Бир қўшиқни ҳеч қандай сабабсиз, ўз хонангизда бақириб айтган ва йиғлаганмисиз ҳеч? Телефон худди ўзга дунёга, нажот узатган қўлга айланадигандек унга ёлворганмисиз? Ва телефондан бир қўшиқ янграса... Баъзан сиз бировга Салом деб ёзасизу ўша салом деган сўз тагида Ўляпман, Худо ҳаққи, сенсиз ўляпман деган маъно ётган бўлади... Менда шундай бўлган. У қайтмади, мен ўлмадим. Ҳалигача баъзан тириклигимни сезиб ҳижолат бўлиб қўяман.
Жем Адриандан бир айтимлик қайғу. Тингласам, товонимга қадар аччиқ хотиралардан титраб кетаман.
Мен сен билмаган бир жойда ўляпман...
Сенга буларни сен номини билмас бир манзилдан ёзяпман
Сенга буларни сен номини билмас бир манзилдан ёзяпман
Мен қулаяпман сен номини билмас жойлардан
Кўзларим юмилган, ҳар тараф зулмат
Мен сен ҳеч билмаган бир маъво сари боряпман
Сенга буларни сен номини эшитмаган бир манзилдан ёзяпман
Мен сен ҳеч келмаган бир манзилда турибман
Сен мен номини билмас бир жойда ухлаяпсан,
Мен сен номини билмас бир жойда ўлаяпман.
Бу кеча янграмас қўшиқлар – синиқ,
Деворлар қоп-қора, борарлар нураб.
Болалар куйлардилар, тиллари боғланмишдир,
Шундоқ рўпарангда малак жон берди,
Сен шундоқ, бемалол жим қараб турдинг...
Қани ур, қани ур, қани ур, синдир, умидимни бўғгин қўлларинг билан.
Йиқит, ёндир, йиқит, ёндир, сўндир ва тўк қалбимни сўзларинг билан.
Қани тил, қани теш, қани тил, қани теш,ўлдир, қонат шеърларни сукутинг билан.
Қани топ, қани топ, қани топ…
Бу бир ёнғин, қоқ ўртасида толдим, қоқ ўртасида толдим.
Ҳарёқ оташ, мен ўртасида қолдим, мен ўртасида қолдим...
Мирзоҳид таржимаси