Forward from: "МУШТУМ" журнали расмий канали 📰
САҲАРХАНДА
Бир куни ўғил чизган расмини дадасига кўрсатса:
— Э, қойил ўғлим! Худди ўзимни чизибсан-ку! Фақат, нега сочимни жигаррангга бўядинг? ~ сўрабди ота.
Шунда ўғил қаламларига қараб туриб:
— Менда "кал" ранг йўқ-да, дада, ~ дермиш.
* * *
Солиқчи дўконга кирса, қафасда турган тўтиқуш:
– Келдингми, эшак? – дебди.
Солиқчининг жаҳли чиқиб, дўкон эгасига жарима солмоқчи бўлибди. Дўкондор илтимос қилиб, алдаб-авраб солиқчининг қўлига озроқ пора бериб қутулибди. Кейин тўтиқушини роса урибди.
Орадан уч-тўрт кун ўтиб солиқчи яна дўконга кирса, тўтиқуш:
– Яна келдингми, эшак? – дебди.
Яна ўша ҳолат такрорланибди...
Бир куни солиқчи кирса, тўтиқуш жим. У ёққа ўтибди, жим... Бу ёққа ўтибди жим... Кунора пул олишга ўрганиб қолган солиқчи тоқати тоқ бўлиб қафас ёнига бориб астагина:
– Мени танимадингми? Эшакман, – деса, тўтиқуш нима дермиш:
– Ҳаҳ номард, ўзинг ҳам биларкансан-ку эшаклигингни, нега мени шунча азобга қўйдинг?..
Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali