳақида эшитганмисиз? Мана шу фирмалар томонидан тузилган шартномаларни ўрганиб чиқсангиз, бу шартномалар хизмат кўрсатиш шартномаси, яъни АҚШга бориш учун керакли ҳужжатлар йиғиш ва бланкларни тўлдириб бериш учун тузилган шартномалар бўлиб чиқади. Шартномаларни бирорта жойида шахсни АҚШга юбориш ҳақида бирорта сўз ҳам йўқ. Содда одамлар... такрор айтаман, шартномани имзолашдан олдин ва пул тўлашдан олдин юристларга мурожаат қилинг...