Алишер Агзамов


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


🕌Muslim board🇺🇿Chief lawyer
🎓Адвокат, Законы💯
⛑️Юридическая помощь
👨‍💻Запись на консультацию👇
📞(95) 133-15-15
👨‍💻 @miralisherhimoyaadmin

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Спортсменлар, хабардор бўлинг, Жиноят кодексига янги моддалар қўшилди: 214/1 модда, Спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши, 214/2 модда, Спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олиш, эҳтиёт бўламиз!


Ёшлар орасида урф бўлаётган, ижтимоий тармоқларда жуда кўп видеолар тарқалаётган квадроберлар яъни маълум ҳайвонларга ўхшаб кийиниб олиш, уларга тақлид қилиш, уларни ҳаракатларини содир қилиш, бунинг учун жавобгарлик бор, жарима тўлаб юрманг...


Менимча жуда кўпчилик адвокатлар никохни бекор қилишга оид ишларда қатнашишни рад қилишса керак, чунки қайсидир маънода оилани бузилишига сабабчи бўлиб қолишлари мумкин.


Тез кунларда фирибгарлик йўли билан онлайн кредит расмийлаштириб, пулларни ечиб олаётганларга қарши зўр маълумот эълон қиламиз. Кузатишда давом этинг!


Сўнгги кунларда фирибгарлар телефон қилиб, ўзларини "Click" компанияси ходимлари эканлигини, сизни пластик карталарингиз ҳакерлар ҳужумига учраганлигини, сизга келган смс кодини тезда уларга айтишингиз кераклигини, акс ҳолда пластик карталарингиз блокланиб қолишини айтишади, яна уларга смс кодларини айтиб ўтирманг, картадаги пулларга "ухлаб қолишингиз" мумкин....


Ёдда тутинг: Сиздан бир шахс фирибгарлик йўли билан пул олган бўлса, ушбу жинояти учун судланган, бироқ моддий зарар қопланмаган бўлса, уни жазони ўтаганидан сўнг моддий зарарни қопламагани учун такроран жавобгар қила олмайсиз. Шахс бир жинояти учун бир марта жавобгар бўлади.


Унутманг, бошқа давлатларнинг ҳарбий ҳаракатларида қатнашиш жавобгарликни келтириб чиқариди!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 Бизда адвокатлар етарлими?

🎙 Алишер Агзамов

📷Instagram 📹 You Tube 🔵 FacebookTelegram Tik Tok

📱+998 95 133-15-15

Мурожаат учун: 🖥 @miralisherhimoyaadmin

@MirAlisherHimoya


Секин-секин альфонсларга, яъни аёллар ҳисобига бойлик орттириш, уй-жой, автомашина олиш ҳолатлари кўпайганлиги сабабли жиноят иши қўзғатиш амалиёти учраяпти, йигитлар, узр альфонслар огоҳ бўламиз! Бошқа тирикчилик топганингиз маъқул.


Ота боласидан воз кечганлиги ҳақида тилхат ёзган бўлса, бу тилхат нотариал тасдиқланган бўлса ҳам оталик ҳуқуқидан маҳрум бўлиб қолмайди.


Тез кунларда аҳолига психологик ёрдам кўсатиш бўйича қонун қабул қилиниб қолса керак, муҳокамага тақдим этилган, янги талаблар жорий қилинади, келгусида соҳта психологлар фаолият юрита олмаса керак.


Ҳурматли ота оналар! Фарзандларингизни телефонларини вақти-вақти билан текшириб туринг, чунки сўнгги пайтларда жуда кўп телеграм каналларидан осон пул топиш ҳақида таклифлар келмоқда, фарзандларингиз оилага ёрдам ёки ўзи ҳам пул топиш учун мана шу таклифларга кўнмоқда. Улар ўзи билиб ёки билмасдан гиёхвандлик ва бошқа кучли таъсир қилувчи дори воситаларини етказувчиси, яъни "закладчик" бўлиб қолмоқда. Охир оқибат ЖКнинг 273-моддаси билан судланмоқдалар, бу модданинг жазоси 10 йилдан бошланади. Огоҳ бўлинг!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 Электромобиллар нега қиммат?

🎙 Алишер Агзамов

📷Instagram 📹 You Tube 🔵 FacebookTelegram Tik Tok

📱+998 95 133-15-15

Мурожаат учун: 🖥 @miralisherhimoyaadmin

@MirAlisherHimoya


Зўр хабар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалари, кучли таъсир қилувчи дори воситаларини реклама қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Қўллаб қувватлаймиз!!!


Тоштурмага келмоқчи бўлган ҳамкасблар, балким душанба куни келарсизлар, 99 рақам билан навбатда турибмиз😳, кира олармиканмиз🧐


Пул маблағингизни бирорта лойиҳаларга инвестиция қилишдан олдин, бу лойиҳани тўлиқ ўрганинг, яъни сиз тиккан пул қандай йўллар билан кўпайтирилади, ҳақиқатда бирорта бизнес лойиҳага тикиладими ёки пирамида бўлиб, охир оқибат пулдан айриласизми, адашманг, юрист билан маслаҳат қилинг, шунда пулга куйиб қолмайсиз,...


Жума айёмингиз муборак бўлсин!

📷Instagram 📹 You Tube 🔵 FacebookTelegram Tik Tok

@MirAlisherHimoya


Октябрь ойидан бошлаб базавий хисоблаш миқдори 375.000 сўм, радарлар бўйича жаримани шу суммадан ҳисоблайверасизлар.


Шартномаларни ўқимасдан имзолаш оқибатлари ҳақида гаплашамиз, АҚШга юборамиз деб шартнома тузиб, пул олиб, юбормаган шахслар ёки фирмалар ҳақида эшитганмисиз? Мана шу фирмалар томонидан тузилган шартномаларни ўрганиб чиқсангиз, бу шартномалар хизмат кўрсатиш шартномаси, яъни АҚШга бориш учун керакли ҳужжатлар йиғиш ва бланкларни тўлдириб бериш учун тузилган шартномалар бўлиб чиқади. Шартномаларни бирорта жойида шахсни АҚШга юбориш ҳақида бирорта сўз ҳам йўқ. Содда одамлар... такрор айтаман, шартномани имзолашдан олдин ва пул тўлашдан олдин юристларга мурожаат қилинг...


Айтганча, катта фоизлар ваъда қилган телеграм гуруҳларига қўшилиш ва номаълум бўлган пластик карталарга пул маблағини ўтказишдан олдин, шу сумманинг 0,1 фоизини консультацияга тўлаган ҳолда юрист маслаҳатини олинг, илтимос....

20 last posts shown.