Какайди гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда Миллий гвардия Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси, Термиз ҳарбий прокуратураси ҳамда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги қўмондонлик масъуллари томонидан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Унда Жарқўрғон туманидаги ташкилот ва идоралардан тегишли соҳа мутахассислари жалб қилиниб, ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларининг мурожаатлари тингланди.
Шунингдек, тадбир доирасида мутахассис психологлар томонидан психологик-тренинг машғулотлари ҳам олиб борилди.
Каналга уланиш👇
https://t.me/Milliygvardiya_Surxondaryo