Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасида ҳарбий хизматчилар ўртасида "Навоийнинг беқиёс илмий-ижодий мероси" мавзусида иншолар танлови ташкил этилди. Унда иштирокчилар улуғ мутафаккир ҳаёти ва ижодини ўз таассуротлари орқали баён этдилар. Якунда энг сара ижодий ишлар соҳиблари бошқарма раҳбарияти томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Бу эса ходимларнинг аждодларимизнинг бой маънавий меросини чуқурроқ ўрганишга, уларнинг маънавий савиясини оширишга хизмат қилди.
Каналга уланиш👇
https://t.me/Milliygvardiya_Surxondaryo
Каналга уланиш👇
https://t.me/Milliygvardiya_Surxondaryo